Қозоғистон элчиси Толибон вазири билан учрашди

535
1

Қозоғистон элчиси Толибон вазири билан учрашди

 Хабар: Қозоғистоннинг Афғонистондаги элчиси Алимхан Эсенгелдиев 26 сентябр куни Кобулда Толибон ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимини бажарувчи Амир Хон Муттақий билан учрашди. Бу олий даражадаги қозоқ расмийсининг Толибон ҳукумати вакили билан илк учрашувидир.

 Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарда Толибон номини тилга олмаган. Расмий баёнотда Муттақий “Афғонистондаги муваққат ҳукуматнинг ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи” сифатида тақдим этилган.

 Хабар қилинишича, томонлар Афғонистон халқига озиқ-овқат ва бошқа гуманитар ёрдамларни кўрсатиш масаласини муҳокама қилган.

 Изоҳ: Ўрта Осиё давлатлари Афғонистонда ҳокимият тепасига келган Толибон ҳаракати билан муносабатда икки хил позицияни эгалашмоқда. Ўзбекистон аввал бошдаг Толибон билан дўстона муносабатлар ўрнатиб, АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокараларга восатачилик қилиб келди. Чунки, АҚШнинг Ўзбекистонга юклаган вазифаси шундан иборат эди. Ўтган ҳафтада эса Қирғизистон хавфсизлик кенгаши раисининг биринчи ўринбосариТаалатбек Масадиков бошчилигида расмий делегация Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами олиб бориб, ҳаракатнинг бир қатор расмийлари билан музокаралар ўтказди. Қирғиз ҳукуматининг бундай йўл тутишига Россиянинг Қирғизистон расмийларига, хусусан Жапаровга нисбатан “катта оға”лик сиёсати босимидан чарчагани ва имкон қадар Россия таъсири остидан чиқишга бўлган ҳаракати сабаб бўлмоқда.

 Энди, гарчи Афғонистон билан умумий чегарага эга бўлмаса-да Қозоғистон ҳам Толибон билан дўстона муносабатлар ўрнатиш сари қадам ташлади. Чунки, минтақадаги бошқа давлатлардан фарқли равишда фақат Қозоғистон Россия билан умумий чегарага эга давлат бўлиб, рус расмийларининг ҳудудий масала бўйича чиққан бир қанча даъволари қозоқ ҳукуматини ҳам хавотирига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли Қозоғистон ҳам минтақадан Россия нуфузини суриб чиқариш имконини берувчи ҳар қандай имкониятда фойдаланиб қолишга интилмоқда.

 Ўрта Осиё мамлакатларидан фақат Тожикистонгина Толибон ҳаркатини таҳдид сифатида қабул қилиб келмоқда. Ҳатто Тожикистон президенти Президент Имомали Раҳмон Толибоннинг “жабр-зулм билан тузилган” ҳукуматини тан олмаслигини маълум қилди. Бундан ташқари, тожик ҳукумати Паншердаги қаршилик ҳаракати ва этник тожик Аҳмад Маъсудни ошкора қўллаб-қувватлаб келмоқда. Албатта, Имомали Раҳмонда бундай журъат ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. балки унинг ортида Россия тургани сабабли ҳам Толибонга қарши очиқ қарши боришга журъат қилмоқда. Чунки, гарчи Россия Толибон ҳаракатини расмий ҳукумат даражасида кутиб олиб музокаралар олиб борган ва бундай мулоқотларни давом эттираётган бўлишига қарамай, Афғонистонда тўлиқ тинчлик ўрнатилиши ва минтақа давлатлари учун альтернатив йўл очилишидан манфаатдор эмас. Унинг учун Афғонистонда ички можаролар – Афғонистонда четга чиқмайдиган – бўлиб тургани ва минтақа давлатлари Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамлаб, ундан ўзларини узоқроқ тутишларидан манфаатдор.

 Абдураҳмон Одилов

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here