Қонхўр Башар билан муносабатларни нормаллаштириш ҳеч оқлаб бўлмас жиноятдир

267
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қонхўр Башар билан муносабатларни нормаллаштириш ҳеч оқлаб бўлмас жиноятдир

«Франс 24» телеканалининг (ҳижрий 1444 йил 23 робиулаввал, милодий 2022 йил 19 октябр чоршанба кунги) хабарига кўра, «Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати Сурия президенти Башар Асад билан «тарихий», дея баҳолаган учрашуви ортидан ҳамда низо келиб чиқиб, ўн йилдан зиёд давом этган узилишдан сўнг чоршанба куни Дамашқдан туриб Сурия режими билан алоқаларни қайта тиклаганини таъкидлади.

Ҳамаснинг Араб ва мусулмон давлатлари билан алоқалар бўлими раиси Халил Ҳайя Фаластин фракциялари расмийларидан иборат делегация доирасида Асад билан учрашув ўтказди. Икки томоннинг ушбу учрашуви Сурияда низо бошлангандан буён биринчи марта бўлиши.

Ҳайя учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот конференцияси чоғида «Ишонамизки, бу шундай бир улуғ ва муҳим кундирки, биз унда Суриядаги мавжудлигимизни қайта тикламоқдамиз ва Сурия билан ҳамкорликни қайта давом эттиряпмиз», деди. Кейин «Биз буни тарихий учрашув ва Фаластин-Сурия ҳамкорлигидагининг янги бошланиши, деб биламиз», дея қўшимча қилди».

Роя:

Асад режими билан нормаллашув қонхўр жинояткор режим билан нормаллашув, демакдир. У шу пайтгача мусулмонлар қонини ичиб келмоқда. Исломга қарши уруш очиб, ҳамон уни давом эттирмоқда. Шом аҳлидан миллионлабини қочқинга айлантирди ва ҳурматларини оёқ ости қилди, номусларини топтади. Мустамлакачи кофирни дўст тутиб, душманга хизмат қилди, юртни хонавайрон этиб, фуқарони қашшоқ қилди… ва ҳамон бу қилмишларида давом этяпти. Аллоҳга, Росулига, мўминларга душман бўлмиш бу Асад режими шундай бир режимки, жиноят ва бузғунчиликни камолига етказиб давом эттиряпти… Ўзининг Исломга ҳам, унинг бошқарув тузумига ҳам алоқаси йўқ илмоний баасчи эканини ҳануз очиқ-ошкор айтмоқда… Куфр билан ҳукм юритиши ва Ислом билан ҳукм юритишга чақирган ҳар бир инсонга қарши курашиши билан ҳануз Аллоҳ ва Росулига душманлик қиляпти… Яҳудийларга тинчлик, Фаластин ва Жўлонни босиб олган яҳудий аскарларига омонлик режими бўлишда ҳануз давом этяпти… Оламнинг энг катта шайтони Америкага малай бўлгани ҳамда Ислом ва мусулмонларга қарши курашда энг қора тарихга эга Россияни дўст тутгани билан ҳануз ошкор мақтаняпти… Хўш, мана шундай бир режим билан қандай яқинлашиш ва дўстлашиш мумкин?!

Аллоҳ Таоло Муҳаммад ﷺнинг Пайғамбар қилиб юбориб, ул зотга берган шариатида инсоният ўз ҳаётини тартиб-интизомга солишда муҳтож бўлган каттаю кичик ишларнинг ҳукмини баён қилиб берди. Шариатни инсон ҳаётида иккинчи даражали бир чиройли нарса қилиб юборгани йўқ… Инсонни истаган нарсасини ҳалол ё ҳаром қилишига, истаганича тўғри ёки нотўғри қилмишларни қилишига ташлаб қўйгани йўқ. Аксинча, Ҳақ Субҳанаҳу Ўз шариатидан қилча озишни ҳам залолат ва очиқ зиён, деб белгилади ва бундай деди:

﴿وَأَنَّ هَـذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُواْ السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир, бас, шу йўлга эргашинглар, (бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр! Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди»                                                                                           [Анъом 153]

Ўзининг шариатидан четга чиққан кимсаларга танг-бахтсизлик ва азобни ваъда қилиб, бундай деди:

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз»                                                                 [Тоҳа 124]

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло золимларни дўст тутиш, уларга суяниш ва бир оз бўлса ҳам мойил бўлишни ҳаром қилиб, бундай деди:

﴿وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда, сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас»                                                                                                        [Ҳуд 113]

Башар Асад режими режимларнинг энг ашаддий золими ва жиноятчиси. Шундай экан, уни Аллоҳнинг шариати ва дастуридан устун кўрмоқ қайси ақлга сиғади?!

Қолаверса, Аллоҳ бизга мусулмон юртларидаги мавжуд бошқарув режимларини ағдаришни ва уларнинг ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишни фарз қилди. Бас, шундай режимлар билан ярашиш бу фарзни адо этишга олиб борадими?!

Шахслар ва жамоалар дохил барча мусулмонларга мустамлакачиларнинг исломий юртларда ўрнатган мана шу зараркунанда режимларини ағдариб, Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннати билан ҳукм юритувчи бир халифа сайламоқ фарздир. Ушбу фарз Муҳаммад мустафо ﷺнинг тариқатларисиз асло амалга ошмайди. Чунки ул зот бу борада аста-секинликка ҳам, кофир ва унинг режимлари билан муроса ва музокарага ҳам рози бўлмаганлар!

Роя газетасининг 2022 йил 26 октябр чоршанба кунги 414-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here