Халифаликни қайта тиклаш учун уюшишнинг вожиблиги

396
0

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).

        Халифаликни қайта тиклаш учун уюшишнинг вожиблиги(2)      

Дарҳақиқат, Маккада даъват юкларини ва унинг машаққатларини эркаклар билан бир сафда муслима аёллар ҳам кўтарганлар. Масалан, сабр-матонатли, мужоҳида Савдо бинти Замъа. У ўз аҳлининг қарилиги остида динини танлади, ота-она ва қариндошларидан кўра ўз динини афзал кўрди. У эри билан Ҳабашистонга ҳижрат қилиб чиқди. Эри ҳижратда вафот этгач, кофир бўлган отаси ва акасининг уйига қайтди. Қайтиб ҳам динида сабот билан турди, ўз аҳлининг жабр-ситамларига сабр қилди. Кейин унинг машаққатларини енгиллатиш учун Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – унга уйландилар. Натижада, у Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – то Мадинага ҳижрат қилгунларига қадар у Зотнинг ва қизларининг чиройли хизматида бўлди.

Ёсирнинг аёли, “Умму Аммор”- Амморнинг онаси Сумайя. У  Аллоҳнинг йўлида қатл этилган дастлабки инсон, дастлабки шаҳида аёл эди. У Ислом ақидасида собит турди. Азорларни кўтаришда сабр қилди. Охир оқибат Макка кофирларининг бошлиғи Абу Жаҳлнинг зулми остида ҳаётдан кўз юмди. Натижада, Аллоҳ таъоло унга ва унинг оиласига жаннатни ваъда қилди. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қилдиларки;

صبرًا آل ياسر فإن موعدكم الجنة

“Сабр қилинг, эй Ёсирлар оиласи! Албатта сизларнинг борар жойингиз жаннатдир”.

Асмо бинти Абу Бакр. Асмо Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ва оталари Мадинаи Мунавварага йўл олиб, ғорга беркинганларида уларга катта ёрдам берди ва бунинг машаққатларини ёлғиз кўтарди. У ғордаги икки дўстга сув ва егулик етказиб турди. У ҳам Абу Жаҳл томонидан озорга йўлиқди. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ва отаси Абу Бакр қаерда яшириниб ётганини айтиши учун Абу Жаҳл унинг юзига тарсаки туширди. Асмо эса, (куфрбошига бу талабини айтишдан) бош тортди.

Фотима бинти Хаттоб. Унинг Исломга кирганини эшитган Умар синглисини уради. Шундан кейин у акаси Умар ибн Хаттоб билан тортишади. Синглисининг саботи ва журъати Умарни хайратга солади. У Қуръон оятларидан  эшитиб кўришга рози бўлади. Аллоҳнинг оятларини эшитиб, унинг қалби эрийди ва ўз Исломини эълон қилиб, Арқамнинг уйида саҳобалари билан суҳбатта бўлган Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – хузурларига келади.

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – билан бирга даъватни етказган ва бу йўлда ҳар ҳил озорларни кўтарган, натижада оила аҳлларини ва фаровон ҳаётларини ташлаб, дастлаб Ҳабашистонга, кейин эса, Мадинага ҳижрат қилган мана бу аёллар ўзларини даъватни етказишга мукаллаф эканликларини ва бу борада эркак ва аёллар орасида ҳеч қандай фарқ йўқ эканлигини жуда яхши англаб етганлар.

Авс ва Хазраж қабилаларидан бўлган мусулмон эркаклар Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га нусрат бериб, иккинчи ақаба байъатини берганларидек, у Зотга аёллар ҳам нусрат берганлар. Пайғамбарликнинг 13-йили Расулуллоҳ  – саллоллоҳу алайҳи ва салам – га 73 та эркак ва 2 та аёл киши келадилар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – улар билан ақабада учрашишга ваъдалашиб оладилар. Бу аёллар Умму Аммора Насиба бинт Каъб ал-Мозиния ва Умму Муниъ Асмо бинт Амр ибн Адий эдилар. Улар тун ярмида чиқиб, ваъдалашилган дарага эркак ва аёллар ҳаммаси бирга келадилар. Шу жойда Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га эркаклар ва аёллар уруш байъатини берадилар. Байъатда мана булар айтилган:

فَقُلْنَا : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، علَامَ نُبَايِعُكَ ، قَالَ : ” تُبَايِعُونِي عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ فِي النَّشَاطِ وَالْكَسَلِ ، وَالنَّفَقَةِ فِي الْعُسْرِ وَالْيُسْرِ ، وَعَلَى الْأَمْرِ بِالْمَعْرُوفِ ، وَالنَّهْيِ عَنِ الْمُنْكَرِ ، وَأَنْ تَقُولُوا فِي اللَّهِ ، لَا تَخَافُونَ فِي اللَّهِ لَوْمَةَ لَائِمٍ ، وَعَلَى أَنْ تَنْصُرُونِي ، فَتَمْنَعُونِي إِذَا قَدِمْتُ عَلَيْكُمْ مِمَّا تَمْنَعُونَ مِنْهُ أَنْفُسَكُمْ ، وَأَزْوَاجَكُمْ ، وَأَبْنَاءَكُمْ ، وَلَكُمُ الْجَنَّةُ ” ، قَالَ : فَقُمْنَا إِلَيْهِ فَبَايَعْنَاهُ

“… Ниманинг асосида байъат берамиз, я Расулаллоҳ – дедик. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар; сизлар менга ғайратли турганингизда ҳам, ялқовланиб турганингизда ҳам қулоқ солиш ва итоат этишга, қийинчиликда ҳам, енгилчиликда ҳам нафақа қилишга, маъруфга буюриб, мункардан қайтаришга, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасдан ҳақни гапиришга, агар сизларга борсам, менга ёрдам беришингизга, ўз жонларингизни, аҳли-аёлларингизни ва фарзандларингизни ҳимоя қилган нарсадан мени ҳам ҳимоя қилишингизга ва буларнинг эвазига эса, сизларга жаннат берилишига байъат берасизлар. Шунда бизлар у зотга байъат бергани турдик”. Аҳмад ва Байҳақий чиқарган.

Ҳижратдан кейин ана ўша аёллар худди эркаклар каби байътга содиқ қолдилар. Умму Аммора ва бошқа аёллар Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилдилар, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – билан айрим ғазотларда қатнашиб, ярадорларни даволаш ишлари билан шуғилландилар.

Саҳобияларнинг қилган бу ишлари ва тутган бу мавқифлари даъватни етказишда эркак ва аёлнинг бир ҳил эканликларига далолат қилади. Чунки, даъватни етказиш ҳақидаги шаръий далиллар эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам бир ҳил омм бўлиб келаган.

Шунинг учун бугунги муслима аёллар даъватни етказишга ошиқишлари вожиб. Чунки, “Сизлардан… бир уммат-жамоат бўлсин”, деган ояти карима ва “Ким ўлса ва унинг гарданида халифага байъат берганлик масъулияти бўлмаса, у жоҳилларча ўлибди”, деган ҳадиси шарифга кўра, аёллар ҳам даъватни етказишга шаръан мукаллафдирлар ва ушбу оят ва ҳадислар уларга ҳам тегишлидир.

Даъват юкини кўтарувчи аёллар умумий ҳаётда даъватни бошқа аёл ва эркакларга, хусусий ҳаётда эса, эрлари, оталари, фарзандлари ва шулар каби маҳрам эркакларга етказишлари лозим бўлади.

Халифаликни тиклаш фарзларнинг энг улуғи ва уларнинг энг долзарбидир. Чунки, даъватни жиҳод йўли билан етказиш, чегараларни ҳимоя қилиш, ишларни Ислом аҳкомлари билан бошқариш ва ҳадларни қоим қилиш каби жуда кўп фарзлар айнан мана шу халифаликни барпо этишга бориб тақалади. Мана шу Халифалик билан мусулмонлар бутун оламда шони шавкати ва ўзининг муносиб халқаро ўрни бўлган битта давлатда бирлашадилар. Халифалик давлатисиз мусулмонларнинг аҳволи бугунгидек вой бўлади. Бугун улар тарқоқ, заиф, хорланган, куфр аҳкомларини уларнинг устига татбиқ қиладиган, уларни кофирларга бўйсундириб, уларга қул қилиб берадиган давлатчаларга бўлиниб ётибди. Ушбу кофирлар мусулмонларнинг ерларини тортиб олмоқда, бойликларини талан тарож қилмоқда, мусулмон фарзандларини қатл этмоқда ҳамда “Терроризмга қарши кураш” номи остида малай ҳокимлар устига ўзларининг хорловчи, золимона шартларини юкламоқда.

Аллоҳ таъоло Халифалик давлатини барпо этишни тарк этишга катта гуноҳни белгилаган. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтганлар:

وَمَن مَاتَ وَليسَ في عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً

“Ким ўлса ва унда халифага байъат берганлик масъулияти бўлмаса, бас у жоҳилларча ўлган бўлади”.

Демак, гарданида халифага байъти бўлмаган ҳолда ўлаётган ҳар бир мусулмон ҳақиқатан кофир бўлмаса ҳам, кофирга ўхшаб ўлади. Сабаби, ушбу фарзни тарк этишнинг гуноҳи ўта катта. Модомики, бугунги кунда халифа мавжуд эмас экан, шу ҳадисга кўра, Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати билан ҳукм юритиши асосида халифага байъат бериши учун ҳар бир мусулмон мана шу халифани вужудга келтирадиган иш билан шуғилланиши лозим бўлади. Бу иш якка шахснинг эмас, балки жамоатнинг иши бўлиб, бу иш сиёсий ҳизбда фаолият кўрсатиш билан, яъни “Сизлардан … бир уммат-жамоат бўлсин”, ояти каримасида келган сифатларга тўла эга бўлган жамоатда фаолият кўрсатиш билангина амалга ошади.

Кимки Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг “Ким ўлса ва унинг гарданида халифага байъат берганлик масъулияти бўлмаса, бас у жоҳилларча ўлган бўлади”, деган сўзларини англаб етган бўлса ва  у халигача ушбу вожибни амалга ошириш учун ҳаракат қилмаётган бўлса, унинг қалби асло хотиржам бўлмайди, юраги таскин топмайди. Чунки, унинг тутган рўзаси, ўқиган намози ва шу каби унинг бажараётган вожиботлари агар у халифани вужудга келтирадиган ишлар билан шуғилланмаётган бўлса, уни жоҳилият ўлимидан қутқариб қола олмайди. Негаки, вожиб яъни унинг гарданида лозим бўлган шаръий байъат Халифалик давлатининг асл-асоси бўлмиш халифанинг мавжуд бўлиши билангина тамомига етади. Шаръий қоидада ҳам айтилади: “Вожиб нима билан тамомига етса, у нарса ҳам вожибдир”. Шунинг учун шаръий тариқат билан халифани тиклашга харакат қилаётган мусулмон агар вафот этса, Аллоҳ таъоло вожиб қилган амални бажарган ҳисобланади ва унинг гарданидан халифанинг йўқлиги гуноҳи соқит бўлади ҳамда бу мусулмон Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг “Ким ўлса ва унинг гарданида халифага байъат берганлик масъулияти бўлмас, бас у жоҳилларча ўлган бўлади”, деган кишилар қаторидан чиқади. Чунки, у халифаликни рўёбга чиқарадиган иш билан машғул бўлган ҳолда ҳаётдан кўз юмди. Халифалик давлатини қуриш орқали Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун харакат қилаётган ҳар бир даъват юкини кўтарувчи ўзининг шу ҳаракатида бардавом бўлишга,  ушбу вожибни амалга оширадиган тариқатда собит туришга ҳамда жоҳилларча ўлиб кетмаслиги учун ҳаётининг сўнги сониясигача шу иш билан шуғилланишга тиришиши лозим. У Аллоҳнинг изни билан қуйидаги ояти каримада зикр этилган кишилар қаторидан жой олса ажаб эмас:

مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

“Мўъминлардан шундай эр йигитлар борки, улар Аллоҳга берган аҳдларида содиқ қолдилар. Уларнинг айримлари вафот этдилар, айримлари эса, кутиб туришмоқда. Асло аҳлларини бузишмадилар”.[33:23].

Сўнги сўз

Сўзимизнинг сўнгида мусулмонларга шу эслатиб ўтмоқчимизки, 1924-йилнинг 1-март куни Мустафо Камол миллий кенгашга Ислом давлатини илмоний жумҳуриятга айлантириш учун Халифаликни бекор қилиш ва Халифани қувғин қилиш хақидаги фармонни топширади ва кенгаш ноибларига мана бу тарзда сўзлайди;

“Ҳар қандай қийматнинг эвазига бўлса ҳам таҳдид остидаги жумҳуриятни сақлаб қолиш ва уни мустаҳкам илм асосидаги жумҳуриятга айлантириш лозим. Халифа ва Усмон оиласининг қолдиқлари йўқ қилиниши лозим. Эскирган диний маҳкамалар ва уларнинг қонунлари ўз ўринларини замонавий маҳкамаларга ва замонавий қонунларга бўшатиб беришлари керак. Дин кишиларининг мадрасаларига барҳам берилиб, уларнинг ўрнига диний бўлмаган ҳукумат идоралари келиши лозим.”

1924-йилнинг 3-мартида Мустафо Камол юқори миллий кенгаш Халифаликни бекор қилишга ва динни давлатдан ажратишга маъқул бўлганлигини эълон қилади. Мана шу куннинг ўзидаёқ у 20-асрдаги мусулмонларнинг энг сўнги халифаси халифа Абдул Мажид ибн Абдул Азизни Туркияни тарк этишга буюради. Кофир малайлари кийим кечак ва арзимаган чақалар солинган бир чамадонни бериб, уни Швецарияга сургун қилиб юборадилар.

Мана шу жирканч жиноятни кўрган ана шу пайтдаги мусулмонлар халифаликни бекор қилиниши масаласи қаршисида бир ёқадан бош чиқариб, уларга қаттиқ ташланишлари лозим эди. Улар бунга ҳаёт-мамот масаласи, деб қарашлари керак эди. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг Бухорий ва Муслимдан ривоят қилинган “…Олдимизда Аллоҳ томонидан ҳужжатимиз бўлган очиқ куфрни кўрмай туриб, ишни ўз эгаларидан талашмасликка байъат бердик”, деган ҳадисига бўйсунганлари ҳолда Халифаликни парчалаганларга ва Ислом диёрида очиқ куфрни изҳор қилганларга қарши қурол кўтаришлари лозим эди. Уббода ибн Сомит ҳадисида келган бу маъно золим, фосиқ ҳокимлар ҳақидаги Умму Салама ҳадисида ҳам келади;

“Шунда саҳобалар; бундай ҳолда уларга қарши уруш қилмаймизми, ё Расулаллоҳ, дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса, “Йўқ, модомики, намозни қоим қилар эканлар, уларга қарши уруш қилмайсизлар”, дедилар”. Намозни қоим қилиш Ислом билан ҳукм юритишдан киноядир.

Лекин, мусулмонларнинг ўша пайтда Ислом аҳкомларини тушинишдаги заифлиги, кофир ва уларнинг малайлари олиб борган фикрий ва сиёсий чалғитувлар оқибатида уларнинг дилларидаги тақвонинг сусайиб кетиши уларнинг Мустафо Камол ва кофир давлатларнинг таҳдидларига ва уларнинг дўқ пўписаларига осонликча бўйин эгишларига олиб келди. Шунинг учун улар ҳеч қандай ҳаракатга келмадилар. Халифаликни бекор қилинишига, мусулмон юртларининг парчалаб юборилишига ҳамда шаръий аҳкомлар ўрнига вазъий қонунларни ҳакам қилинишига индамай сукут сақладилар.

Халифалик давлати парчаланиб, дин ҳаётдан ажратилиши оқибатида мусулмонларнинг бошига тушган шунча хорлик ва таҳқирланишдан кейин, энди  мусулмонлар Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун истинбот қилинган шаръий тариқат бўйича юришлари вожиб бўлади. Ислом ҳаётини қайта бошлаш эса, уларни бир оташин қалб остида бирлаштирадиган ҳамда олдинги улуғлик ва азизликларини қайтариб берадиган Халифалик давлатини қайта тиклаш билан амалга ошади.

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ

“Азизлик Аллоҳ учун, Унинг Расули учун ва мўъминлар учундир”.[63:8].

والحمد لله رب العالمين

Бутун оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here