بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Штайе Бальфур декларациясини тарихий хато деб ҳисоблай туриб, уни амалда бажарилишини талаб қилиш билан бунга тескари баёнот бермоқда!
https://www.arab48.com/ веб-сайти (ҳижрий 1444 йил 6 робиуссоний, милодий 2022 йил 13 октябр душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Фаластин вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад Штайе «талабим, халқаро ҳамжамият босқинчилик остида эзилаётган халқимиз олдидаги ўзининг сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий жавобгарлигига амал қилсин», деди.
Душанба куни Рамаллоҳда бўлиб ўтган ҳукумат мажлисининг аввалида бундай деди: «Халқимиз «Исроил»нинг Наблус, Қуддус, Халил, Жанин ва Ғазода ўлдириш, қамаш каби қутурган ҳужумларига дуч келмоқда. Район ва қишлоқларда зайтун тераётган кишиларга ҳужумлар, фуқароларга таҳдидлар қилиняпти, баъзи қишлоқларда терилган ҳосиллар тортиб олинмоқда… Халқаро ҳамжамият «Исроил»нинг бу жиноятларини ўз кўзлари билан кўриб-билиб турибди ва бунга сукут сақламоқда. Индинга-чоршанба куни Бальфур декларациясининг 105 йиллиги нишонланади. Маълумки, Британия ўша машъум декларация орқали ўзи эга бўлмаган нарсани ҳақсиз бўлган кимсаларга мулк қилиб берган. Бу машъум декларациянинг сиёсий, моддий, инсоний, жуғрофий ва бошқа оқибатлари бадалини ҳалигача биз тўлаяпмиз. Шу нуқтаи назардан, Британиядан ўзининг бундай тарихий хатосини тузатиши ҳамда пойтахти Қуддус бўлган суверен Фаластин давлатини атрофидаги ерлари билан тан олиши, қочқинларнинг қайтиш ҳуқуқини эътироф этиши талаб қилинади».
Роя:
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси доктор Мусъаб Абу Арқуб ушбу хабарга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиоси учун бундай деди:
«Бир томондан, Фаластин вазирлар кенгаши раиси Британиядан унинг таъбири билан айтганда «тарихий хато»ни тузатишни талаб қилаётган бўлса, бошқа томондан, Фаластинда икки давлат ечимини амалга оширишни талаб қилиш билан айни талабига бутунлай тескари баёнот беряпти. Ҳолбуки, икки давлат ечими муборак заминнинг катта қисмини яҳудий вужудига беришни назарда тутади. Бу уни Фаластин аҳлидан ҳимоя қилувчи давлатча эвазига бўлади… Бу кичик давлатчанинг вазифаси эса, яҳудийларнинг хавфсизлигини ҳимоя қилишдан, Фаластин аҳлини сақофий-маданий жиҳатдан «тарбия» қилиб, халқаро шартномалар орқали уларни Исломидан жудо қилишдан, шунингдек, оғир солиқлар билан тинкаларини қуритиб, шу орқали уларни кўчириш ва сонларини озайтириш билан шуғулланишдан иборат».
Доктор Абу Арқуб қўйидагиларни қўшимча қилди:
«Тарихий тадбир ва хотираларда тез-тез айтилаётган бундай қарама-қарши баёнотлар олдида вазирлар кенгаши раиси Штайе Фаластин аҳли ва айни масала соҳиби бўлмиш Ислом Умматининг ақл-фаросатларини ҳурмат қилиши керак. Шуни билсинки, у муборак заминдаги муробитлар ва буюк Ислом Уммати юртида турибди, бу Уммат кеча Ҳиттин ва Айн Жолутда Фаластинни озод этган бўлса, бу нарса уни яна қайта озод этишга ундамоқда. Штайе буюк Умматнинг тақдирий масаласи ҳақида гапираётганида ўйлаб-сўзларни топиб гапирсин. У бундай бир-бирига тескари баёнотлар беришдан олдин, аввало ўзи қуйидаги саволларга аниқ жавоб берсин – ваҳоланки, уларнинг жавобини Уммат жуда яхши билади:
Қандай қилиб Штайе Британиядан «тарихий хато»сини тузатишни кутяпти?! Ахир, мусулмон Умматга қарши урушларда яҳудий «давлат»ини олдинги линияга қўйиб олган мана шу Британия бўлсаю, қандай қилиб у Фаластинни озод этиши ва аҳлига қайтариб бериши мумкин?!
Британия Бальфур декларацияси орқали Фаластинни яҳудийларга бериб юборгани боис «тарихий хатоси»ни тузатиши учун ундан бутун Фаластини озод этиш талаб қилинадими?! Ёки Фаластин режими Осло шартномасига мувофиқ унинг бир қисми билан кифояланадими ва Британиянинг ўз хатосини тузатишига ҳожат йўқми?!
Қуддуснинг ҳамма қисми, ғарбию шарқи, Яффа, Ҳайфо, Талли-Роби, Асқалон, Беър-Сабъ, Нақаб, Ўлик денгиз мана шу Британиянинг «тарихий хатоси» доирасига кирадими?! Ёки Фаластин режими 1967 йилги ҳудудлардаги давлатчани талаб қилиб, яҳудий вужудини тан олгандан кейин бу хато ҳисобланмай қолганми?!
Наҳотки, Фаластинни душмандан «хато»ларини тузатишни талаб қилиш орқали озод этиб бўлса?! Наҳотки, ушбу муборак замин Умматнинг армиялари ва тирик кучлари ёрдамида озод этилмаса, ахир, Ҳиттин ва Айн Жолутда озод этилган-ку?! Ва ниҳоят, аслида бу Фаластин маъмурияти ва Штайе кабилар Фаластиннинг озод этилишини хоҳлайдиларми ўзи?!
Роя газетасининг 2022 йил 9 ноябр чоршанба кунги 416-сонидан