Туркияда ЛГБТга қарши намойишлар давом этмоқда
Истанбулдаги Айюб Султон майдонида 48 нафар нодавлат ташкилот “Фикр бирлиги ва кураш платформаси” номи остида намойиш ўтказишди. Мазкур нодавлат ташкилотлар давлатга мурожаат йўллаб, оила ва келажак авлодни бузувчи ғайритабиий ахлоқсиз бузуқ лойиҳаларга қарши зарур чоралар кўрилишини ва ахлоқсиз уюшмаларнинг ёпилишини ҳукуматдан талаб қилишди.
Нодавлат ташкилотлар номидан матбуот баёнотини ўқиб эшиттирган Куршат Миcан, бу авлод ҳеч қачон бугунгидек жирканч вазиятга тушмаганлигига эътироб қаратди. Мисаннинг таъкидлашича, гендер тенглиги, инсон ҳуқуқлари, шахс эркинлиги, фикр эркинлиги ва сўз эркинлиги, хуллас демократия рўкач қилиниб ёшлар орасида гей, лесбиян, трансвестит ва бисексуализм каби иллатлар кенг тарқатилмоқда.
Нодавлат ташкилотлар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғандан оила ва келажак авлодни нишонга олаётган бузуқ ЛГБТ ташкилотининг барча уюшмалари зудлик билан ёпилишини талаб қилди. “Наслларимизни заҳарлайдиган ва келажагимизга таҳдид соладиган бузғунчилик тарғиботлар ҳеч қачон эркин фаолият юритиши мумкин эмас”, дейилади баёнотда.
Изоҳ: Туркия каби Исломий ўлкада ЛГБТ тоифасининг қонуний шаклда фаолият юритиши ва кундан-кунга ривожланиб бориши ўта ачинарли ҳолат. Бу жирканч харакатнинг Туркияда авжига чиқиб боришининг энг катта сабабчиси Эрдоған ҳукуматидир. Ислом тўнини кийиб, мусулмонларнинг исломий туйғуларини суиистеъмол қилган ҳолда Туркия ҳокимиятини эгаллаган Эрдоған ҳукумати ЛГБТга қарши курашиш уёқда турсин, уларга қонуний имкониятлар яратиб бермоқда. Ушбу ҳукумат имзо чеккан “Истамбул битими”даги 6284 ракамли қонун бу жирканч гуруҳга турли имкониятлар яратиб беради ва уларнинг жирканч ишларига қонуний тус беради. Эрдоған ҳукумати ЛГБТнинг Ғарб тарафидан маблағ билан таъминланаётганини кўра-била туриб, бунга қарши чора кўриш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаяпти. Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлининг эътироф қилишича, Ғарб давлатлари Туркиядаги ЛГБТ ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун 2016 – 2020 йиллар оралиғида 20 миллион 127 минг доллар маблағ ўтказган. Бу ҳам етмагадай, Эрдоғаннинг шахсан ўзи гоҳида муборак Рамазон ойларида ЛГБТ вакиллари учун ифторлик дастурхони хозирлаб, улар билан бирга ифторлик қилади.
Бундан бироз аввал Истанбул Маданият университетининг ўқитувчиси Профессор Доктор Аҳмет Акин Жерраҳпаша тиббиёт факультетида “жинсини ўзгартириш операцияси учун жуда кўп ёшлар навбатда туриши”ни маълум қилган эди. Профессорннинг таъкидлашича, 4000 нафар қизлар эркакка айланиш учун, 2700 эркаклар эса, аёлга айланиш учун навбат кутмоқда. Буларнинг ёшлари 12-19 орасида ва 99 фоизида ҳеч қандай касаллик муаммоси йўқ. Улар ўз жинсини ўзгартириш учун мусиқа, мода, кино ва сериаллардан таъсирланган. Уларнинг олдида ҳар турли ўйин-кулги, айшу-ишрат учун ҳеч қандай тўсқинлик йўқлиги, аксинча тўлиқ эркинлик борлиги уларга мунтазам уқтирилган.
Жинсни ўзгартириш амалиёти жуда маблағ талаб қиладиган амалиётлардан биридир. Бу амалиёт 100 – 200 минг турк лираси билан битмайди, балки бунинг учун 3-4 миллион лира (тахминан 170000 – 225000 доллар) сарф қилиш лозим. Профессор Аҳмет Акинга кўра, жинсни ўзгартириш амалиёти учун тўланадиган ушбу харажатларни давлат тўлайди. Аллоҳ лаънатлаган қавм учун миллионлаган маблағни тўлаб берадиган ушбу давлатда саратон каби бир қанча оғир ва давонаниш қиммат касалликларга чалинган инсонлар борки, давлат уларга қайрилиб ҳам қарамайди, улар кўчаларда, автобусларда инсонлардан ёрдам сўраб юришга мажбур.
Мана сизга Эрдоған ҳукуматининг яна бир юзи. Эрдоғанга мафтун бўлиб, “унинг ҳукумати исломийлар учун ўрнак бўлишга арзийдиган андозадир”, дея, ундан аста-секин Исломни татбиқ қилишини кутаётганлар қачонгача хом хаёл суришда давом этадилар?!
Қиёмуддин Шариф