Масхара қилиш ва фиат пул тизимида қолиш ўрнига олтин ва кумуш тизимига ўтишингиз керак эмасми?!

2429
0

Матбуот баёноти

Масхара қилиш ва фиат пул тизимида қолиш ўрнига олтин ва кумуш тизимига ўтишингиз керак эмасми?!

Ҳижрий 1445 йил 20 рамазон, милодий 2024 йил 30 март шанба куни Санъодаги марказий банк директори Ҳошим Исмоил матбуот анжумани ўтказиб, унда қадрсизланган 100 риял ўрнига янги 100лик танга чиқарилганини эълон қилди. Янги танганинг ҳижрий 1445 йил 21 рамазон якшанба кундан кучга киришини, уни одамлар қўлидаги эски валюта ўрнига айирбошлаш учун марказлар очилганини билдирди. Банк директори янги пул бирлиги шариат асосида эмас, энг юқори халқаро стандартлар асосида чиқарилганини эътироф этди. Зеро, иккаласи ўртасида катта фарқ мавжуд!

Шу тариқа, Ҳусийлар жуда кўп муаммолар келтириб чиқарган ва ўзлари ўзгартирдик деб даъво қилишган капиталистик валюта тизимини татбиқ қилиб, олтин ва кумушга алоқаси бўлмаган ва уларнинг ўрнини босмаган фиат пул (олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар билан таъминланмаган қоғоз пул) тизимига амал қилишда давом этишяпти. Фиат пуллари уларни босиб чиқарган банк томонидан белгиланган номинал қийматга эга валюта бўлиб, у билан муомала қилишни одамларга ўтказиш учун қонун чиқарилади. Унинг қонун кучидан бошқа ҳеч қандай қиймати мавжуд эмас. Харид қобилияти доимий равишда пасайгани боис фиат пуллари одамларнинг пулларини емириб бораверади. Айтайлик, бир киши 10 динор олтинни, иккинчи киши унинг қийматига тенг қоғоз пулни бир ерга қўйиб кетса, сўнг йигирма йилдан кейин қайтиб келишса нимани топадилар? Шубҳасиз, динор ўз қийматини сақлаб турган бўлади, қоғоз пул эса қийматини кескин равишда йўқотган бўлади.

Нега Ҳусийлар олтин ва кумуш пул тизимига ўтишмаяпти ҳамда одамлар хоҳлаган вақтда банкдан олтин ва кумушга алмаштира оладиган олтин ва кумушнинг ўрнини босадиган банкнотларни босиб чиқаришмаяпти?!

Пул деганда одамларнинг товарлар, меҳнат ва хизматлар нархини аниқлашда келишилган нарсаси ҳамда барча товарлар, меҳнат ва хизматлар ўлчанадиган нарса тушунилади. Пул айирбошлаш воситаси бўлиб, Ислом уни олтин ва кумуш билан белгилади. Закот нисобини ҳам олтин ва кумушга асослади, бу иккисини хазина қилиб тўплашни ҳаром қилди. Дия аҳкомлари ва ўғрининг қўлини кесиш аҳкомларини шу иккисига боғлади. Олтин динор 4,25 граммга, кумуш дирҳам эса 2,975 граммга тенг. Ислом қимматбаҳо қоғозларни, акцияларни ва шунга ўхшашларни пул деб ҳисобламайди. Пулнинг икки тури мавжуд: металл ва қоғоз. Қоғоз пуллар орасида олтин ёки кумушнинг ўрнини босадиган қоғоз пуллар бўлади. Яна бир тури тўлиқ ёки қисман олтин ёки кумушга асосланган бўлади. Бошқа бир тури эса, умуман олтин ва кумушга асосланмаган бўлади. Пул тизими ўз номини ишлатиладиган асосий валютадан олади. Агар асосий валюта олтин бўлса, у олтин тизим ёки олтин стандарт, деб аталади. Агар асосий валюта қиймати барқарор равишда олтин ёки кумушга боғланмаган бўлса, бу тизим фиат пул тизими деб аталади. Зеро, ҳозирги кундаги мавжуд давлатлардаги пул тизими фиат пул тизимидир.

Пул муомаласида олтин ва кумуш стандартига қайтилса, бу унинг бугунги кундаги энг кучли валюталар ҳам йўлиқаётган тебранишларга дучор бўлишининг олдини олади. Зотан моллари ҳавога совурилган инсонлар яна барқарорликка қайтишлари учун олтин ва кумуш пул тизимига қайтиш зарур. Валюта девалвациясининг энг ёмон оқибатларидан бири инфляциядир. Инфляция натижасида валюта ўз қийматини йўқотади ва унинг харид қобилияти заифлашади. Ўз навбатида, бундан нарх-навонинг ошиши, савдо-сотиқнинг касодга учраши ва умумий ўсишнинг секинлашиши келиб чиқади. Қолаверса, бу нарса шаръий аҳкомларга ҳам зид келади. Бу муаммолар, аслида, иқтисодиётга ҳалокат бўлиб, давлатлар иқтисодини ҳолдан тойдирмоқда, бойликларини вайрон этмоқда ҳамда уларнинг истагини бошқа давлатларга гаров қилиб қўймоқда, айниқса агар улар кичик ва заиф давлатлар бўлса. Олтин стандартига қайтиш учун олтин стандартдан воз кечишга олиб келган сабабларни йўқ қилиш керак. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир айни муаммоларни ҳал қилиш учун амалий манҳажни қабул қилган. Бу манҳаж Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак Халифалик давлатида татбиқ қилинади. Ҳизб, шунингдек, «Халифалалик давлатида моллар» китобида молиявий масалаларни баён қилиб ўтган.

Капиталистик иқтисод низоми, шу жумладан фиат пул тизими бутун дунё учун фалокатдир… Капиталистик тузумдан келиб чиққан ҳамма нарса одамларни тегирмон каби янчиб келмоқда. У бутун дунёни кризислар домига тортди. 2008 йил кризиси ана шу кризисларнинг навбатдагиси бўлган. Мусулмонларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги ўзларининг низомларига қайтиш вақти келди. Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади». (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман

вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here