Отиб ўлдирилганларни буюмлари уларни экстремистлигига далолат қилмоқда…ми?

672
0

загруженное (6)

Президентнинг матбуот хизмати хабар қилишича, Қирғизистон давлат чегара хизмати раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи Райимберди Дуйшенбиев президент Алмазбек Атамбаевга 23 январ куни Иссиқкўл вилояти Жетиўғуз тумани чегара ҳудудида амалга оширилган махсус амалиёт тафсилотлари тўғрисида ҳисобот берди.

Дуйшенбиевни хабарига кўра, Иссиқкўл вилояти овчилар ва балиқчилар жамияти бошқаруви раиси Александр Барикинни ўлдиришда гумонланган бир гуруҳ шахслар чегарачиларни таслим бўлиш талабини рад этгани уларни тугатиш учун махсус амалиётни ўтказишликка асос бўлган, бу амалиёт натижада 11 киши йўқ қилинган.

Шунингдек чегара хизмати раиси қўшимча қилиб, улар ёнидан топилган шахсий буюмлар уларни экстремистик қарашга моил эканликларига ва Қирғизистон давлат чегарасини таҳминан Хитой томондан кесиб ўтганликларига гувоҳлик бериб турипти. Тергов уларни шахсини ва келиб чиқишини аниқлаётганини, маълум қилди.

Мазкур ходиса содир бўлиши билан расмий ҳукумат ҳам, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳам Хитой томонидан уйғур миллатига мансуб террористлар Қирғизистон чегарасини бузиб ўтганликлари ва овчилик хўжалиги раҳбарини ўлдириб, қуролини эгаллаб олганликлари ҳақида кетма-кет ва шошилинч хабар тарқатишни бошладилар. Ўша куни кечга бориб эса, чегарачиларни таслим бўлиш тўғрисидаги талабларини рад этганликлари учун “Пикиртик” исиниш бўлимида қуршаб олинган террористлар йўқ қилингани ҳақида хабар қилинди.

Шу ўринда табиий савол туғилади. Хўш ростдан ҳам Қирғизистон ҳудудига Хитой томонидан террористлар бостириб кирдими? Уларни бу ёққа келишларидан мақсадлари нима эди? Ёки бу ҳам ҳукуматни ўйинларидан бирими?

Бу нарсаларни ҳақиқатини билиш учун содир бўлган ходиса тафсилотларни имкон қадар аниқлаштириб олишлик зарур бўлади.

Аввало Хитой томондан хозирги шароитда тоғдан ошиб ўтишлик имконияти қай даражада эканлигини ойдинлаштириб олсак. Жанубий-шарқда Хитой-Қирғиз чегараси “Кок-Шаал-Тоо” тоғ тизмаси орқали ўтади ва бу тизмани айрим ерларида баландлик 5,5 минг метрга етади. Бундай баландликда ҳаво харорати ҳам жуда паст бўлиши табиий. Бундан ташқари дараларда бўри ва айиқлар яшайди. Шу сабабли бундай баландликни ҳатто тажрибали альпинистлар махсус мосламалар билан ҳам ошиб ўтиши қийин.

Қолаверса “Қирғизовчибалиқчи уюшмаси” раиси Николай Задорожний 23-январ куни бўлиб ўтган ходисани гувоҳлар сўзига таянган ҳолда “АКИpress” нашрига берган интерьвюсида айтиб берди. Уни сўзларига кўра, Барикин ўрмон хўжалигида бўлган кейин иш юзасидан машинада базадан чиқиб кетади, бироқ йўлда 11 кишидан иборат нотаниш одамларни кўриб қолади. Бу вақтда А. Барикин ёлғиз бўлган…

Барикин чегарачиларни нотаниш одамлар чегарани бузиб ўтгани ҳақида хабардор қилгач, йўлда битта ов қуроли бўлган икки маҳаллий йигитни ўзи билан олиб кетади.

“У жиноятчиларни чегарачилар келгунга қадар ушлаб туришга ҳаракат қилган, у уларни топиб тўхтатишга уриниб кўради. Энди уч кишилашиб улар билан алоқа қилишга, улар қўлга олинганликлар ва ўзларини ортидан юришлари зарурлигини уқтиришга ҳаракат қилишади. Аммо ҳеч ким иш чаппасига кетишини кутмаган эди. Нотаниш одамлар бизникиларга кутилмаганда пичоқ билан ташланишади, чунки уларда қурол йўқ эди. Бироқ, Барикин уларга ҳаммадан кўра яқинроқ тургани учун ўқ отишга ва жиноятчилардан бирини ўлдиришликка улгуради – ҳолбуки расмий хабарларда икки нафар жиноятчи чегарачилар билан юзага келган отишма чоғида ўлдирилган хабар қилинган эди – эҳтимол кейин иккинчисини ҳам ўлдиргандир. Бу вақтда Барикинни милтиғида беш дона ўқ бўлган холос. Қолган жиноятчилар Барикинга ташланиб, уни ўлдиришга улгуришади ва “ Вепрь” қуролини эгаллаб олишади. Икки ёш йигит қочиб кетишга улгуришади, жиноятчилар уларни қувиб етолмайди. Йигитлар эсон-омон чегара заставасига қочиб келишга муваффақ бўлишади”, – деб хикоя қилиб берди Задорожний..

Энди “Пикертик” исиниш бўлимида қуршаб олинган ва бор йўғи битта ов қуролию уч дона ўқи бўлган тўққиз нафар “террорист”ларни йўқ қилиш учун махсус амалиёт ўтказилишига ва бу амалиётга махсус тайёргарликдан ўтган кучларни жалб қилиниши ва яккама-якка курашда ҳам қўлга олиниши мумкин бўлган “террорист”ларни битта ҳам гувоҳ қолдирмай қириб ташланишига нима ҳам дейиш мумкин.

Энди бу ишга Хитой ҳам аралашганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ерда икки ёқлама ўйин кетаётганини англашлик мумкин.

Мазкур ишда Хитой учун шу вақтга қадар ўзининг мустамлакаси бўлган ва асосан мусулмонлардан иборат бўлган Шинжон автоном вилоятидаги мусулмонларни янада вахшиёна ва кенг кўламли қирғин қилишга имконият пайдо бўлади.

Қирғизистон учун эса, “Қумтор” олтин кони масаласида узоқ вақтдан буён бош оғриғи бўлиб келаётган ва айнан мана шу Жетиўғуз туманида жойлашган Саруу қишлоғини ва умуман бутун бошли туманни ёпиқ зонага айлантириши учун тайёр бахона топилади.

Абдураҳмон Одилов

26- январ 2014 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here