Қирғизистон давлат қарзи беш миллиард долларга яқинлашди
Иқтисодиёт ва молия вазирилигининг маълум қилишича, 2021-йил 30-апрел ҳолатига кўра Қирғизистоннинг умумий давлат қарзи (ички ва ташқи қарз) 4 миллиард 933,6 миллион долларни ташкил этди.
Бундан 4 миллиард 182,95 миллион доллар ташқи, 750,11 миллион доллари ички қарздан иборат.
Хабар қилинишича, жорий йилнинг январ-май ойларида давлат қарзини тўлаш учун бюджетдан 13 миллиард 178,1 миллион сом ажратилган. Шундан 8 миллиард 340,7 миллион соми ташқи қарзга, 4 миллиард 837,4 миллион соми ички қарзни тўлашга сарфланган.
Вазирликнинг хабар қилишча, ташқи қарзнинг асосий қисмини тўлаш 2023-2028-йилларга тўғри келади. Шу вақт ичида Қирғизистон ҳар йили ташқи қарз учун 350 миллион доллардан 400 миллион долларгача маблағ ажратиши керак бўлади.
Изоҳ: Молия вазирлиги матбуот хизмати ўтган йили тарқатган хабарида, 2020-йил 31-июл ҳолатига кўра Қирғизистон давлат қарзи 4 миллиард 169 миллион 600 минг долларни ташкил этганини маълум қилган эди. Демак, бир йилга яқин вақт ичида Қирғизистон давлат қарзи 764 миллион долларга кўпайган. Ҳукумат 2020-2023-йилларда давлат қарзини самарали бошқариш мақсадида стратегия ишлаб чиққан бўлишга қарамай давлат қарзи нима сабабдан ўсиб бормоқда? Бу ҳолат унинг ички бошқарув системасига алоқадорми? Албатта, йўқ. Қирғизистоннинг қарз ботқоғига ботиб боришининг асоси, халқаро оламий глобал бошқарув системаси томонидан атайин пайдо қилинади. Бу жараёнда қирғиз сиёсий доирасининг роли коррупцияга ботиб қолганидадир. Шу коррупциялашган схема ҳам, ташқи мустамлака давлатлар томонидан ривожлантириб борилади. Уларга Қирғизистон тобора кўпроқ қарзга ботиб қолиши учун мазкур қарзларнинг бир қисмини ўзлаштириб олиш ҳақида фикрлайдиган коррупция ботқоғига ботган амалдорлар керак. Харқаро сиёсат вакиллари айнан шу ҳаромтомоқ сиёсий гуруҳдан фойдаланади. Чунки бу гуруҳ мамлакат учун қарз олаётганида “оғир саноатни ривожлантириш учун, ҳатто шу кунга келиб сотиб йўқ қилиб юборишган йирик корхоналарни қайта ишлатиш учун” деб бирор марта қарз олган эмас.
Халқаро система шундай шакллантирилганки, унда йирик ва етакчи давлатлар дунёнинг ҳар бурчагида жойлашган табиий бойликлардан фойдалана олишади. Заиф давлатлар эса, ўз ҳудудида жойлашган табиий бойликлардан ҳам мустақил фойдалана олишмайди. Қирғизистонда “Қумтор” олтин конини Канада давлат компанияси босиб олган, ҳатто бир неча ўн йиллардан буён уни ҳайдаб чиқара олмаётгани бунга яққол далил бўла олади. Чунки бу оламий компаниялар ортида халқаро капиталистик система турибди. Улар ўз манфаатларини ҳимояси учун халқаро суд тизимини тузиб олишган. Халқаро қонунлар қабул қилиб, ўзларининг барча ҳаракатлари учун қулай шароитларни қонунийлаштириб олишган.
Қирғизистон муаммоси фақат халқаро капиталистик системанинг устимизда турганига боғлиқдир, ҳамда шу система тузган халқаро глобал оламий сиёсатнинг мавжуд эканига боғлиқдир, Ислом дини ҳаром қилган халқаро қонунларнинг устиларимизда мавжуд бўлиб турганига боғлиқдир. Моддий манфаатдан бошқасини ҳисобга олмайдиган капиталистик тузум устимизда татбиқ қилинар экан Қирғизистон ҳеч қачон қарз юкидан қутула олмайди.
Абдураҳмон Одилов