Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати

334
0

Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати (6-қисм)

Амирга итоат этиш фақат ўша амирнинг ўзигагина итоат этишга чекланмайди. Балки, у амир таъйин этган масъулларнинг барчасига итоат этишни ҳам ўз ичига олади. Негаки, мусулмонларнинг давлат раиси сифатида Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – мана бундай марҳамат қилганлар;

ومَن أطاعَ أمِيرِي فقَدْ أطاعَنِي، ومَن عَصَى أمِيرِي فقَدْ عَصانِي

“ … ва ким менинг амиримга итоат қилса, бас менга итоат қилганидир, ким менинг амиримга осийлик қилса,  бас менга осийлик қилганидир”. Бухорий ривояти.

Омм ёки хосс амир бўлишидан қатъи назар, золим амирга итоат қилиш унинг зулмига таслим бўлишни ёки унинг шариатга қарши чиқишидан сукут сақлашни англатмайди. Балки, Ислом ушбу итоат билан биргаликда амирларни қаттиқ муҳосаба қилишга ҳам тарғиб этади. Аллоҳ таъоло айтади;

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

“Сизлар инсонлар учун чиқарилган умматнинг энг яхшиси бўлдингиз. Сизлар маъруфга буюрасизлар, мункардан қайтарасизлар ва Аллоҳга иймон келтирасизлар”. [3:110].

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ

“Сизлардан яхшиликка даъват қиладиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат-жамоат бўлсин”. [3:104].

وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ

“Мўъмин ва мўъминалар бир бирларининг дўстларидирлар, улар маъруфга буюрадилар ва мункардан қайтарадилар”. [9:71].

Расулуллоллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар;

من رأى منكم منكراً فليغيره…

“Сизлардан кимингиз мункарни кўрса, бас уни ўзгартирсин….”. Муслим ривояти.

لَتَأْمُرُنَّ بالْمَعْرُوفِ، ولَتَنْهَوُنَّ عَنِ المُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّه أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْهُ، ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلا يُسْتَجابُ لَكُمْ

“Албатта сизлар маъруфга буюрасизлар, мункардан қайтарасизлар ёки албатта Аллоҳ таъоло сизларга ўзи томонидан бўлган азобни тезлаштиради. Сўнгра сизлар дуо қиласизлар, оқибатда дуоларингиз ижобат бўлмайди”. Термизий ривояти.

  كَلَّا، وَاللَّه لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ، وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، ولتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدِ الظَّالِمِ، ولَتَأْطرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْرًا، ولَتَقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْرًا

“Йўқ! Аллоҳга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюрасизлар, мункардан қайтарасизлар, сизлар албатта золимнинг қўлидан тутасизлар ва албатта уни ҳаққа бўйсудирасизлар ва ҳаққа чеклайсизлар”. Абу Довуд ривояти.

Амирларни муҳосаба қилиш вожибдир. Ҳар қандай жамоат маъсият ва куфрдар бошқа ўринда амирига итоат этиши вожиб бўлгани каби, ўзига амир этиб олган амирни – хоҳ у омм бўлсин, хоҳ хосс бўлсин – муҳосаба қилиши ҳам лозимдир. Агар амир этиб сайлаганлар амирни муҳосаба этишда нўноқлик қилсалар ҳам, маъруф ишларда амирга итоат қилмасалар ҳам ва унинг итоатидан бўйин товласалар ҳам бирдай гуноҳкор бўладилар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар;

 من خلع يدًا من طاعة الله لقي الله يوم القيامة، لا حجة له

“ Ким итоатдан бўйин товласа у Қиёмат куни Аллоҳ таъолога ҳужжатсиз йўлиқади”. Муслим ривояти. 

Зеро, итоатда жамоатнинг вужудини сақлаб қолиш ҳамда амирга кўмак кўрсатиш хосияти бор. Муҳосабада эса, шаръий тариқат асосида тўппа тўғри юриш кафолати бор.

Халифа ёки ундан бошқа мақомдаги амирни ҳокимиятдан бўшаташнинг икки ҳолати мавжуддир:

Биринчиси; агар амирнинг аҳволи ўзгариб, уни амирликдан чиқариб юборадиган даражага тушиб қолса, у амирликдан четлатилади.  Бу ҳолда гарчи унинг ҳокимиятдан кетиши ҳақида ҳукм чиқмаган бўлса ҳам, унинг холатини ўзи шу ондан эътиборан уни масъулиятидан четлатиди. Натижада унга итоат қилиш вожиб бўлмай қолади ва унинг фармонлари ҳам ижро этилмайди. Масалан, агар у Исломдан қайтиб, муртад бўлса ёки бутунлай ақлдан озиб, мажнун бўлиб қолса ёки душман қўлига асир тушиб, маҳбус бўлиб, бу тутқинликдан қутулишнинг умуман чораси бўлмаса, амир ҳокимиятдан кетади. Чунки, қайд этилган мана бу учта ҳолат, учта сифатнинг ҳар бири амирлик ақдига ва унинг рукнларига хилофдир. Бунга ўхшаган ҳолатлар мавжуд бўлган пайтда амирлик ақди ботил бўлади. Шунинг учун амир этиб сайловчи мўминлар бундай амирнинг итоатидан озод бўладилар.

Иккинчи ҳолат: амирнинг истеъфоси вожиб бўлиб қоладиган ҳолат. Бу ҳолда амирнинг аҳволи ўзгариб, бу ўзгариш уни амирликдан чиқариб юбормайди, лекин унинг амирликда қолиши ҳам шаръан жоиз бўлмай қолади. Масалан, унинг фосиқлиги аниқ бўлиб қолса ёки унинг устига бир зўровон ҳукмрон ўтириб олиб, унинг амирлик ишларини юритишига монънелик қилса, натижада у амирлик вазифаларини бажаришдан ожиз бўлиб қолса ёки у аёл  кишига айланиб қолса ёки эркак ёки аёллигини ажратиб олиш  мушкил бўлган хунасага айланиб қолса, бундай амирнинг ҳокимият тепасида қолиши шаръан жоиз бўлмай қолади. Бироқ, қайд этилган мазкур ҳолатларнинг қайси бири юзага келган бўлса, шу юзага келган ҳолат бўйича, унинг ҳақиқатдан ҳам содир бўлганлиги  хақида исбот керак бўлади. Унинг исботи эса, шариъат амир устидан қилинган шикоятни ва унинг истеъфосини қараб чиқиш салоҳиятини берган ташкилот олдида ечилади.

Мана бу юқорида қайд этилганлар  амирлик аҳкомларига, ҳизб амирига итоат қилишга ҳамда ҳизб табанний қилган аҳкомлар, фикрлар ва райъларни табанний қилишга, амирга қарши чиқиш ёки унинг амирлигидан чиқишга ёки амирнинг истеъфога чиқишига алоқадор бўлган фикрлардир. Аммо табаннийдан бошқа ўринларда эса, ҳар бир муслимдан – у ҳизб аъзоси бўладими ёки  йўқми – ўзи бажараётган ҳар бир ишнинг ёки ҳаётда ўзи муҳтож бўладиган ҳар бир нарсанинг шаръий ҳукмини билиши талаб этилади. Ҳизб бу ҳукмни табанний қаладими, йўқми бунинг эътибори йўқ. Чунки, ҳизбнинг ўзига лозим бўладиган муайян фикр ва аҳкомларни табанний қилиши мусулмондан – шахс сифатида – фақат мана шу аҳкомларгина талаб қилинишини англатмайди. Балки, мусулмон учун – у ҳизбий бўлсин ёки бўлмасин –  шахс сифатида лозим бўладиган фикрлар, райълар ва аҳкомлардан бошқа аҳкомлар ҳам (жамиятни)ўзгартириш ва уйғониш учун ҳаракат қилаётган сиёсий ҳизб  учун лозим бўлишини англатади.  

Иккинчи босқич

  Тафоъул босқичи; (Умматга ишлаш ва унга таъсир ўтказиш босқичи)  Ушбу босқич қуйидаги йўналишларда юради;

Нуқтатул интилоқ(ёйилиш нуқтаси). Ушбу босқичнинг амаллари;

Муракказ сақофат бериш.

Жамоий сақофат бериш.

Куфр режаларини фош қилиш.

Уммат манфаъатларни табанний қилиш ва сўнгиси;

Нусрат талаб қилиш.

а) нуқтатул интилоқ: (ёйилиш нуқтаси): Ҳизб кўтараётган мабдаъ ҳизб аъзоларида шаклланиб, ушбу мабдаънинг фикрлари ҳизб аъзоларининг олдида тушинчаларга айлангандан кейин ҳизбийлар ҳаётда мана шу тушунчалар асосида юрадилар. Мана шундан кейин ушбу тушунчалар табиий равишда жамиятга ҳам кўчади. Чунки, ИНСОН ҳаётини тартибга соладиган мабдаъга иймон келтиргандан кейин бу мабдаъ унинг ичида сақланиб қолиши мумкин эмас, билъакс, бу мабдаъ унинг ичида портлайди ва атрофдаги инсонларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ана энди, ушбу мабдаъни кўтариб чиқаётган куч ўзгартириш учун ҳаракат қилаётган СИЁСИЙ ҲИЗБ бўлса қандай бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг!

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ўзларига иймон келтирган кишиларни исломий сақофат билан сақофатлаганларидан кейин Аллоҳ таъолонинг мана бу оятлари нозил бўлди;

وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ

“ Ва энг яқин(қондош-уруғ, ёру-дўст)ларингизни охират азобидан огоҳлантиринг”.

فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ

“ Бас, буюрилган нарсангизни очиқ ойдин айтинг ва мушриклардан юз ўгиринг”. [15:94].

Мана шундан кейин Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг интилоқ нуқтаси Макка жамиятига қаратилди. Улар жамъ бўлиб турганларида уларга мана бундай хитоб қилдилар;

يَا مَعْشَرَ قُرَيْشٍ، اشْتَرُوا أَنْفُسَكُمْ ، لاَ أُغْنِي عَنْكُمْ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا ، يَا بَنِي عَبْدِ مَنَافٍ لاَ أُغْنِي عَنْكُمْ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا ، يَا عَبَّاسُ بْنَ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ لاَ أُغْنِي عَنْكَ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا ، وَيَا صَفِيَّةُ عَمَّةَ رَسُولِ اللَّهِ لاَ أُغْنِي عَنْكِ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا ، وَيَا فَاطِمَةُ بِنْتَ مُحَمَّدٍ سَلِينِي مَا شِئْتِ مِنْ مَالِي لاَ أُغْنِي عَنْكِ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا

“Эй Қурайш жамоати! Ўз жонларингизни ўзингиз сотиб олинглар. Мен сизларни Аллоҳдан асло қутқара олмайман. Эй бани Абду Маноф, мен сизларни Аллоҳдан асло қутқара олмайман. Эй Аббос ибн Абудул-Мутталиб, мен сизни Аллоҳдан асло қутқара олмайман. Эй Расулуллоҳнинг аммаси София,  мен сизни Аллоҳдан асло қутқара олмайман. Эй Фотима бинти Муҳаммад, ҳоҳлаганингизча молимдан сўранг, лекин мен сизни ҳам Аллоҳдан асло қутқара олмайман”. Бухорий ва Муслим ривояти.

Сўнгра Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – маккаликларнинг бут-санамларига  ва Макка зодагонларига ҳамда уларнинг ёмон одатларига қарши ҳужумга ўтдилар. Шундай қилиб Ислом фикрлари куфр фикрлари билан яккама-якка кураша бошлади.

б) тафоъул босқичининг амаллари;

Муракказ сақофат бериш.

Жамоий сақофат бериш.

Уммат манфаатларини табанний қилиш.

Куфр режаларини фош қилиш, сўнгра;

Нусрат талаб қилиш.

Муракказ сақофат:

Муракказ  сақофат ушбу босқичда ҳам ҳизбнинг фикрий ва сиёсий вужудини муҳофаза қилиш учун ҳамда давлат қурилишидан олдин ҳам, давлат қурилгандан кейин ҳам Умматни етаклашга қодир бўлган мумтоз исломий шахсиятларни пайдо қилишда тўхтамаслик учун худди собиқ босқичдаги каби давом этади.

Жамоий сақофат бериш:

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ушбу босқичда саҳобаларга исломий сақофат беришлари қаторига ўзлари яшаётган жамият учун ҳам жамоий сақофат беришни қўшдилар. Бунинг учун ҳаж мавсумларида, оммавий жойларда Ислом фикрларидан сўз очиб, жоҳилият эътиқодларининг ва жоҳилий фикрларнинг хато эканлигини инсонларга тушинтира бошладилар.  Бу эса, ўз-ўзидан Ислом фикрлари билан куфр фикрлари орасида қарама-қаршиликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу қарама-қаршиликлардан эса, айрим мушрикларнинг Исломга кириши, айримларининг эса, саркашликлари ортиб, ўзларининг куфрларини янада маҳкамроқ ушлашларига олиб келди. Бу эса, икки тараф орасидаги курашни келтириб чиқарди. Натижада, мушриклар Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га ва мусулмонларга турли хил озорларни бера бошладилар. Бу орада нафақат араб ярим ороли, балки Рум ва Форс ҳам Ислом даъватини эшитиб улгирдилар.

Интилоқ нуқтасидан кейин ва жамиятга киришилгандан кейин ҳизбнинг Уммат ва шахсларнинг сиёсий ва фикрий онгинини ўстириш учун Уммат манфаатларини табанний қилиш, куфр режаларини фош қилиш каби ҳамда ҳизбийларга мураккказ сақофат бериш билан бир қаторда жамоий сақофат билан ҳам шуғилланиш каби сиёсий ишларни амалга ошириши натижасида жамиятнинг ушбу даъват фикрларига нисбатан реакцияси бошланади. Бу эса, жамиятда мавжуд бўлган мағлута-чалғитилган фикрлар билан ҳизб даъват қилаётган Ислом фикрлари орасида ўзаро қарама-қаршиликларнинг вужудга келишига олиб келади. Ҳизбнинг бундан кўзлаган мақсади Умматни Ислом қозонига солиб эритиш ва ундаги райълар, фикрлар ва эътиқодларни ҳизб табанний қилган йўсинда бирлаштишдир. Шунда ҳизб учун оммавий таянч(Уммат таянчи) барпо бўлади ҳамда ҳизб фикрларига нисбатан умумий онгдан келиб чиққан раъйи омм вужудга келади. Бундан кўзланган мақсад эса, салтанатни эгаллаш ва ҳукмни қўлга олишдир. Бошқачароқ айтганда, Исломга бўлган ишончи уйғониб, ҳизбни қабул қилганидан кейин Уммат ўзининг устида Ислом билан ҳукм юритиш учун ўз тизгинини ҳизбга топшириши лозим.  Расулуллоҳ – саллоллоҳу алйҳи ва саллам – Мадинига элчи қилиб юборган Мусъаб ибн Умайр – розиялЛоҳу анҳу – худди мана шу ишни қилганлар. У Ислом асосидаги умумий асосни ҳамда Исломга бўлган умумий онгдан келиб чиққан раъйи оммни пайдо қилиб олганларидан кейин Мадинадаги мусулмонлар ўзларининг устиларида Ислом билан ҳукм юритишлари учун Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ўз юртларига келишларини интиқлик билан кутишарди. Ҳатто яҳудий ва мушриклардан бирортаси Мадинада юзага келган раъйи оммдан қўрқиб, ўзининг адоватини очиқ эълон қилишга журъат эта олишмаган.

Жамоий сақофат бериш ҳизбдан инсонларга ўзи табанний қилган фикр ва аҳкомларни масжидларда, телевидения ва радиода, бозорларда ва шунга ўхшаш жойларда очиқчасига ва журъат билан хитоб қилишни талаб қилади. Ҳизб ўзини бу хитобида инсонларни Ислом давлатини қуриш орқали исломий ҳаётни бошлашнинг шаръий тариқати бўйича амал қилишга чақиради. Бунинг учун у маъруза, лекция, китоб ва нашралар каби барча мубоҳ услуб ва воситаларни ишга солади. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – Аллоҳ таъолонинг;

فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ

“Бас, ўзингизга амр этилган нарсани очиқ айтинг ва мушриклардан юз ўгиринг”, деган ояти нозил бўлгандан кейин ўзларининг қариндош-уруғларига Ислом хақида очиқчасига айта бошлайдилар. Турли қабилаларга келиб, уларнинг ўз манзилларида, бозорларда ва ҳаж мавсумларида уларга айтардилар;

 يا بني فلان ، إني رسول الله إليكم ، يأمركم أن تعبدوا الله ولا تشركوا به شيئا ، وأن تخلعوا ما تعبدون من دونه من هذه الأنداد ، وأن تؤمنوا بي ، وتصدقوا بي ، وتمنعوني ، حتى أبين عن الله ما بعثني به.

“Эй фалончи қавм! Албатта мен сизларга юборилган Аллоҳнинг элчисидирман. Аллоҳ сизлани фақат Ўзигагина ибодат қилишингизга ва Унга хеч нарсани шерик қилмаслигингизга буюради. Аллоҳни ўрнига сизлар сиғинаётган мана бу бутлардан воз кечиб, менга иймон келтиришингизга, мени пайғамбар эканимни тасдиқлашингизга ва то Аллоҳ менга юборган нарсани баён қилиб бергунимга қадар мени ҳимоя қилишингизга чақиради”.

Ҳамда уларга Қуръон тиловат қилиб берардилар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг Мусъаб ибн Умайр, Абу Зарр ал-Ғифорий ва Туфайл ибн Амр каби Макканинг ташқарисига юборган элчилари ҳам худди Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – қилган ишни қилардилар. Ҳатто Ислом зикри очиқчасига қилинган даъват билан жамоий сақофат бериш натижасида тужжорлар, ҳожилар ва мусофирлар орқали Шом ўлкасида Румгача ва Ироқ ўлкасида Форсгача етиб боради. Бу даъват Мадинаи Мунавварада Мусъаб ибн Умайрнинг қўли остида мислсиз муваффақиятга эришди. Хатто Ислом зикри  Мадинанинг ҳар бир хонадонига кириб борди. Натижада, Исломга кирганлар учун Ислом халқ талабига айланди. Имоми Аҳмад Жобирдан чиқарган ҳадисда айтади;

فأتمرنا واجتمعنا وقلنا: حتى متى رسول الله صلى الله عليه وسلم يطرد في جبال مكة ويخاف؟ فرحلنا حتى قدمنا عليه في الموسم، فواعدنا بيعة العقبة…

“Бизлар кенгашиб, бир жойга йиғилдик ва; Аллоҳнинг элчиси қачонгача Макка тоғларида қувғинда юради ва қачонгача хавф остида бўлади, – дедик. Шундан кейин бизлар сафарга отланиб, ҳаж мавсимида у зотга келдик. Натижада, ақаба байъатига келишиб олдик”.  Аҳмад ривояти.

Даъватни етказувчилар муракказ сақофатда Мусъаб ибн Умайр – розиялЛоҳу анҳу – етган мувафақиятга эришишлари учун улар бугунги кунда мавжуд бўлиб турган “динни давлатдан ажратиш” ва  коммунистик ақидаси каби Исломга умуман қарама-қарши бўлган ақидаларга ҳамда илмонийлик, миллатчилик, ватанпарварлик каби чалғитувчи фикрларга, демократия, қолоқлашиш, террорчилик каби дин душманлар Исломга ёпиштирмоқчи бўлаётган ўта тор, саёз фикрларга қарши турмоқликлари вожиб бўлади. Мана буларнинг барчасига, ҳар бирига ўзига мос бўлан услубларни қўллаган ҳолда ҳеч қандай тилёғламалик ва алдамчилик йўли билан эмас, балки очиқдан-очиқ қаршилик қилиш лозим. Бундай ҳолларда қандай йўл тутишни бизларга Қуръони Карим ва Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – таълим берганлар. Аллоҳ таъоло айтади;

وَلَا تُجَادِلُوا أَهْلَ الْكِتَابِ إِلَّا بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِلَّا الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْهُمْ

“Аҳли китоб билан фақат энг чиройли бўлган нарса билан мужодала қилинглар-тортишинглар. Магар, улардан зулм қилганлар бундан мустасно”. [29:46].

Улардан зулм қилганларига Аллоҳнинг мана бу сўзида келганидек айтилади;

لعن الذين كفروا من بني إسرائيل على لسان داود وعيسى ابن مريم، ذلك بما عصوا وكانوا يعتدون،

“Бану Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо ибн Марям тилларида лаънатландилар. Бунга уларнинг осийликлари сабаб бўлди”. [5:78].

Аллоҳ таъоло насоролар хақида айтади;

لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ ثَالِثُ ثَلَاثَةٍ

“Албатта Аллоҳ учтанинг учинчисидир, деб айтган кишилар ҳақиқатан кофир бўлдилар”. [5:73].

Аллоҳ таъоло уларга дўст бўлиб юрганлар хақида ҳам мана бундай деган;

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ ۘ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

“Эй иймон келтирган мўъминлар! Яҳуд ва насороларни асло дўст тутманглар. Уларнинг айримларининг дўстлари айримларининг дўстларидир. Сизлардан ким уларни ўзига дўст тутса, бас у улардандир. Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмайди”. [5:51].

Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло ғайри мусулмонларнинг мавқифини уларнинг мусулмонларга қилган муомаласига қараб белгилаб берган ва шунинг учун уларни икки қисмга бўлган. Аллоҳ таъоло айтади;

لَّا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ أَن تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ (8) إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَىٰ إِخْرَاجِكُمْ أَن تَوَلَّوْهُمْ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

“Аллоҳ таъоло сизларни динда сизларга қарши курашмайдиган ва сизларни ўз юртларингиздан чиқариб юбормайдиган кишиларга яхшилик қилишингиздан ва уларга адолат қилишингиздан қайтармайди. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни яхши кўради. Балки, Аллоҳ сизларни динигизда сизларга қарши курашадиган ва сизларни ўз юртларингиздан чиқариб юборадиган ва сизларни юртингиздан чиқариб юборишга ёрдам берадиган кишилар билан дўст бўлишингиздан қайтаради. Бас, ким уларга дўст бўлса, ана улар золимдирлар”. [60:8-9].

Ғайри мусулмонларнинг баъзиларига яхшилик ва адолат билан муомала қиламиз. Улар бизларнинг орамизда яшайдилар ва бизларга адоват кўрсатмайдилар. Ғайри мусулмонларнинг баъзилари билан эса, дўстлашиш мумкин эмас. Улар мусулмонларга адоват қиладилар, мусулмонларга ва уларнинг динларига қарши тил бириктирадилар. Улар бугунги кундаги яҳудийлар каби мусулмонларни ўз юртларидан чиқариб юборадилар. Улар америкаликлар, инглизлар ва бошқалар каби мусулмонларни ўз юртларидан чиқариб юборишларига ёрдам берадилар.

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан). (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here