Дронлар Ғазо болаларини қириш учун ишлаб чиқарилган!

2416
0

Матбуот баёноти

Дронлар Ғазо болаларини қириш учун ишлаб чиқарилган!

Яқинда британиялик анестезиолог доктор Ҳодий Бадрон Ғазодан қайтганда интервью берди. Интервьюсида Ҳодий мутахассис шифокор сифатида ўз кузатувлари ҳақида сўз юритиб, тарихда мисли кўрилмаган жароҳатларга гувоҳ бўлганини, ёш болаларнинг тўғридан-тўғри юзларига ўқ узилганини, бу кўпинча пастки жағнинг синишига ва бутун бош қисмлари парчаланиб кетишига олиб келганини, бу ўқлар снайпер томонидан узоқ масофадан отилмаганини айтди. Гувоҳларнинг таъкидлашича, бу ерда ҳужумларни узоқ масофадан бошқарилувчи кичик вертолёт кўринишидаги дронлар амалга оширган. Бу дронлар аудио ва визуал имкониятларга эга бўлиб, одамларининг юзлари олдигача учиб бориш ва саволлар бериш имконига эга. Ҳатто «жанубга боринг, минтақани бўшатинг…» каби кўрсатмалар беради… Бу дронлар бошқараётган шахсга ҳеч қандай зарар келтирмаган ҳолда, исталган вақтда ишга туширилиб, нишонга бехато ўқ узиш қобилиятига эга.

Бундай дрон ҳужумларидан омон қолганларни операция қилган шифокорлар бундай таъкидлашича, ўқ жароҳатлари улар илгари кўрган бирор нарсага ўхшамайди. Жароҳатларнинг ноёб хусусияти шундаки, улар ташқи томонда портлаб, тананинг жуда катта қисмига зарар етказади… Бу жароҳатлар чуқур жароҳатлардангина иборат эмас. Доктор Ҳодий – мен ишлаган районда тиббий ходимлар дрон келган пайтда унга қарамаслигимни айтиб огоҳолантиришди, чунки ундаги сунъий идрок инсон юзини таниш ва дарҳол отиб ташлаш технологияси билан жиҳозланган экан. Доктор Ҳодийнинг касалхоналардаги фаолияти давомида учратган янгиликлардан бири шуки, бу дронларнинг нишони ўйнаётган болалардир. Шунинг учун энг кўп қурбонлар одамларнинг заиф ва бегуноҳлари бўлмоқда.

Бу Ғазодаги болаларимиз бошдан кечираётган қўрқув ва даҳшатларнинг яна бир кўринишидир! Болаларнинг ўйинлари ҳаёт-момот масалага айланган пайтда, Уммат оналари курашадиган жароҳатлар яна қандай жароҳатлар бўлиши мумкин?! Айни пайтда мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар ва режимлар Ғазо мусулмонларига қарши содир этилаётган ушбу даҳшатлардан ҳамон кўз юмишда давом этиб, қаттол яҳудий вужуди билан ҳануз тинчлик алоқаларини ўрнатиб келишмоқда. Улар, шунингдек, муносабатларни нормаллаштириб, савдо ва дипломатик алоқаларни тўхтатмай давом эттиришяпти… Демакки, мудом бу хоин ҳукмдорлар ўз тахтларида қолаверар экан, Фаластин заминини озод этиш ҳам, ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизни ҳимоя қилиш ҳам ҳаргиз амалга ошмайди!

Биз мусулмон армияларга шу саволни берамизки, хизмат қилаётганингиз бу қўрқоқ ҳукмдорларнинг сукут сақлаш жиноятига қачонгача қараб турасиз, ахир, ака-укаларингиз ва опа-сингилларингиз қирғинига якун ясаш учун куч-қуратга эга эканингизни яхши биласизку?! Шубҳасиз, Ғазо мусулмонлари яшаётган бундай даҳшатли азоб-уқубатларни кўриб, ғазабингиз қайнамоқда ва яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаётган раҳбарларингиз сабабли казармаларда қолишга мажбур бўляпсиз! Аммо бутун дунёдаги Умматингиз Фаластин мусулмонларини мудофаа қилиш ва муборак заминни босқинчилик ва геноциддан озод этишдан иборат Парвардигорингиз амрини қабул қилишингизни сўраб, сиздан нусрат-ёрдам талаб қилмоқда. Биз сизларни Умматингдан воз кечган, динингизга хиёнат қилган ва сизни уятга қўйган ҳозиргизамон фиръавнларига бўлган садоқатингизни парчалашга чақирамиз. Уларни тахтларидан ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик даватини барпо этишга нусрат-ёрдам беринг. Зеро, Ислом ва мусулмонларнинг мудофаачилари ва барча ерларимиз халоскорлари сифатидаги ҳақиқий бурчингизни шу давлатдагина адо эта оласиз. Буюк саркарда Салоҳиддин Айюбийнинг йўлидан юриб, Ақсо билан муборак Фаластин заминининг тўлиқ халоскорлари, деган буюк шарафга ноил бўлинг!

﴿فَلۡيُقَٰتِلۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱلَّذِينَ يَشۡرُونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا بِٱلۡأٓخِرَةِۚ وَمَن يُقَٰتِلۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ فَيُقۡتَلۡ أَوۡ يَغۡلِبۡ فَسَوۡفَ نُؤۡتِيهِ أَجۡرًا عَظِيمًا﴾

«Аллоҳ йўлида бу ҳаёти дунё эвазига охиратни сотиб оладиган зотлар жанг қилсинлар. Ким Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қилса, унга улуғ мукофот ато этажакмиз»      [Нисо 74]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here