“Ислом жабҳаси” АҚШ билан учрашишни рад этди

559
0

1385435155_0021

АҚШнинг Сурия бўйича элчиси Роберт Форд Сурияда Асадга қарши жанг олиб бораётган “Ислом жабҳаси” жамоасини учрашувга таклиф қилганлигини, бироқ “Ислом жабҳаси” унинг бу таклифини рад қилганлигини маълум қилди.

“Ислом жабҳаси ҳеч бир сабаб келтирмай биз билан учрашишни рад қилди”, деди элчи Ал-арабия телевидениясига берган интервьюсида.

Хавфсизлик сабабли 2012 йилда элчилик ёпилгандан сўнг Суриядан Вошингтонга қайтган Роберт Форд “Улар билан музокара олиб боришга тайёрмиз, чунки биз Суриядаги барча тарафлар ва сиёсий гуруҳлар билан суҳбат олиб бормоқдамиз”, деди.

Бир неча кун аввал Рейтрс ахборот агенлиги Сурияда Исломий гуруҳларни бирлаштирган “Ислом жабҳаси” жамоаси Туркияда АҚШ билан учрашув ўтказишини хабар қилган эди.

Рейтрс ахборот агенлигининг бу хабаридан сўнг бир қанча ахборот манбалари тарафидан АҚШнинг Сурия элчиси Роберт Форд билан “Ислом жабҳаси” ўртасида учрашув бўлиб ўтганлигини иддао қилинди.

Аммо Асад режимини қулатиб унинг ўрнига шариатга асосланган Ислом давлатини тиклашни даъво қилаётган “Ислом жабҳаси” бу даъволарни мужоҳидлар ўртасига фитна солиш учун тўқиб чиқарилган бўҳтон дея таърифлади.

“Биродарларимиз билан орамизда нима бўлса бўлсин, Аллоҳ бизга шараф бергандан сўнг динимизни сотмаймиз”, деб ёзди “Ислом жабҳаси”нинг раҳбари Ҳасан Абоуд ўзининг твиттер саҳифасида.

У Исломга душман бўлган ғарбнинг мужоҳидларга Қурол яроқ билан ёрдам бермаслигини ва фақат ўзларига тобе гуруҳларгагина ёрдам беришини таъкидлар экан, бу каби туҳматлар Сурия жиҳодининг номини булғаш учун тарқатилганлигини билдирди.

“Шуни унутмангки, Ислом душманлари Исломий жабҳаларга асло ёрдам бермайди. Буни кўзингиз билан кўриб турибсиз”, дейди у мусулмонларни огоҳлантириб.

Мавзуга доир бир журналистнинг саволига жавоб берган АҚШ давлат котиби Жон Керри “Ислом жабҳаси” билан учрашув ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.

“Бундай учрашув бўлган эмас, аммо мухолифат ичидаги мўътадил, муросасоз гуруҳларнинг Женева-2 конференциясига қатнашувини таъминлаш учун бу турдаги учрашувларга эшигимиз очиқ”, деди Керри.

Ал-арабия сайтида тарқатилган бир хабарда айтилишча, Роберт Форд Сурия миллий коалицияси ва Сурия озод армияси вакиллари билан учрашган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here