Яҳудий вужудининг Марокашдаги дипломатик ваколатхонасида юз берган ишлар Уммат билан бу босқинчи давлат ўртасидаги тинчлик ҳаргиз амалга ошмайдиган эртак эканини кўрсатди

430
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужудининг Марокашдаги дипломатик ваколатхонасида юз берган ишлар Уммат билан бу босқинчи давлат ўртасидаги тинчлик ҳаргиз амалга ошмайдиган эртак эканини кўрсатди

«alwatanvoice.com»да (ҳижрий 1442 йил 30 шаввол, милодий 2021 йил 11 май жума куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

««Исроил»нинг Гаарец газетасига кўра, жума куни «Исроил»нинг Работдаги дипломатик ваколатхонаси ўз ишини ҳамон пойтахт Работдаги меҳмонхонада олиб бормоқда. Бу – Марокаш Қироллигининг яҳудий дипломатик ваколатхонаси учун керакли офис беришдан бош тортиши ортидан бўлган.

Олти ой муқаддам «Исроил»нинг Марокашдаги элчиси қилиб тайинланган Давид Говрин ўз миссияси учун Работдан ваколатхона очишда қийинчиликларга учрамоқда, дейилади Гаарец газетасида.

Газетага кўра, Марокаш ҳукумати Говриннинг дипломатик миссияси учун пойтахтдан узоқроқдан бино берган, аммо у бунга рози бўлмаган. У яҳудийларнинг дипломатик миссияси қароргоҳи бошқа элчихоналар билан бир кварталда бўлишини истаган ва бу билан миссиянинг тўлақонли элчихонага айлантиришга тайёргарлик кўраётганини билдирган.

Марокашдаги ижтимоий тармоқ фаоллари бир неча ойдан бери «Исроил» дипломатик ваколатхонасининг Работдан чиқариб юборилишини талаб қилувчи кампания олиб бормоқдалар. Фаолларнинг аниқлашларича, Марокаш пойтахти аҳолисидан ўз биноларини офис учун ижарага берувчилар Говриннинг яҳудийлигини билганларидан сўнг унга ижарага беришдан бош тортмоқдалар».

Роя газетасининг 2021 йил 16 июн чоршанба кунги 343-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here