Покистоннинг ҳарбий ва сиёсий раҳбарияти АҚШ буйруқларига бўйсуниб, Кашмирни озод қилиш учун курашдан бош тортмоқда ҳамда ҳинду давлати билан муносабатларни нормаллаштиришга ва Кашмир масаласини кўмиб ташлашга тайёргарлик кўрмоқда

6271
0

Матбуот баёноти

Покистоннинг ҳарбий ва сиёсий раҳбарияти АҚШ буйруқларига бўйсуниб, Кашмирни озод қилиш учун курашдан бош тортмоқда ҳамда ҳинду давлати билан муносабатларни нормаллаштиришга ва Кашмир масаласини кўмиб ташлашга тайёргарлик кўрмоқда

2023 йил 11 декабрда Ҳиндистон олий суди кўпчилик овоз билан Модининг Кашмирни ҳинду давлатига мажбуран қўшиб олиш борасидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллади ва Кашмирда сайловлар 2024 йилнинг сентябригача ўтказилишини эълон қилди. Ҳинду давлати 2019 йил август ойида Кашмирни мажбуран қўшиб олган эди. Аммо бунга ўз кучи билан эмас, балки Покистон раҳбарияти ёрдамида ҳамда ўша пайтдаги Покистон армияси қўмондони генерал Бажванинг Қўшма Штатларга ташриф буюриши ортидан эришди. Чунки у ерда Бажвага бу борада буйруқ берилган эди. АҚШнинг ушбу сиёсати туфайли бир неча ой ичида ҳинду давлати назорат чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш мукофоти билан тақдирланди. Шундай қилиб, Америка ҳинду давлатининг ғарбий чегараларида Покистон армияси шерлари ҳужумига учрамаслигини таъминлади. Бу эса Ҳиндистонга Хитой билан бўлган шарқий чегарасига эътибор қаратиш имконини берди. Американинг ушбу сиёсатига мувофиқ, Ҳиндистон олий суди ҳозирга келиб бу мажбурий қўшиб олишни маъқуллади. Гўё Ҳиндистон ярим оролидаги хирожий ерлар ҳар қандай қилиб бўлсада ҳимоя қилиниши керак бўлган исломий ерлар эмасдек, бирорта ҳам ўқ отмасдан душманга топшириладиган бўлди.

Ислом Умматининг муаммоси иқтисодий заифлик, ҳарбий қувватнинг йўқлиги, шунингдек, сон, техника, технология ёки ресурслар етишмаслиги эмас, балки муаммо Исломий раҳбариятнинг йўқлигидадир. Бунинг ўрнига, Умматнинг устида мусулмонлар ишларини Ғарб буйруқларига мувофиқ бошқарадиган ҳукмдорлар ҳукмронлик қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, мусулмон ҳукмдорлар Ғазо мусулмонларини қўллаб-қувватлаш учун бир марта ҳам ўқ отмадилар. Чунки уларнинг фикрича, ҳатто қўрқоқ яҳудийлар ҳам жуда кучлидир. Шундай қилиб, Моди Кашмирни босиб олди, Покистоннинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти унга қарши бирорта ўқ узмади. Ҳинду давлати томонидан амалга оширилган мажбурий аннекцияга Покистоннинг рувайбиза ҳукмдорлари ҳеч қандай ҳарбий муносабат билдиришмади. Энди агар Сринагар ва Ғазо шу қадар осонлик билан душман қўлига топширилса, Лаҳор, Қоҳира ва Аммон ҳимоя қилинадими?! Бу қандай мантиқ?! Бу қанақа тизим?! Бу қандай тафаккур?! Уруш фақат мусулмонларнинг душманлари учун жоизу, мусулмон қуролли кучлари учун ҳаромми?! Булар Аллоҳга, Унинг росули ва мўминларга хиёнат қилиб, ўз хиёнатларини яшириш учун ожизлик баҳонаси билан мусулмонлар ерларини душманларга топшираётган хоин мусулмон ҳукмдорлардир.

Эй Покистон Қуролли кучлари!

Мана, БМТнинг асл қандай ташкилот эканлиги сизга ва барчага яққол намоён бўлиб, унинг Америка қўлидаги қўғирчоқдан бошқа нарса эмаслиги сир бўлмай қолди. Кўришни ва эшитишни истамайдиганларгина бу ҳақиқатни билмаяпти. Етарлича кўп айтилди, энди ҳаракат қилиш вақти келди. Ғарб сизни ғарбий чегаралардаги фитна урушига йўналтириш орқали шарқий чегараларни тинчлантириш билан банд. Бундан мақсад, ҳинду давлатининг Америка билан бирга Хитой кучига қарши туришидир. Кун ўтган сайин Америка ҳинду давлатини сизга қарши қуроллантирмоқда. Кун ўтган сайин Ғарб дунёси сизни заифлаштириб, ҳинду давлатини кучайтирмоқда. Бу ҳукмдорлар сиздан ҳинду давлатига бўйсуниб, таслим бўлишингизни талаб қилишганидек, энди мусулмонларнинг заифлигини баҳона қилиб, мушрик ҳиндулар билан муносабатларни нормаллаштиришингизни талаб қилишади. Шундай қилиб, Покистон ҳарбий раҳбарияти Покистон ва Ҳиндистондаги сайловлардан кейин Кашмир масаласини кўмиб ташлаш буйруғини олиш учун Америкага юзланди. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَإِذَا لَقُوا الَّذِينَ آمَنُوا قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُوا إِنَّا مَعَكُمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِئُونَ

«Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам иймон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганда эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос», дейишади»                  [Бақара 14]

Эй Покистон қуролли кучлари! Ҳукмдорларнинг Уммат манфаатларига нисбатан хиёнатини тўхтатиб қолмаслик билан уларнинг гуноҳларига шерик бўласиз. Чунки сизларда куч-қудрат бор. Шунинг учун ҳукмдорларни бўғзидан олинг ва уларни қўлларидан ушлаб қолинг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам беринг. Чунки Покистоннинг зобит ва аскарлари томонидан ташланадиган дадил қадамни Покистон ҳам, Ислом Уммати ҳам интиқлик билан кутмоқда. 2019 йил 27 февралда сизлар томондан ташланган биргина дадил қадам душман қалбига қўрқув солиб, уни саросимага тушириб қўйган эди. Ўшанда сизлар Сушма Свараж ва Модига ўзларининг ҳақиқий ўрнини эслатиб қўйган эдингиз. Шундай экан, туринг, пайғамбарингиз Муҳаммад ﷺнинг суннатига эргашинг. Чунки Мадинаи Мунавварада давлат барпо бўлгач, Росулуллоҳ ﷺ атрофдаги араб қабилалари билан жанг қилиб давлат қувватини кучайтирдилар. Росулуллоҳ ﷺ ўн йил давомида жангда мусулмонлар қўшинига қўмондонлик қилдилар. Пайғамбар ﷺ азизлик жиҳод билан амалга ошишини ва у Ислом ўркачининг чўққиси эканлигини баён қилдилар. Кашмирдаги ака-ука ва опа-сингилларингиз сизга нидо қилмоқда. Уларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш сизнинг бурчингиздир. Сизнинг олдингизда ҳаракат режаси аниқ. Сизларни халифа жангга бошлаши ҳамда душманларимиз устидан Ислом ҳукмронлиги амалга ошиши учун Халифаликни барпо қилинг. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»         [Юсуф 21]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Покистондаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here