Европа иттифоқи Қозоғистон ва Ўзбекистонга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин

2399
0

Европа иттифоқи Қозоғистон ва Ўзбекистонга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин

 Европа иттифоқи Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой ва Туркияга санкцияларни четлаб ўтиб, айрим товарларни Россияга жўнатишини тўхтатиш учун санкциялар жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда Politico сайти хабар қилди. Маълумотга кўра, Европа иттифоқи бундай чорани Россияга қарши санкцияларнинг 11-тўпламига киритиши мумкин. Бунга қадар санкциялар фақат Россиянинг ўзига нисбатан қўлланилган. Санкцияларнинг навбатдаги босқичи яқин кунларда қабул қилинади. Унга Россиянинг 72 фуқароси ва 31 компания киради.

 Аввалроқ Европа ва АҚШнинг махсус вакиллари Марказий Осиё давлатларида бўлиб, Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни четлаб ўтиш йўлларини тўхтатиш бўйича учрашувлар ўтказган эди. Масалан, март ойи охирида Европа иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан иттифоқ давлатларидан Марказий Осиё орқали Россияга товарлар сотиш 300%гача ошганини айтган эди.

 Маълумки, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йилга нисбатан 15% ўсиб, 40 миллиард доллардан ошди. Улар орасида Қозоғистон билан товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ошиб, 26 миллиард долларга етди. Бу давлат билан савдо айланмаси 2021-йили 30 фоизга ўсган. Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 23 фоизга ошиб, 9,28 миллиард долларни ташкил этган. Қирғизистон билан бўлган савдо ҳажми 30 фоизга ошиб, 3 миллиард долларни ташкил этди. Тожикистон билан товар айирбошлаш 18 фоизга ошди ва 1,5 миллиард долларга етди. Айни пайтда Тукманистон ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларни ташкил этди. Албатта, бу рақамлар расмий рўйхатдан ўтган товарлар кўрсаткичи ҳисобланади. Санкция остига тушган товарларнинг асосий қисми эса яширин ва бошқа товарлар номи билан ўтказилади.

 Украина инқирози ортидан нуфуз талашиш майдони Марказий Осиёга ўтаётгани сир эмас. Бунга охирги сиёсий воқеалар, Марказий Осиё раҳбарлари ва йирик давлатлар ўртасидаги муносабатлар ҳам шундан далолат бермоқда. Хусусан, С5+1 саммитлари баҳонаси билан ҳар бир мустамлакачи минтақани ўз таъсири остида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Демак, санкциялар ана шу сиёсий манфаатлар доирасида қабул қилинади. Бошқача айтганда, Марказий Осиё давлатларининг Россияга яқинлашуви кучайиб борса санкциялар жорий этилади. Аксинча, Россиядан узоқлашиш сари қадам ташласа бу таҳдидлар сўзлигича қолади.

 Биз мусулмонлар токи манфаатга асосланган, зулм устига қурилган капиталистик тузумдан бош тортиб, ўз Исломимиз сари юзланмас эканмиз мустамлакачиларнинг устимиздаги ҳукмронлиги давом этаверади. Шунинг учун нафақат Марказий Осиёдаги, балки бутун дунёдаги мусулмонларни бу хорликдан қутқарадиган Халифалик давлатини тиклаш орқали устимиздаги зулмни тўхтатишга ҳаракат қилишимиз шарт!

 Мумтоз Маверанахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here