Назарбоев истеъфога чиқди

481
0

Назарбоев истеъфога чиқди

 Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакатда содир бўлаётган намойишлар фонида қозоғистонликларга мурожаат қилди.

 Токаев мамлакат телевидениеси орқали қилган чиқишида Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари бўлганини эълон қилди. Ушбу кенгашга 2019 йилда мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бутун умрга раҳбар бўлганди.

 “Президент сифатида мен фуқароларимиз хавфсизлиги ва тинчлигини ҳимоя қилишим, Қозоғистон яхлитлиги ҳақида қайғуришим шарт. Мен томонимдан қабул қилинган чоралар кўпмиллатли Қозоғистоннинг фаровонлигини таъминлашга қаратилган. Бироқ ҳозирча бу чоралар етарли эмас”, – деди Токаев.

 У пойтахтни тарк этмаслигини маълум қилди.

 “Нима бўлишидан қатъи назар мен пойтахтда қоламан. Халқ билан бирга бўлиш менинг конституцион бурчим. Қозоғистон тарихидаги бу қора чизиқдан биргаликда ва кучлироқ бўлиб чиқамиз. Тез орада сиёсий трансформация бўйича таклифлар билан чиқаман. Ислоҳотларни қўллаш борасида ўз позициямда собит қоламан”, – деди Токаев.

 Қозоғистон президенти эндиликда намойишларда содир этилаётган қонунбузарликларга қарши максимал даражада қаттиққўллик билан ҳаракат қилинишини айтди.

 Қозоқ ҳукумати суюлтирилган газ нархининг икки баробар ошириши ортидан 2-январ куни Жанаўзан шаҳрида бошлаганган норозилик намойишлари тез орада деярли бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Дастлаб газ нархини туширишни талаб қилган намойишчилар кейинчалик сиёсий талабларни ҳам илгари сура бошлашди. Улар ҳукумат истеъфоси ва Қозоғистоннинг бринчи президенти Нурсулот Назарбаевнинг сиёсатдан бутунлай кетиш талабини қўйишди.

 4-январ куни Токаев мамлакатнинг йирик шаҳарлари Олмаота ҳамда Манғистау областида фавқулодда ҳолат эълон қилди, бу шаҳарларда ҳам ёнилғи нархи ошишига қарши норозилик акциялари давом этмоқда.

 5-январда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев республика ҳукуматининг истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алихон Смоилов бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу куни пойтахт Нур-Султонда ҳам фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди ва Назарбоев истеъфога чиққани хабар қилинди, аммо, норозилик намойишлари тинганича йўқ…

 Қозоқ халқи узой йиллардан бери Назарбоевнинг мустабид режими остида яшаб келмоқда. Назарбоев гарчи расмий тарзда президентликни Токаевга топширган бўлсада, амалда шу вақтга қадар Қозоғистонни бевосита бошқариб келди. Токаев шунчаки бир қўғирчоқ бўлиб, қозоқ халқининг пишиб етилиб келаётган норозилик нафратини сўндириш учун саҳнага чиқарилган актёрдан бошқа нарса эмас эди.

 Аммо қозоқ халқи шуни унитмаслиги керакки, шахс ва қиёфалар қанчалик ўзгармасин шу қиёфаларни бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилишларига йўл очиб бераётган бузуқ капиталистик тузум қўпориб ташланмагунча халқ рўшнолик кўрмайди. Қирғизистонда бир эмас уч марта амалга оширилган давлат тўнтаришлари бунга мисол бўлади. Ушбу тўнтаришларда ҳам фақат шахслар ўзгарди тузум эса қандай бўлса шундайлигича қолди. Бу тўнтаришлардан халқнинг аҳволи ўзгариб қолмади, аксинча борган сари сиёсий ва иқтисодий инқирозлар ботқоғига ботиб бормоқда. Шундай экан қозоқ халқи ҳам шахслар ва қиёфалар ўзгаришига алданиб қолмай, ҳақиқий ўзгариш ва инқилоб сари ҳаракат қилишлари зарур. Ҳақиқий ўзгаришнинг йўли эса қозоқ мусулмонлари қабул қилган ақида ва шу ақидадан келиб чиқадиган исломий ҳаётни қайта бошлашларидан иборатдир.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here