بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Покистон армияси Ислом ва мусулмонларнинг мудофаачиси бўлиши шарт
Покистон армияси бош қўмондони Қамар Жавид Бажва келаси ойда нафақага чиқажагини қайта таъкидлади. Бу билан учинчи муддатга сайланиш ҳақидаги тахминларга чек қўйиш учун Қуролли Кучлар сиёсатидан узоқлашишини билдирди. Покистонда чиқадиган «Dawn» газетасининг ёзишича, Покистоннинг Вашингтондаги элчихонасида берилган тушлик чоғида Бажва Покистон Қуролли Кучлари сиёсатдан йироқлашади ва шундай қолишни истайди, деди. Ўзининг иккинчи уч йиллик муддати тугаганидан сўнг армия раҳбариятини тарк этажагини яна бир бор таъкидлаб, аввалроқ берган ваъдасини бажаришини айтди. Бажва Пентагонда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Жеймс Остин билан учрашди. У билан хавфсизлик ва минтақавий вазият ҳамда турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Покистон бош қўмондони америкалик расмийларга қўллаб-қувватловлари учун миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Покистон армияси катта муаммолар олдида ишдан кетаётган генерал Бажвадан сўнг мустамлакачиларга қуллик қилишдан қутулишга қодирдир. Ушбу армиядаги қудрат эгалари армия учун юрт ва мусулмонлар манфаатини ҳимоя қиладиган ва унга хизмат қиладиган янги қўмондон сайлашлари даркор. Улар АҚШнинг минтақадаги манфаатларини мудофаа қилувчи яна бир посбоннинг келишига йўл қўймасликлари керак. Ислом мусулмон қўмондонга Халифаликни қайта барпо этишни ва Исломни кенг миқёсда татбиқ қила оладиган бир ҳизбга нусрат-ёрдам беришни буюрган. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Покистон ҳарбий қўмондонлиги зиммасига инсон ўйлаб топган кофир демократик режимни ағдаришни фарз қилган…
Бугунги кунда элчихоналар ва консулликлар, дейилаётган, аслида кофирларга қарашли жосуслик инлари бўлган марказларни ёпиб ташламоқ, бинобарин, уларнинг разведка инфратузилмаларини йўқ қилмоқ, ҳокимиятни ростгўй етакчиликка топширмоқ лозим. Зеро, бу етакчилик казармаларида ётган армияларимизни чиқариб, Аллоҳ йўлида жиҳодга сафарбар қилади…
Покистон армияси, шунингдек, босиб олинган Кашмирни озод этмоғи ва ҳинду давлатининг мусулмонларни репрессия қилишига якун ясамоғи даркор. Зеро, Покистон қуролли кучлари Умматнинг шарафидир. Шу боис, бу кучлардан Ҳиндистонни фатҳ қиладиган ва Ақсо масжидини озод этадиган мужоҳидларга айланмоқлари кутилади. Улар Ислом ва мусулмонларнинг мудофаачилари бўлмоқлари керак. Чунки Ислом Уммати шуни тахмин қилмоқда, улардан шуни кутмоқда».
Матбуот баёноти сўнггида Покистон қуролли кучларига қуйидагича мурожаат қилинди:
«Бу дунё ва охират ютуғига эришиш учун олдинга интилинг, Аллоҳ йўлида жиҳод бошлаб, Ақсо масжидини озод этинг ва яҳудий вужудини йўқ қилинг! Халифаликни қайта барпо этиб, шариатни дарҳол ва кенг миқёсда татбиқ этинг!».
Роя газетасининг 2022 йил 19 октябр чоршанба кунги 413-сонидан