Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати

596
0

Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати (2 қисм)

Мусулмонлардан муайян шаръий аҳкомларни ижро этишни талаб қиладиган оятлар ҳам Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломй ҳаётни вужудга келтиришни вожиб эканлигига далолат қилувчи далиллардандир. Масалан, Аллоҳ таъоло айтади;

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قَاتِلُوا الَّذِينَ يَلُونَكُم مِّنَ الْكُفَّارِ

“Эй иймон келтирганлар! Ўзингизга яқинда бўлган кофирлар билан курашинглар”. [Тавба сураси. 123].

وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا ٱسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍۢ وَمِن رِّبَاطِ ٱلْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِۦ عَدُوَّ ٱللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ

“Ва улар учун қўлингиздан келган куч-қувватни ва от-уловларни, қурол-аслаҳаларни ҳозирлаб қўйинглар, бу билан сизлар Аллоҳнинг душманларини ва ўз душманларингизни қўрқувга соласизлар”. [Анфол сураси. 60].

وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا

“Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар”.  [Моида сураси. 38].

الزَّانِيَةُ وَالزَّانِي فَاجْلِدُوا كُلَّ وَاحِدٍ مِّنْهُمَا مِائَةَ جَلْدَةٍ

“Зино қилувчи эркакни ҳам, зино қилувчи аёлни ҳам хар бирини юз даррадан уринглар”. [Нур сураси. 2].

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи васаллам – нинг сўзлари;

مَن أحيا أرضًا ميتةً فَهيَ لَهُ

“Ким ўлик ерни тирилтирса, ўша ер уникидир”. Бухорий ва Муслим ривояти.

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – яна марҳамат қиладилар;

من بدَّل دينه فاقتلوه

“Ким динини бошқа динга алмаштирса, уни ўлдиринглар”. Бухорий ва Муслим ривояти. Аллоҳ таъоло мусулмонларга амр этган бу ва шунга ўхшаш аҳкомларни бир мусулмон ёлғиз ўзи ижро эта олмайди. Айримларини бир мусулмон, шахс сифатида ижро этиши жоиз эмас, ҳатто ҳаром бўлади. Чунки, бу ёлғиз шахс сифатидаги мусулмоннинг масъулияти доирасига кирмайди, балки бу Халифанинг ва унга тобеъ бўлган давлат жиҳозининг масъулиятидир. Ушбу жиҳозни эса, Халифалик давлати соясидаги Исломий ҳаётдагина вужудга келтириш мумкин бўлади. Қолаверса, шаръий қоида ҳам бу сўзимизни исботлайди;

“ما لا يتم الواجب إلا به فهو واجب”

“Вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожибдир”.

Дарҳақиқат, саҳобалар Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи васаллам – нинг вафотларидан кейин у зотнинг ўринларини босадиган, ишларини давом эттирадиган халифани тиклашга ижмоъ қилдилар. Негаки, Расуллуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – давлат рахбари сифатида бошқарган исломий ҳаётни давом эттириш лозим эди. Шунинг учун саҳобаи киромлар то халифа сайланмагунича Расулуллоҳнинг муборак жасадларини дафн этишни тўхтатиб турдилар. Ҳолбуки, шариъат у зоти шарифнинг дафнларини тезлатишни талаб этарди. Чунки, халифа ва халифани сайлаш исломий ҳаётнинг бардавомлигидаги энг бирламчи асос,  тамал тоши ва асосий масаладир. Зеро, мусулмонлар Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дан кейин ўзларинг ораларида Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати билан ҳукм юритиши асосида халифага байъат берадилар. Ушбу ҳукм, ушбу тамойил Дорул исломдан йўқолиб кетмаслиги керак. Акс ҳолда, Дорул ислом дорул куфрга айланиб қолади.

Дарҳақиқат, юқорида айтиб ўтганимиздек, Ислом исломий ҳаётни қайта бошлашнинг шаръий тариқатини белгилаб берган. Ушбу тариқатга Қуръони Карим ва Суннати Набавийя далолат қилади. Аллоҳ таоъол марҳамат қилади;

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

“Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган, мункардан қайтарадиган бир уммат-жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. [Оли Имрон сураси. 104].

Мадинада нозил бўлган Оли Имрон сурасидаги бу оят яхшиликка даъват қиладиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган жамоатни қоим қилишнинг вожиблигига далолат қилади. Ояти каримадаги “яхшилик” Исломни, “маъруф” вожиб ва мандуб каби шаръан ҳалол бўлган нарсани, “мункар” эса, шаръан ҳаром бўлган нарсани англатади. Ояти карима ниҳоясида “…..Ана ўшалар нажот топгувчилардир”, деб мазкур ишлар билан шуғилланиб юрган кишилар мадҳ этилгани учун ушбу ояти карима вожибликни ифодалайди. Дарҳақиқат, ояти карима мазкур учта амални бажариш учун уюшган жамоатни нажот топгувчи, деб сифатлади. Ундан кейинги оятлар ҳам ушбу вожибликни таъкидлаб келган. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади;

وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِن بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ ۚ وَأُولَٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ  (105)

“Ўзларига баййинотлар-аниқ ҳужжатлар  келгандан кейин ҳам бир бирлари билан ихтилофлашган ва фирқаланган кишиларга ўхшаб қолманглар. Ана улар учун буюк азоб бордир”.

Агар Ислом уммати орасида юқоридагидек жамоат вужудга келмаса, бутун уммат тафриқага учраган ва бир бирлари билан талашиб тортишган яҳудий ва насронийлар каби гуноҳкор бўладилар ва оқибатда қаттиқ азобга гирфтор бўладилар.  (Аллоҳ сақласин).

Исломга даъват қилиш Ислом ҳаётини қайта бошлашга бўлган даъватни ҳам ўз ичига олади. Негаки, Исломнинг кўзга кўринадиган феълий вужуди фақат Ислом давлати соясидаги исломий ҳаётни вужудга келтириш билангина амалга ошади. Чунки, Ислом (асослари)ни муҳофазасини Аллоҳ таъоло ўз зиммасига олганлиги учун Ислом, инсонларнинг зеҳнларидаги, китоблардаги ёки Қуръони Карим  ва Ҳадиси Шарифдаги фикрлар сифатида хеч қачон, то қиёмат кунигача ҳаёт майдонидан йўқолиб кетмайди. Аллоҳ таъоло айтади;

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

    “Албатта, Зикр (Куръон ва ҳадис)ни Бизлар нозил қилдик ва албатта, Биз уни муҳофаза қилгувчидирмиз”. [Ҳижр сураси. 9]. Лекин, ушбу фикрларнинг феълий вужудига инсонларнинг сулуки (ҳаёт тарзи)да ҳамда башарият ҳаётида гоҳо заволлик етади. Халифалик давлатини қайта тиклашга даъват этиш ушбу вужудни ҳаётга қайтаришнинг шаръий тариқатидир.

    Ислом ҳаётини қайта вужудга келтиршнинг шаръий тариқати мавжуд эканлигига яна бир далил, у, Росулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – нинг Аллоҳ таъоло Ислом билан Маккага юборган пайтдаги олиб борган ишлари ва хатти ҳаракатларидир. Қуръони Карим бунга мана бундай дея ишора қилади;

قُلْ هَٰذِهِۦ سَبِيلِىٓ أَدْعُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا۠ وَمَنِ ٱتَّبَعَنِى…

“Айтинг, эй ҳабибим! Бу менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга онгли равишда даъват қиламан ва менга эргашган кишилар даъват қиладилар”.  [Юсуф сураси. 108]. Демак, бу тариқат Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ва у Зотга эргашган мусулмонларнинг тариқатидир. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади;

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ

“Сизларга (ушбу) Расул нимани олиб келса, бас сизлар уни олинглар. Сизларни нимадан қайтарган бўлса, бас ундан қайтинглар”.  [Ҳашр сураси. 7].

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи васаллам – нинг Мадинаи Мунавварада давлат қуришларидан олдинги сийратларини синчиклаб ўрганиб чиққан одамга маълум бўладики, у Зот – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – асҳобларини Ислом асосида уюштирганлар. Улар Расулуллоҳ – саллолоҳу алайҳи ва саллам – нинг амрларига қулоқ соладиган жамоат бўлганлар. Ибн Касирнинг қайд этишича, кунларнинг бирида Расулуллоҳ – саллоҳу алайҳи ва саллам – нинг саҳобалари жамланадилар ва ўша пайтда уларнинг сони 38 кишини ташкил этарди. Шунда Абу Бакр сиддиқ – разияллоҳу анҳу – Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дан йиғилган бу саҳобаларнинг ошкора чиқиш қилишларини қаттиқ талаб қиладилар. Шунда у Зоти шариф – саллоллоҳу алайҳи ва саллам; “Эй Абу Бакр, албатта биз хали  озчиликмиз”,  дейдилар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – саҳобаларни Арқам ибн Арқамнинг ховлиларида жамлар ва уларга Қуръон оятларидан ўқиб берар ва уларга Исломни ўргатар эдилар. Ана энди Умар ибн Хаттоб Исломга кирганларидан кейин ошкора чиқиб, Байтуллоҳни икки саф бўлиб тавоф қиладилар. Бир сафнинг бошида Ҳамза – разияллоҳу анҳу, иккинчи сафнинг бошида эса, Умар – разияллоҳу анҳу – бўлган. Шундай қилиб улар жамоат – ҳизб бўлганлар. Уларнинг амири Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – эдилар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи васаллам – уларни буюрар, улар эса, итоат қилишарди. Мусулмонларни Ҳабашистонга ҳижрат қилишга буюрган эдилар, улар Ҳабашистонга кетишган. Мусъаб ибн Умайрни Мадинага боришга, Туфайл ибн Амр ад-Давсийни  эса, ўз қавмига қайтишига амр қилганлар,  улар эса, бош устига, деб итоат этганлар. Бироқ, у пайтда Исломни етказиш фақат ёлғиз Расуллуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га юклатилган эди. Ҳижратдан олдин давлат қуриш учун даъват юкини кўтариш саҳобаларга фарз эмас, мандуб эди. Аммо бугун эса,  Ислом давлатини тиклашга даъват қилиш фарзи кифоядир. Хар бир қодир мусулмон Аллоҳ таъолонинг “Сизлардан ….. бир жамот бўлсин”, деган амрининг асосида то давлат тиклангунига қадар шу давлатни тиклаш йўлида уюшган жамоат билан бирга фаолият кўрсатиши вожиб бўлади.

Расуллуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг сийратларини ва шаръий нассларни синчиклаб ўрганиб чиққан киши Ислом давлатини тиклаш учун бўлган даъват бир неча тартибли, пайдар-пай босқичлардан иборат эканлигига гувоҳ бўлади. Улар қуйдагича:

Нуқтатул ибтидо – муракказ (тартибли) сақофат бериш бошқичи.

Нуқтатул интилоқ – ёйилиш ва Уммат билан бирга ишлаш босқичи.

Нуқттатул иртикоз – ҳукмни қўлга олиш бошқичи.

 (“Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати” китобидан олинди).  (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here