ҲТШга қарши бўлган олим ва адвокат Иъзаз шаҳрида ўғирлаб кетилди

4348
0

ҲТШга қарши бўлган олим ва адвокат Иъзаз шаҳрида ўғирлаб кетилди

Ислом олими Абу Шуайб ал-Масрий ва адвокат Исом Хатиб Ҳалабнинг шимолида жойлашган Иъзаз шаҳрида Ҳайъати Таҳрири Шом (ҲТШ) кучлари тарафидан ўғирлаб кетилди. Орадан олти кун ўтган бўлишига қарамай, уларнинг тақдири ҳалигача номаълумлигича қолмоқда.

Ушбу икки зиёли мусулмон 21 июл, жума куни Иъзаз шаҳридаги икки хил жойдан бир вақтнинг ўзида ўғирлаб кетилган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, ҲТШ кучлари олимни ҳам, адвокатни ҳам аввал машина билан уриб йиқитган, сўнг машинадан тушган ниқобли шахслар қуроллари билан уриб, машинага тиқиб ўғирлаб кетган. Айниқса олим Абу Шуайб фарзанди билан кетаётганда уларни оқ “Пикап” машинаси уриб йиқитгани, сўнг ниқобли одамлар қуролнинг қўндоғи билан уриб, машинага тиқиб ўғирлаб кетганини кўчадаги кузатув камерасига тушиб қолган тасвирдан яққол кўриш мумкин. https://twitter.com/i/status/1684000944923758593

Хабарларда айтилишича, ҲТШ ташкилотининг собиқ аъзоларидан бўлган олим Абу Шуайб ал-Масрий ва адвокат Исом Хатиб ташкилотда обрўга эга бўлиб, йиллар олдин у ташкилотни тарк этган. Мазкур шахсларнинг ҳар иккиси ҳам ҲТШ сиёсатига қаршилиги ва унинг раҳбарларининг хатти-ҳаракатларини танқид қилиш билан танилган. Улар ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида Ҳайъати Таҳрир Шом томонидан фуқароларга қарши содир этилган қонунбузарликлар ҳақида очиқчасига ёзиб келган.

Изоҳ: Суриянинг Идлиб минтақасини назорат қилиб турган Ҳайъати Таҳрири Шом (ҲТШ) раҳбарларини муҳосаба қилган мусулмон халққа нисбатан зўравонлик амалиётлари охирги пайтларда кучайиб бормоқда. Яъни ҲТШ кучлари Сурия режими билан алоқаларни қайта тиклашни истамаган, балки режимга қарши инқилобни янгидан жонлантиришни талаб қилган минтақа аҳолисини, хусусан Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари ва улар билан бир қаторда мустақил гуруҳ қўмондонлари, фаоллар, олимлар ва қабила етакчиларини ҳам ҳибсга олиб, уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлмоқда. Овозларни ўчириш ва қўрқитиш мақсадида олиб борилган амалиётларда қўлга олиниб, қамоққа ташланган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ҳамон Жавлонийнинг қамоқларида сақланмоқда.

ҲТШнинг мусулмонларни ҳибсга олиш амалиёти 2019 йилда, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси бўлган икки мусулмоннинг Идлибнинг Атма шаҳрида қамоққа олиниши билан бошланган эди. Бунга Ҳизб ут-Таҳрирнинг “АҚШнинг сиёсий ечимига ЙЎҚ! Режимни ағдариш ва Халифаликни тиклашга ҲА!” номли кампанияси сабаб бўлган эди.

Жорий йилнинг март ойида ҳам Ҳизб ут-Таҳрир “Иродамизни қайтариб оламиз! – Инқилобчиларнинг талаби Ислом ҳукмронлигидир!” номли кампания бошлади ва бу кампания Идлибдаги 30дан ортиқ минтақадаги қабилалар, гуруҳлар ва фаоллар тарафидан қўллаб-қувватланди. Бу эса Жавлоний бошчилигидаги ҲТШ етакчиларини яна безовта қилди ва улар ҳеч иккиланмай ўнлаб мусулмонларни, жумладан Ҳизб аъзолари, қабила бошлиқлари, фаоллар ва гуруҳ етакчиларини ҳибсга олишни бошлаб юборди. Ваҳоланки, бу мусулмонларнинг айби Американинг сиёсий ечимини рад этиб, Аллоҳ Азза ва Жалла рози бўладиган ечим бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликка чақирганликлари эди, холос. Ҳатто Сурия режими билан алоқаларни қайта тиклашга қарши бўлган ҲТШ гуруҳининг баъзи аъзолари ҳам Жавлонийнинг қамоқларидан омон қолмади.

Шу ерда табиий бир савол туғилади: Идлибдаги мусулмонлар Ҳизб ут-Таҳрир бошчилигида АҚШнинг сиёсий ечимини рад этиб, Асад режимига қарши отланишга чақирган кампания, нима учун ўзларини Асад режимига қарши деб билган ҲТШ етакчиларини безовта қилмоқда?! Улар фақат безовта бўлибгина қолмай, балки бунга қарши курашиб, мусулмонларни ваҳший кўринишларда ҳибсга олмоқда. Ҳибсга олиш жараёнида деворлардан ошиб уйларга бостириб кириш, аёллар ва ёш болалар қалбига қўрқув солиш, ҳатто раҳм-шафқатсизларча аёллар ва ёш болаларни калтаклаш каби Абужаҳл ор қилган жиноятларга қўл урмоқда.

Кўриниб турибдики, ҲТШ етакчилари Асад режимининг зулмларига қарши оёққа турган мусулмон халқ билан бир сафда туриш ўрнига, Туркияга суяниб, у билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Икки юзламачи Туркия ҳукумати эса, АҚШнинг истагига кўра минтақадаги асосий ролни ўйнаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун ҲТШ етакчилари минтақада Америка сиёсатига қарши чиқаётган ҳар бир инсонни қамоққа ташлаш билан Туркияни рози қилишга уринмоқда.

Аллоҳнинг Шариатини ҳаётга қайтариш мақсадида бошланиб, сўнгра хиёнатларга қоришиб кетган Сурия қўзғолонини яна асл ҳолига қатаришнинг бирдан-бир йўли, шубҳасиз, Туркиянинг сиёсий етакчилигидан воз кечиш ва етакчиликни, Исломий тузум ҳақида соф-тиниқ сиёсий лойиҳага эга бўлган сиёсий ҳаракатга топширишдан иборатдир. Бу сиёсий лойиҳа Уммат манфаатларини рўёбга чиқариб, уни нусрат ва озодлик сари етаклайдиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини тиклаш лойиҳасидир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here