Иордания режими ҳар доимгидек Ақсони ёрдамсиз қолдириб, фақат қоралаш билан кифояланмоқда!

360
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания режими ҳар доимгидек Ақсони ёрдамсиз қолдириб, фақат қоралаш билан кифояланмоқда!

Иордания ташқи ишлар вазирлиги яҳудий вужудининг муборак Ақсо масжидига қарши давом эттираётган қонунбузарликларини, масалан яқинда экстремист яҳудийларнинг Ақсога бостириб кириб, босқинчи вужуд полицияси ёрдамида провокацион хатти-ҳаракатлар содир этганини қоралади. Яҳудий ҳукуматидан бундай қонунбузарликларни бас қилишни ва масжид ҳурматини сақлашини, қонуний ва тарихий асосдаги вазиятни сақлаб, Қуддус вақфлар маъмурияти обрўсини сақлашни талаб қилди.

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида нашр қилган баёнотида бунга қуйидагича изоҳ берди:

Муқаддас даргоҳларимизга нисбатан Ҳошимийлик васийлигини даъво қилаётганлар мана шундай ярамас, заиф позиция эгаллашган. Иордания режими ҳар доимгидек сукутни афзал билиб, Ақсога ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилмайди, фақат қоралаш, норозилик билдириш ва талаб қилишдан нарига ўтмайди. Бу қуролсиз, заиф ва қарори йўқ кимсаларнинг позициясидир! Минг афсуски, бу позиция армияси истаса Ақсо масжидинигина эмас, балки бутун Фаластинни озод этадиган бир юртнинг позицияси бўлмоқда. Зеро, Иордания қўшини яҳудийларга қарши жанг қилишга чанқоқ бўлиб, биз бу босқинчиларга қарши ҳамиша шерюраклик билан турганини кўрганмиз. Бироқ, бу режим тепасидаги хоин ҳукмдорлар бунга йўл беришмаяпти. Шунинг учун, армия зобитлари ва аскарлари бундай малай режимни илдизи билан юлиб ташлаб, жиҳод ва озодлик чақириқларига лаббай, демоқлари даркор.

Роя газетасининг 2021 йил 22 сентябр чоршанба кунги 357-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here