Автоҳалокатда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг уч ходими ҳалок бўлди

33
0
Автоҳалокатда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг уч ходими ҳалок бўлди
Хабар: Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 26 июлга ўтар кечаси Россия Федерал хавфсизлик хизматининг уч нафар ходими автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди.
Россиянинг Ўшдаги консулхонаси MediaHub журналистик суриштирувлар марказига ҳалок бўлган уч киши Россия фуқароси эканлигини ва Федерал хавфсизлик хизмати қошидаги чегара хизмати ходимлари бўлганини тасдиқлади.
Расман билдирилишича, Hyundai SantaFe автомашинасини тунда бошқариб бораётган Россия фуқароси соатига 150 километр тезликда кетаётиб бошқарувни эплай олмай қолган ва реклама баннери устунига бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи ва автомашинадаги икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан милиция текширув ўтказмоқда. Ўш шаҳрида Россия Федерал хафсизлик хизмати чегара хизматининг оператив гуруҳи фаолият кўрсатади.
Изоҳ: Бугунги кунда элчихона, консуллик, ҳарбий база ва илмий лабораториялари жосуслар уясига айланган бўлиб, дипломатик дахлсизлик уларни мамлакатда эмин-эркин ҳаракатланиши, мамлакат қонунларини аёқ ости қилиши, содир этган жиноятлари учун жавобгар бўлмаслигини кафолатлаб беради. Шу сабабли ҳам улар кўнгиллари тусаган ишни қилишлари, мамлакатнинг оддий фуқаролари яқинига боришга ҳам журъат қилмайдиган ишларни қилишлари мумкин бўлади. Агар ушбу элчихона, консуллик ёки ҳарбий база ходимлари бирор мустамлакачи давлатга тегишли, элчихона жойлашган давлат ўзининг мустамлакаси сифатида кўришга одатланган “учинчи дунё” давлатлари бўладиган бўлса, мамлакатда уларнинг мушугини пишт дейдиган одам ёки амалдор топилмайди.
2017-йилнинг феврал ойида россиялик дипломат иштирокидаги автоҳалокатда қирғизистонлик Евгений Лексин ҳалок бўлган эди. Россия диполматик рақамига эга “Тойота Ленд Крузер” светафорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиб Лексин бошқарувидаги машина билан тўқнашиб кетганди. Ҳалокатга сабабчи бўлган машинани Россия элчихонаси ходими Виктор Пухов бошқарган. Расмий маълумотларда у Россия элчихонасида биринчи котиб бўлиб ишлаши кўрсатилган бўлсада, аслида Пухов Россия Федерал хавфсизлик хизматининг полковниги бўлган. Автоҳалокатдан бир неча куни ўтиб, Пухов Қирғизистондан бемалол, ҳеч қандай тўсиқларсиз чиқиб кетган.
2018-йилнинг 27-августга ўтар кечаси россиялик ҳарбий хизматчи ўзининг “Хюндай Туксон” автомашинасида Чуй вилоятининг Лебединовка қишлоғида пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган 43 ёшли аёл ва уч боласини уриб юборди. Бола оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, аёл эса шифохонага етмай вафот этди. Ҳарбий хизматчи дипломатик дахлсизлик сабабли қўлга олинмади ва жавобгарликдан қутулиб қолди.
2021-йил сентябр ойида Россиянинг Қантдаги ҳарбий базаси аскари Қирғизистон фуқаросини машинасида уриб юборди. Бу иш билан Россия ҳарбий прокуратураси шуғулланиши хабар қилинди, аммо унга нисбатан қандай жазо қўлланилгани мавҳумлигича қолди…
2006-йил декабр ойида Америка ҳарбий хизматчиси “Манас” аэропортидаги АҚШ авиабазасида ёнилғи ташувчи қирғизистонлик хайдовчини отиб ўлдирди. Ҳарбий устидан суд Америкада бўлиб ўтди ва ҳакамлар хайъати унинг айбдор эканлигига далил йўқлиги сабабли уни оқлади.
2007-йили Бишкек-Манас автойўлида “Ганси” авиабазасидаги америкалик ҳарбий пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этди.
2019-йилнинг июн ойида АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси ходимаси Марш Кристин Энн “Lexus RX350” машинасида Қирғизистон фуқаросини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. У ҳам дипломатик даҳлсизлик баҳонаси билан жавобгарликка тортилмади.
2019-йил август ойида эса АҚШ элчихонаси хавфсизлигини таъминлаши керак бўлган денгиз пиёда қўшинлари ҳарбийлари барда маҳаллий ёшлар билан оммавий муштлашув содир этишди. Табиийки, улар ҳам жавогарликдан қутулиб қолишди.
Куни кеча Ўш шаҳрида соатига 150 километр тезликда ҳаракатланиш натижасида содир бўлган автоҳалокатда ҳам фақат рус ФХХ ходимлари тўнғиз қўпгани, бирорта ҳам маҳаллий аҳоли жабрланмагани Аллоҳнинг бир марҳамати бўпти.
Аслида, хорижийларнинг жосуслик ва қўпорувчилик қилиш, дахлсизликни бузиб, хоинлар сотиб олиш ишлари амалга ошириладиган инлар қуришига йўл қўймаслик керак. Аллоҳнинг изни билан тез кунларда қайта барпо бўладиган Ислом давлати амалда уруш ҳолатида бўлган мустамлакачи давлатлар учун элчихоналар очишга, мамлакатда бирор бир давлатнинг ҳарбий базаси бўлишига, мустамлакачи давлат ҳарбийлари мамлакатда эмин-эркин изғиб юришига асло йўл қўймайди.
Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here