БМТнинг Хавфсизлик кенгаши Сурия борасида янги қарор матнини қабул қилди

640
0

21 апрел куни БМТнинг Хавфсизлик кенгаши Суриядаги халқаро кузатувчилар сонини 30 дан 300 кишига қадар кўтаришликни назарда тутган янги қарор матнини бир овоздан қабул қилди.

Белгилаб кетилишича, қабул қилинган мазкур ҳужжат матни 20 апрел куни Россия тавсия қилган қарор нусхаси асосида таёрланган.

Мазкур қарор лоихасига биноан, ваколатнинг 90 кунлик илк даврида 300 нафар кузатувчи, отишмаларни тўхтатишлик талабига қанчалик риоя қилинаётганлигини, ҳамда араб давлатлари Лигаси ва БМТ махсус вакили Кофи Аннан тарафидан тавсия қилинган тинчлик йўли билан ҳал қилишлик режаси моддалари қанчалик амалга ошаёганлигини назорат қилади.

ҳужжат Сурия ҳукуматидан, ваколатга мамлакат ичра эркин харакатга имконият яратиб бериш, ҳамда техник ва транспорт ёрдамини кўрсатишлик талабини ўз ичига олган. Бундан ташқари, қарор Сурия низосидаги икки тарафни кузатувчилар хавфсизлигини таъминлашга чақиради.

Туркистон: Бирор бир мамлакатга халқаро кузатувчиларни кириши, шу давлат муаммоси халқаро муаммога айланганидан далолат қилади.

Сурия муаммоси хам, халқаро сиёсатда етакчи куфр давлатларини ташвишга соладиган даражага етиб боргани ва уларни бу муаммога ўта жиддий ёндашаётганлари, вазийятни уларни манфаатларига қарши жиддий тус олаётгани ва назорат уларни қўлларидан батамом чиқиб бораётганини англатади.

Шом ўлкаларида исломни мабдаий уйғониши шу даражага етиб бордики, минтақада матбуотни гўёки Асадни қўли билан мутлоқ  изоляция қилиб, хақиқий вазийятни бутун дунёдан яширишга урунмоқдалар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here