بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Дайтон ясаган маъмурият қамоққа олиш рейдлари орқали яҳудийларга ёрдам бермоқда
«Мажд» веб сайтида (ҳижрий 1442 йил 17 шаввол, милодий 2021 йил 29 май шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«Бугун шанба куни «Адолат учун Адвокатлар» гуруҳининг маълум қилишича, Фаластин маъмурияти хавфсизлик хизмати босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир қатор ҳуқуқ фаоллари ва озод этилган асирларни терговга чақириш ва қамоққа олиш кампаниясини ўтказган.
«Адолат учун Адвокатлар» гуруҳи хавфсизлик хизмати томонидан Ғарбий Соҳилда икки ҳафта мобайнида қамоққа олиш рейди олиб борилганини айтган. Унга кўра, қатор ҳуқуқ фаоллари ва озод этилган асирлардан иборат қамоққа олинганлар йигирма нафардан ошган, терговга чақирилганлар эса, жуда кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг қамоққа олинишига қаршилик ҳаракати билан Ғазодаги босқинчи кучлар ўртасида сулҳ эълон қилиниши ортидан ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида Қуддус ва Ғазони қўллаб-қувватлаб, билдирган изоҳлари сабаб бўлган.
Шунингдек, «Адолат учун Адвокатлар» гуруҳи Ғарбий Соҳилнинг турли районларида давлат разведка хизмати томонидан ҳам йигирмага яқин қамоққа олиш ва бир неча фаоллар билан собиқ асирларни терговга чақириш ҳолатларига гувоҳ бўлган. Шу жумладан, бир неча кун муқаддам собиқ сиёсатчи ва ҳозирда асирликдан озод этилган Ҳайсам Сайёжнинг ҳам суҳбатга бормагани учун қамоққа олинганини ҳам гувоҳи бўлган.
Гуруҳ ушбу қамоққа олинганлардан бир қанчасининг ўзлари яшаб турган райондан Ариҳа шаҳрига этап қилинишлари ортидан таҳқирлаш, калтаклаш ва ҳақоратлашларга дуч келганликларини, бу Фаластин қонунини ҳам, Фаластин маъмурияти имзо чеккан халқаро шартномаларни ҳам қўпол равишда бузиш ҳисобланишини таъкидлади. Шунингдек, «Адолат учун Адвокатлар» гуруҳига кўра, Фаластин хавфсизлик хизмати ҳар бир амалга оширган қамоққа олиш операциясида ваколатли органлардан қамоққа олиш тўғрисида ордер олмасдан, қўпол равишда қонунни бузган».
Роя:
Илгари яҳудий вужуди Қуддус ва Ғарбий Соҳилга йиртқичларча ҳужум қилиб, Ғазо секторига ваҳшийларча адоват қилган вақтда Фаластин маъмурияти майдондан йўқолиб, туяқуш каби қумга бошини тиқиб оларди. Бу сафар бу бадбашара вужуд Ақсони оёқ ости қилиб, Ғазони бомбардимон қилар ҳамда Ғарбий соҳилда қирғинлар содир этар экан, Фаластин маъмурияти қумдан бошини чиқарди-да ўзининг хавфсизлик хизматини сафарбар қилиб, Ғарбий Соҳилда фаолларга, асирликдан озод этилганларга ва Қуддус ва Ғазога ёрдам беришга қаратилган халқ тадбирлари иштирокчиларига қарши қутурган қамоққа олиш кампаниясини ўтказиш билан босқинчи яҳудий давлатини қўллаб-қувватламоқда.
Фаластин маъмуриятининг бу қилмишлари шубҳасиз, бутун Фаластин аҳлига, айниқса, Ғазо сектори аҳлига қарши энг хунук жиноятларни содир этган яҳудий вужудига кўрсатган хизматларидир. У бу билан ўзининг мустамлакачи кофир Ғарб томонидан ясалган ифлос қўғирчоқ эканини мингинчи марта исботлади. Зеро, у Ғарб манфаатларига хизмат қилиш ҳамда босқинчи яҳудий вужудини мудофаа қилиш учун пайдо қилинган маъмуриятдир. Шунинг учун яҳудий вужуди ожиз қолган пайтда унга ёрдам бермоқда, кети очилиб қолганда ёпмоқда, вазият мураккаблашиб, омадсизлиги кўриниб қолганда, унга чиқар йўлни тайёрлаб бермоқда. Зеро, Фаластин маъмуриятининг ягона ташвиши ўз таъсирини сақлаб қолиш муқобилида, яҳудийлар билан хавфсизлик келишувини татбиқ қилишдир. Зотан, унинг таъсири ҳам мана шу жирканч вужуд миннат қилиб белгилаб берганчалик ҳажмда бўлади, холос…
Фаластин аҳли бундай золим маъмуриятга баралла овозлари билан қарши чиқиб, қамоқхоналарда ва хавфсизлик ертўлаларида қолаётган ўз фарзандларини озод этишга уни мажбур қилмоқлари керак. зеро, улар бунга қодирдирлар. Чунки одамларнинг кўтарилиши олдида ва улар билан тўқнашишда бу маъмурият жуда заифдир. Одамлар бу борада катта тажрибага эгалар ва бунга ҳамма гувоҳ бўлган. Бироқ одамлар Фаластин маъмуриятининг жиноятларига сукут қилаверсалар, у ҳолда, маъмурият ҳақни гапирган ёки унинг сиёсатини танқид қилган кишиларга қарши қароқчилиги ва зўравонлигини янада кучайтираверади.
Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан