Ироқ-АҚШ стратегик диалоги ростдан ҳам бир диалогми ёки Американинг қарори?!

366
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ироқ-АҚШ стратегик диалоги ростдан ҳам бир диалогми ёки Американинг қарори?!

Устоз Мозин Даббоғ-Ироқ

АҚШ-Ироқ стратегик диалогининг якуний баёнотини диққат билан ўрганган киши унинг ёлғон баёнот эканига амин бўлади. Чунки одатда диалог, қанчалик содда бўлмасин, икки томоннинг тенглиги асосида олиб борилади. Аммо бу диалогда ҳеч қандай тенглик йўқ! Чунки Америка босқинчи куч, Ироқ ҳукумати – барча бирин-кетин келаётган шакл-шамоиллари билан – босқинчиликнинг мевасидир. Шу сабабдан бу ерда диалог йўқ, балки Ироқ ҳукуматига диктоват қилиб турувчи Америка қарори бор ва у давлатнинг барча бўғинларини қамраб олган қарордир. Буни Ироқ бош вазири Козимий ва Қуролли кучлар бош қўмондони айни ҳодисаларга изоҳ сифатида – Ироқ билан Қўшма Штатлар ўртасидаги стратегик диалог сиёсий, иқтисодий, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидан ташқари, хавфсизлик соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишдан иборат эканини таъкидладилар.

Диалогнинг якуний баёнотида қуйидаги сўзлар айтилган:

«Икки томон ҳам стратегик битим шартномасида белгиланган узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ушбу муҳокамаларнинг муҳим эканини яна бир бор таъкидлади. Шунингдек, ҳар икки тараф ҳам манфаатдор бўлган масалалар таъкидланди: минтақавий манфаатдорлик, соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши, энергия самарадорлиги, мустақиллик, гуманитар ёрдам, инсон ҳуқуқлари, иқтисодий ҳамкорлик, маданий ва таълим алмашинуви ва бошқа мавзулар каби. Ироқ ҳукумати хавфсизлик кучларига маслаҳат ва машқлар ўтказувчи халқаро коалиция аъзоларини мудофаа қилиш мажбуриятини олганини ҳамда барча халқаро коалиция кучлари Ироқда унинг таклифига мувофиқ ҳаракат қилганини тасдиқлади».

Яна бундай дейилган:

«Икки делегациянинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ходимлари ва халқаро коалиция аъзолари фойдаланаётган базалар АҚШ базалари ҳам, халқаро коалиция базалари ҳам эмас, балки Ироқнинг амалдаги қонунларига мувофиқ идора қилинувчи Ироқ базалари ҳисобланади. У ерлардаги мавжуд халқаро ходимлар эса, фақат ИШИДга қарши урушда Ироқ ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учунгина мавжуддир.

Яна бундай дейилган:

«Икки делегация яқинда ўтказилган техник гуруҳлар муҳокамасини тамомлаганларидaн сўнг, хавфсизлик муносабатларини тўлиқ маслаҳат, ўқитиш ва разведка соҳасида ҳамкорлик қилиш муносабатига ўзгартиришга ҳамда 2021 йил 31 декабрга қадар Ироқда АҚШ ҳарбий кучлари бўлмаслигига келишиб олдилар».

Юқорида келтирилган ва бу ўринда келтириб ўтишга имкон бўлмаган бошқа кўплаб фактлардан аён бўлмоқдаки, Американинг иштироки ҳарбий жиҳатгагина чекланмайди, балки, сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатларни ҳам қамраб олади. Диққатни Американинг ҳарбий иштирокига қаратмоқ соддаликдир. Қуролли гуруҳларнинг шундай деб ўйлаши нодонликдир. Айниқса, бугунги кунда, хориж билан алоқа қилувчи гуруҳларгина эмас, ҳатто ўзининг заррача сиёсий қарорига эга бўлмаган гуруҳлар ҳам шундай ўйдадирлар.

Шу ўринда Американинг ушбу сўзлашув ва қарорлар орқали нималарни ният қилаётганини ёритмоқ лозим. Гап шундаки, Америка Ироқни шунча йиллар мобайнида босиб олиб турган бўлса, бу босқинчилиги Ироқ қаршилик ҳаракати қўли билан катта зиёнларга сабаб бўлди… Ана шунда АҚШнинг Ироқда мавжуд бўлиб туришини қораловчи овозлар ҳар томондан ёғилиб, Вашингтондан бундай зиёнларга чек қўйиш талаб қилинди. Бироқ, Америка учун Ироқ стратегик аҳамиятга молик давлат бўлиб, у минтақадаги барқарорлик ҳамда жаҳон иқтисодиётига нефть етказиб бериш кафолатидир. Бугун Америка барча карталарини йиғиштириб олиб, уларни глобад миқёсда ўз стратегик манфаатларини кафолатлайдиган равишда қайта тартиблаштириб олмоқчи. Базаларини озайтиришга, харажатларни камайтириш учун айрим муҳим базаларигагина чекланишга ҳамда стратегик миссиясини баъзи базаларга қаратишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, Америка Афғонистондан чиқиб кетишга ва у ердаги манфаатларини рўёбга чиқариш миссиясини Туркия, Покистон каби давлатларга вазифа қилиб юклашга уринмоқда.

Бу Америка ҳақида.

Ироқ ҳақида сўз юритадиган бўлсак, унинг 2003 йилдан ҳозирга қадар бутун босқинчилик давомида сиёсий ва ижтимоий бошбошдоқликдан азият чекаётган давлат эканини ҳамма яхши билади. Аммо бугунги мазкур диалогнинг якуний баённомасидан кейин бошбошдоқлиги ва тарқоқлиги янада зиёдалашди. Шунинг учун ҳам Ироқ Қаршилик Ҳаракати Мувофиқлашув ташкилоти ўз баённомасида «Ироқда бирорта ҳам америкалик аскарнинг ҳар қандай баҳона остида қолишига ҳаргиз йўл қўймаслиги»ни таъкидлади.

Бу каби ташкилотлар ўз баённомаларида «босқинчи», дейилаётган кучларнинг юртдан чиқиб кетиши чин-ҳақиқий бўлиши кераклиги ва бунинг учун улар Ироқнинг барча еридан, хусусан, Айнул Асад ва Ҳарир ҳаво базаларидан бутунлай чиқиб кетишлари шартлиги айтилди.

Ироқ Қаршилик Ҳаракати Мувофиқлашув ташкилоти Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи шиа қуролли гуруҳларини, жумладан Ироқ Ҳизбуллоҳ катибасини, Аҳли Ҳақ жангариларини, Саййидуш Шуҳадо катибасини ва Нужабо ҳаракатини ўз ичига олади. Унинг айни баёнотида ажнабий кучлар, дейилганда ИШИДга қарши курашувчи халқаро коалиция ва НАТО кучлари ҳам дохиллиги таъкидланган.

Баёнотда, агар Америка ўз кучларини олиб чиқиб кетишга амал қилмайдиган бўлса, ушбу ташкилотларнинг барчаси Ироқдаги барча ажнабий кучларга нисбатан босқинчи, деган эътиборда муносабатда бўлиб, имкониятлари борича уларга қарши жангларни давом эттиражаклари таъкидланади.

Бунинг муқобили ўлароқ, ушбу диалогни олқишловчи кимсалар ҳам мавжуд. Жумладан, «Садрий» оқими раҳбари Муқтадо ас-Садр ушбу диалогни изоҳлаб, бош вазир Мустафо Козимийга ташаккур изҳор қилди. Ўзининг Твиттердаги сайтида «АҚШ Ироқдан кучларини олиб чиқиб кетишни режалаштирганини эълон қилган экан, унга қарши жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилишига чақираман», деди.

Хулоса қиладиган бўлсак, Америка ушбу диалог орқали ўзининг мавжуд бўлиб туришини мустаҳкамламоқда ҳамда Ироқ давлатининг барча бўғинларидаги ҳукмронлигини сақлаб қолиб, ҳукуматга америкалик аскарларни ҳимоя қилиш вазифасини давом эттириши учун босим ўтказмоқда. Козимийни Вашингтонда қабул қилиш билан уни Америка учун ниманидир англатувчи аҳамиятга молик шахс қилиб кўрсатди, аммо аслида, Америка учун сариқ чақалик аҳамият касб этмайди!

Эй Ироқдаги мусулмонлар!

Америка босқинчи давлат. Унинг босқинчилиги ҳарбий жиҳатгагина чекланмайди, балки у бу юртдаги ўзининг жирканч ҳукумати ва малай ҳизблари орқали сиёсий жараёнга ҳам ҳукмронлик қилмоқда. Сармоялар ётқизиш ва хусусийлаштириш орқали Ироқ иқтисодиёти ва бойликлари устидан ҳукмронлик қилаётган бўлса, бадбўй демократияси ва таълим дастурлари орқали юрт сақофати устидан ҳукмронлик қилмоқда. Мазкур диалог буларнинг барчасини зоҳиран олиб қараганда раҳмат, аслида эса унинг замирида азоб-уқубат бўлган сўзлар билан янада кучайтиради. Америка ироқлик халққа заррача эътибор бермайди, бу халқнинг қаерда ҳалок бўлиши унинг учун аҳамиятсиз. Унинг Ироқдаги ўз манфаатларини мустаҳкамлаш, мавжудлигини сақлаб қолишдан ўзга ҳеч қандай ташвиши йўқ, гарчи бу бошбошдоқликка ва аҳлининг бир-бири билан қирпичоқ бўлишига олиб келса ҳам. Чунки бу мустамлакачи давлат мусулмон юртлардан осонликча чиқиб кетмайди, фақат мағлуб-мажбур ҳолатдагина чиқиб кетади. Сиз мусулмонлар, Американинг бечора қул билан золим хўжайин ўртасида бўлувчи музокаралар орқали чиқиб кетишига ҳам, шунингдек, ироқлик халқни ё Америкага тиз чўкиб, таслим бўлиш, ёки беқарорлик, иқтисодий хонавайронлик ва жазо-чораларидан иборат икки ўт ўртасида, қолдириб чиқиб кетишига ҳам йўл қўйманг. Бу икки ўт тўсиқларга маҳкум қолиш танлови олдида қолдиришдан иборатдир. Шу билан бирга, сиз Американинг қуролли жамоаларни ушбу мажруҳ юртимиздаги ажнабий давлатлар манфаатлари ва очкўзликларига ёрдам берувчи жамоаларга айлантириш орқали чиқиб кетишига ҳам йўл қўйманг.

Эй Ироқдаги мусулмонлар!

Ироқда юз берган воқеа-ҳодисалар золим хорижий кучлар қўли билан юз берди… Улар юртнинг инфратузилмасини вайрон қилиб, жамият структурасини парчалашди. Ушбу ғоят хавфли вазиятни на сиёсий жараён орқали таъмирлаш билан тузатиб бўлади, на сайловлар орқали шахсларни ўзгартириш билан. Балки буни фақат туб ўзгартириш билангина тўғрилаш мумкин. Чунки нафақат Ироқдаги, балки бутун дунёдаги мусулмонлар учун энг тўғри ва энг самарали тўғри ечим буюк Исломга қайтиш, исломий шариатга мурожаат қилиб, уни фаолиятга асос қилиш ҳамда барча муаммолардан халос бўлиш учун шаръий тариқатни билишдан иборатдир. Аллоҳ Таоло бизга Ислом ва аҳкомлари татбиқ қилинувчи ҳаётдан бошқа ҳаётда яшашни ҳаром қилди ҳамда буни ҳаёт-мамот масаласи сифатида қаралувчи тақдирий масалага айлантирди. Мусулмонлар то ҳаётларининг барча соҳасида Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишдан воз кечгунларига қадар бу муаммолар йўқ эди. Шу боис, Уммат зиммасига ўзининг тортиб олинган ҳокимиятини қайтариб олиш ва ер юзида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Аллоҳнинг бошқарувини барпо этиш вазифаси турибди. Бу вазифа эса, фақат бир йўл билан, яъни, сафларни бирлаштириб, ажнабий давлатлар билан бўлган барча шубҳали алоқаларни узиш орқали ҳамда Умматни бирлаштирадиган, юртларни сиёсий, иқтисодий, сақофий каби барча соҳалардаги мустамлакачиликдан озод этадиган холис сиёсий етакчилик атрофига жипслашиш билан амалга ошади.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинг, билингки, Аллоҳ киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб туради ва албатта Унинг олдига йиғилажаксиз»                                                                                  [Анфол 24]

Роя газетасининг 2021 йил 4 август чоршанба кунги 350-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here