بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
Умматнинг сиёсий майдондан чиқиб қолишининг асосий сабаби
Уммат сиёсий майдондан четланишлигидаги асосий сабаб ўзларидаги сиёсий асосни йўқотганлари бўлди. Мана қанча йиллар ўтса ҳам Ислом халқаро сиёсий майдондаги ўз ишини қилолмаяпти. Сиёсатнинг асил моҳиятини тушунмаганлигидан сиёсий майдонда мусулмонлар ўз йўлларини топа олмаяптилар. Сиёсатнинг маъносини етарлича тушуниш учун бир савол бераман: инсонни ёки инсонларни сиёсий шахс бошқарадими ёки тушунчами? Шу саволга тўғри жавоб топиш билан инсон сиёсатни маъносини тўғри тушунишга етиб бориши мумкин. Сиёсатни маъносини, асл моҳиятини тушунмасдан туриб сиёсий майдонга кириш амри маҳол.
Биз аниқ биламизки, инсонни тушунча бошқаради. Ҳар қандай инсонни ўз ишини қилишида уни шу ишга ундаётган тушунчаси туради. Лекин инсон ниманики тушунса, у албатта ҳаёт тарзига, ҳаётдаги ишларига таъсирини ўтказади дегани эмас. Масалан: христянлар Исо \ни Аллоҳнинг ўғли дея эътиқод қилади, биз бу жумладан улар нимани мақсад қилганини тушунамиз, лекин биз ўша тушунчани қабул қилдик дегани эмас. Биз Исо \ни Аллоҳ Таолонинг пайғамбари деб биламиз, яъни Исо \ тўғрисидаги тушунчамиз у Зотни Аллоҳнинг ўғли деган тушунчани тушуниб туриб, уни рад қиламиз ва у Зотни Аллоҳнинг элчиси деган тушунчани қабул қилганмиз. Яна бир мисол, ароқ ҳаромлигини ҳамма мусулмонлар тушунади. Лекин ароқ ичаётганларда уларга бу тушунча таъсир қилмайди, балки уларда бошқа ҳато тушунча; ароқни ўзи эмас, кайфи ҳаром, ётиб қолмагудек ичишнинг зиёни йўқ ёки ҳозир биз шунга мажбурмиз, ўрганиб қолганмиз, Аллоҳ кечириб юборади ёки бошимга келган бу балони эсдан чиқариш учун ичмасам бўлмайди, кейин нима бўлса ҳам майли каби тушунчалар уни ароқ ичишига туртки бўлади. Демак, инсонни бир ишни қилишида албатта тушунча асосий ўринни эгаллайди, яъни ўша воқеъликка тааллуқли ўзи қабул қилган тушунча шу ишга ундайди.
Тушунчалар аслида бир асосий тушунчадан келиб чиқади. Мисол учун, ҳозирда кўпчилик урф асосида фикрлайди. Ҳар бир вокеъликка урфдан келиб чиқиб ўз ҳулосасига келиб олган ва бошқларга ҳам ўшани ҳақ деб айтади. Ёки миллатчилик, ватанпарварлик ёки насл-насабини устун қўйиш, ўғрилар ҳаёти (вор закони) каби асослардан туриб ҳаётдаги ишларга муносабатини билдиради. Лекин бу асослар ҳато бўлишдан ташқари ҳар бир ишга асос бўлишга ярамайди. Ҳамма ишларга асос бўлишга яроқли тушунча – шу биз ҳис қилиб турган олам ҳамда ҳаёти тўғри йўналиши учун эътиборимизнинг асоси бўлган инсон ва уни ишлашга ундаётган ҳаёт, шу учуласининг асл моҳияти нима, қаёқдан келган ва охир оқибат қаёққа кетади – деган асосий муаммони тўғри ечиш ва шу ечим асосида ишларни тўғри тушуниш орқали инсоннинг ҳаёти тўғри йўналишга тушади, ҳамда инсонга лойиқ бўлган ҳаёт тарзида кун кечиради.
Даставвал саҳобаи киромлар коинот, инсон ва ҳаёт учун берган Ислом ечимини фикрий асосда қабул қилганликлари ва шу асоснинг қатъий талаби бўлган Қуръон ва ҳадис асосида яшашликлари билан ҳақиқий мўмин бўлишларини тушунгандан бошлаб Ислом Уммати бўлиб танилишди. Улар ҳижрий йилнинг биринчи кунидан бошлаб ҳаётнинг ҳамма соҳаларида шариатни асос қилишлари билан аввало араб ярим оролида, сўнг бутун оламда етакчи Уммат бўлдилар. Улар G хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин ҳар бир ишда ўша асосдан заррача ҳам чиқмадилар. Агар у асосдан келиб чиққан ечим бўлмаса, у ишни Аллоҳ Таолонинг шу иш ҳақидаги ечими келгунча ташлаб қўйишган эдилар. Асло ўз билганларича ёндошмадилар. Масалан: мусулмонлар Бану Мусталақ ғазотидан қайтганларида “ифк” (туҳмат) ҳодисаси бўлди. Яъни Росулуллоҳ Aнинг завжаси тақинчоғини қидириб қолиб кетганлиги сабабли ортда қолиб кетган Оиша I ва туясини йўқотиб қўганлиги сабабли мужоҳидлардан ажраб қолиб кетган Сафвон ибн Мўътал G ҳақида мунофиқлар бузуқлик қилиш учун қолиб кетганлар деган тўҳматни қилишади. Шунда мусулмонлар давлати, раҳбари ва жорий бўлиб турган ижроий апарат турибди. Лекин бир ойгача бу ишга ечим берилмасдан тўхтаб қолди, нима учун деб ўйлайсизлар? Мусулмонлар ҳатто ўлимга ҳам ҳеч иккиланмасдан кетаверадиган, сўзсиз итоат қиладиган етакчилари бор, нимага муаммони дарҳол ҳал қилмадилар? Ёки Ҳилол ибн Умайя G ўз аёлини зино қилганлигини Росулуллоҳ Aга айтиб, шу иш учун ечим сўраб боради. Шунда Росулуллоҳ A сен (тўртта) гувоҳ келтирасан, аксинча сенга тўҳмат қилганлик жазосини қўллайман деганда “Нур” сурасидаги “Лион” ҳукмлари нозил бўлади. Нима учун зино қилаётган аёлини кўриб туриб, уни жазоламасдан Росулуллоҳ Aнинг олдиларига кетди? Ўз билганича ишни ҳал қилиб қўймади?! Ха, улар ўз ҳақиқатларини: инсонни ҳам, бу дунёни ҳам яратган Зод Аллоҳ Таоло эканини ва унинг амр-фармонларига мувофиқ ҳаёт кечириш ҳақиқий мўминлик эканини, ҳамда унинг амр-фармонларига мувофиқ иш тутмасалар Охиратда ҳолларига вой бўлишини яхши билишар эдилар. Шунинг учун ҳар бир ИШда ўз билганларича эмас, Аллоҳ Таолонинг кўрсатмаларига асосан ёндошар эдилар.
Росулуллоҳ A келтирган рисолатга сўзсиз риоя қилишда, ундан заррача ҳам оғишмасдан амал қилишда, Абу Бакр G Исломнинг ҳамма ҳукмларига бўйсунсалар ҳам фақат закот беришдан бош торганларни муртад деган маънода қарши туришлари мусулмонлар учун чиройли намуна ва кучли таъсир қолдирган эди. Зеро Аллоҳ Таоло шандай деб огоҳлантирган:
وَأَنْ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُصِيبَهُمْ بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيرًا مِنْ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ
“(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (Сизнинг ҳукмингиздан, яъни Исломнинг баъзи ҳукмларидан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари фосиқдирлар. Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!” [5:49,50]
Мусулмонлар ҳар бир ишда Аллоҳнинг ҳукмлари билан муолажа қилганликлари сабабли дунёда етакчи бўлишдилар. Муаммоларни ғойриоддий ҳолда ечишар, ҳар бир ишда Ислом ечимига мувофиқ келмагунча у ишга рози бўлишмас эдилар. Бу билан тарихда мусулмонлар нафақат Ислом оламида, балки бутун дунёда яхшиликларни таратгувчи, поспони, дунё зулматиларини ёритгувчи нурга, фаҳш-бузуклилар, жабр-зулмларни йўқ қилгувчи ўтга айландилар. Мисол учун, халифамиз Умар ибн Хаттоб G Мадинада: «Агар Ироқда бир хачир қоқилса ҳам нега у учун йўлни текисламадинг эй Умар, деб Парвардигорим мендан сўрайди», деганлар. Бизнинг эса, қанчадан-қанча йўлларимиз ҳукмдорлар эътиборсизлиги туфайли хавф-хатарларга тўла эмасми?!… Халифамиз Умар ибн Абдулазиз: «Мусулмонлар юртларида қушлар оч қолибди, деб айтилмаслиги учун тоғларга дон сепинглар» деганлар. Бизнинг эса, устимиздан Ғарб капитализми ҳукмронлик қилгани туфайли ҳатто қанчадан-қанча гўдакларимиз оч қолмаяптими?!
Румликлар қўлига асир тушган биргина муслима аёлга ёрдам қилиш учун Умурия фатҳига қўшинни ҳаракатга келтирган Мўътасим бизнинг халифаларимиздан эди. Бугун эса гўдакларимиз, ёшлар ва қарияларимиз ўлдирилмаяптими?! Қанча бойликларимиз талан-тарож қилинди?, ҳамон ташиб кетмоқдалар! Ғарб қанча еримиз ва диёрларимизни босиб олди?! Буни назорат қилиб ҳисоб талаб қилувчи бўлдими?! Аллоҳ Таолонинг китоби билан бизни бошқарадиган халифамиз бор бўлган кунда биз дунё саййиди эдик. Ўша кунларда Рум қироли Никифорга Ҳорунар Рошиднинг машҳур жавоби шундай бўлган эди: «Мўминлар амири Ҳорунар Рошиддан Рум кўппаги Никифорга, аммо баъд, эй кофирнинг ўғли, сен эшитганингни кўрасан, Аллоҳга қасамки, мен сенга шундай бир қўшин юбораманки, унинг боши сенинг олдингда бўлса, охири менинг олдимда бўлади». Кофирлар бизнинг кучимиз нимада эканини англаб етишган, масалан: Луис тўққизинчи қўмодонлик қилган саккизинчи салиб юриши муваффақиятсизлик ва мағлубият билан якунланди ва Мансура шаҳрида қирол мусулмонларга асирга тушиб қолди. Қирол асирликдан озод бўлиш учун катта миқдорда тўлов тўлаб, Францияга қайтди. Шунда у насронийларга қарата: «Мусулмонларни ҳарбий куч билан енгиш мумкин эмас. Чунки улар Исломни маҳкам ушлар эканлар, бу уларни қаршилик қилишга, жиҳодга, исломий юртларни ҳимоя қилиш учун Аллоҳ йўлида жонини қурбон қилишга ҳамда обрў ва номусларини сақлашга ундайверади. Мусулмонлар ақидалари турткиси билан жиҳод ва урушга чиқишдан тўхтамайдилар. Шунинг учун бошқа йўл тутишимиз керак, яъни исломий фикрлашни ўзгартириб, уларни фикрий кураш орқали енгишимиз керак» деган эди. (давоми бор).
Ғариб Муслим