Ҳиндистонда мусулмонларга қарши зулмлар давом этмоқда

453
0

Ҳиндистонда мусулмонларга қарши зулмлар давом этмоқда

Ҳиндистон расмийларининг Росулуллоҳ Aга нисбатан ҳақоратли баёнотлари туфайли бошланган намойишларга саҳна бўлган Уттар-Прадеш штатида полиция мусулмонларни шафқатсизларча калтаклади. Минтақавий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Росулуллоҳ Aни ҳақорат қилинишига норозилик билдирган тинч аҳолига қарата ўт очилиши оқибатида бир қанча мусулмонлар шаҳид бўлган.

ББCнинг хабарига кўра, айрим штатларда, хусусан Уттар-Прадеш штатида намойишларда қатнашаётган мусулмонларнинг уйлари ва иш жойлари Ҳиндистон ҳукумати томонидан турли баҳоналар билан бузиб ташланяпти. Штат расмийлари уйлар ноқонуний эканлигини даъво қилишмоқда. Анадўли Агенлигига кўра; Уттар-Прадеш штати Бош вазири Ёги Адитянатҳнинг матбуот маслаҳатчиси Мритюнжай Кумар ўзининг Твиттер саҳафасида, уйларни бузаётган булдозерлар тасвирини қўйиб, “Эй исёнчилар, ҳар жума кунидан кейин шанба келишини унутманг” дея таҳдид қилган.

Изоҳ: Ҳиндистон мусулмонлари тарихдан ўз динларига содиқ, ҳақиқат учун курашда собит қадам ва матонатлари билан машҳурдир. Халифалик давлати қулаш арафасига келиб қолганда, Ҳиндистон мусулмонлари ҳокимлар сифатида ҳам, олимлар сифатида ҳам, оддий фуқаролар сифатида ҳам, уни сақлаб қолиш учун тиш тирноғи билан курашган эдилар. У пайтларда Ҳиндистон Англиянинг ҳукмронлиги остига тушиб қолган бўлса-да, баъзи вилоят ҳокимлари ўзларининг Халифаликка тобелигини доим изҳор қилар ва куфрга қарши кураш учун ҳар нарсага тайёрлигини билдирар эди. Уламолар эса, Халифаликни қулашдан сақлаб қолиш ҳаракатида етакчилик ролини ўз зиммасига олган эдилар. Инглизлар бу олимларнинг бир қанчасини қамоққа тиқиб ҳам, овозини ўчира олмади. Оддий мусулмон халқ ўз молларини ва жонларини фидо қилиб бўлса ҳам, Халифаликни сақлаб қолишга тайёрлигини амалда кўрсатди. Бунинг учун барча тақинчоқларини бериб юборган муслималар ичида ўз фарзанди-дилбандини сотиб бўлса ҳам Халифаликни сақлаб қолишга ҳисса қўшишга ҳаракат қилган муслиманинг ҳикояси барчага маълум.

 Шунинг учун ҳам Ҳиндистондаги мусулмонлар доимо куфр аҳлининг нишонида туради. 1947 йил Ҳиндистон ҳукумати расман ташкил этилган кундан буён мусулмонларга нисбатан ваҳшийликларини давлат миқёсида давом этиб келмоқда. 1948 йил Ҳайдарободда, 1969 йил Гужаратда, 1980 йил Морадободда, 1983 йил Неллйда, 1985 йил яна Гужаратда, 1987 йил Ҳошимпурда, 1989 йил Бҳагалпурда, 1992 йил Бомбейда, 1993 йил Пангалда, 2002 йил такрор Гужаратда, 2013 йил Музаффарнагарда, 2014 йил Ассамда қирғинлар уюштирилди. Қанча-қанча номуслар топталди, инсонлар тириклайин ёқилди. Бундан ташқари 19901998 йилар оралиғида биргина Кашмирнинг ўзида Ҳиндистон ҳукумати 63275 кишини отиб ўлдирди. 775 нафар сиёсатчи, олим ва масжид имомларини дом-дараксиз йўқ қилди. 3370 кишини оғир қийноқлар остида азоблаб ўлдирди. Юз мингга яқин инсон ҳеч қандай суд қилинмай қамоққа ташланди. Бундай қирғинлар ҳали ҳануз битгани йўқ.

 Бу сигирнинг қуллари мусулмонларга нисбатан қилган ваҳшиёна жиноятларига яраша ҳеч қандай жозо олмаганлиги учун журъат билан ўз хунрезликларини бугунги кунгача давом эттириб келмоқда. Чунки мусулмонларнинг ҳокимлари ва сон-саноқсиз армиялари бу қирғинлар қаршисида сукут сақламоқда, шунинг учун улар ваҳшийликларини кундан кунга кучайтириб боряпти.

 Албатта мусулмонларга қилинаётган ҳужумлар фақат Ҳиндистон билан чекланиб қолгани йўқ, бугунги кунда куфр аҳлининг Ислом ва мусулмонларга уюштираётгани ҳужумларини оламнинг ҳар бир бурчагида кузатиш мумкин. Чунки Ислом ва мусулмонларга қарши бундай ҳужумларга дарҳол жавоб қайтарадиган, кофирга ва золимга ҳаддини билдириб қўядиган, ҳақорат қилган тилларини суғуриб оладиган Халифамиз-қалқонимиз йўқ.

 Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here