Франция президенти Франсуа Олланд Туркия президенти Абдуллоҳ Гулнинг таклифига биноан 27-28 январ кунлари расмий ташриф билан Туркияга келади.
Президент идораси матбуот марказининг тарқатган баёнотига кўра, Франсуа Олланднинг зиёрати Франциядан Туркияга 22 йиллик танаффусдан сўнгра иккиламчи расмий ташриф сифатида амалга ошмоқда.
Баёнотда айтилишича, 27 январ душанба куни Анқарада ташкил қилинадиган расмий учрашувларда сиёсий ва иқтисодий алоқалар ва шулар каби икки ўлка орасидаги бошқа жиҳатлар ҳамда янги ҳамкорлик ва шерикчилик имкониятлари кўриб чиқилади. Шунингдек баёнотда Европа иттифоқи дохил халқаро ва минтақавий масалалар ҳақида ҳам фикр алмашиниши билдирилди.
Франсуа Олланднинг зиёрати сабабли икки ўлка орасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ва алоқаларнинг кучайтирилишига қаратилган баъзи битимлар имзоланиши маълум қилинган баёнотда айтилишича, Абдулло Гул ва Франсуа Олланднинг Анкарадаги расмий учрашуви ортидан 28 январ сешанба куни Истамбулда Турк-Фрацуз меҳнат форумига иштирок этади.
Олланднинг зиёрати бу икки мамлакат орасидаги эски алоқаларга янгича тус бериши ва ҳар соҳада ҳамкорликнинг ўзаро манфаатлар асосида чуқурлаштириб ривожланишига ёрдам бериши қайд этилди.