Қирғизистон Швеция ҳукуматини Қуръонни ёқишнинг олдини олишга чақирди

5942
0

Қирғизистон Швеция ҳукуматини Қуръонни ёқишнинг олдини олишга чақирди

1 август куни Швециянинг ташаббуси билан Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ва Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Билльстрём ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев Швеция давлат органларини Қуръонни ёқиш бўйича акцияга йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда давлат ахборот хизмати хабар берди.

“Тобиас Билстрём Қуръони Карим нусхаси ёқиб юборилиши билан боғлиқ вазият ҳақида қисқача маълумот берди ва Швеция ҳукуматининг бу борадаги позициясини қайд этди. Ўз навбатида вазир Қулубаев Швеция ҳукумати, одамларнинг диний туйғуларига таъсир этувчи бундай салбий ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриши кераклиги ҳақида ўз фикрини билдирди”, дейилади хабарда.

Изоҳ: Бир ой аввал Швецияда Қуръони Каримнинг ёқилиши ва масхара қилиниши ортидан бир қанча Исломий ўлкалар раҳбарлари ушбу ҳодисани қоралаб, Швеция расмийларини Қуръони Каримнинг тахқирланишига қарши чора кўришга чақирган эди. Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ҳам фавқулодда йиғилиш ўтказиб, бунга қарши қатъий қарор қабул қилишини эълон қилган эди. Бироқ шундай бўлишига қарамай, Қуръони Каримнинг таҳқирланиши камайиш ўрнига янада ортиб бормоқда.

Куфр олами дунёдаги мавжуд 2 миллиарддан ортиқ мусулмонларнинг кўз ўнгида, бунга қарши мусулмонларнинг жиддий қўзғалишидан қўрқмаган ҳолда бундай разил ишларга қўл урмоқда. Уларни бунга ундаган нарса мусулмонларнинг қўрқоқлиги ёки уйқудалиги эмас. Чунки бугунги кунда мусулмонларда уйғоқлик аломатлари аниқ кўзга ташлана бошлади. Айниқса ёшлар орасида уйғониш даражаси ривожланиб, Исломий сақофатнинг кенг ёйилиб бориши эътиборга моликдир. Куфр аҳлини Қуръони Каримга ва Исломий қадриятларга қутуриб журъат қилишга ундаган асосий нарса, уларнинг 2 миллиарддан ортиқ мусулмонларнинг бирлашиб кетиш хавфидан хотиржамлигидир. Чунки мустамлакачи Ғарб мана шу кундан-кунга уйғониб бораётган мусулмонларнинг устига, куфрнинг бундай разил ишларига қарши бош кўтаришдан уларни тўсиб турадиган ҳокимларни посбон қилиб, ўрнаштириб қўйган.

Бундай пайтда бу ҳокимларнинг асосий вазифаси норозилик билдириш, қаттиқ қоралаш, танқид қилиш ёки Кулубаев каби Ғарб давлатлари расмийларини Қуръони Каримни ёқиш бўйича акцияга йўл қўймасликка чақириш билан бир қаторда, агар мусулмонлар ҳақиқий маънода жиддий қўзғаладиган бўлса уларни куч билан бўлса ҳам бостиришдан иборатдир. Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти каби тузилмаларнинг вазифаси эса, дарҳол фавқулодда йиғилиш ташкил қилиш, бу сафар аниқ қарорлар қабул қилишга ва қатъий қадамлар ташлашга ваъда бериш ҳамда тинчлантирувчи баёнотлар билан мусулмонларнинг ғазабини бостиришдир.

Шунинг учун бугунги кунда мусулмонлардан талаб қилинган нарса Исломий муқаддасотларнинг топталишига қарши ўз норозиликларини ифодалаш билан бир қаторда, кофир Ғарб мусулмонлар устига посбон қилиб қўйган ҳокимларни ағдариб ташлаб, уларнинг ўрнига, барча мусулмон ўлкаларни битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилишдир. Зеро, Халифалик давлати Қуръони Каримни тепкилаган оёқларни ва Уни ёққан қўлларни кесиб ташлайди. Бундай ишларга журъат қилаётган душманларни бир зумда ақлини жойига келтириб қўяди. Ислом Умматига йўқотган ҳайбатини ва ўтмишдаги куч-қудратини қайта олиб беради.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here