Мунофиқлик ва нодонлик сиёсий қарамлик талабларидандир

567
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мунофиқлик ва нодонлик сиёсий қарамлик талабларидандир

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

Сиёсий қарамликнинг ўзига хос хусусият ва таркибий қисмлари билан бир қаторда талаблари ва қўшимчалари ҳам бор. Буларнинг барчаси ҳукмрон элитада ва унинг иттифоқчи сиёсий доираларида йиғилган. Агар чет элликларга садоқатли бўлиш, йирик давлатларга малайлик қилиш, халққа хиёнат қилиш, ҳокимиятни севиш каби ишларни сиёсий қарамликнинг хусусият ва таркибий қисмлари, деб ҳисоблайдиган бўлсак, демак, мунофиқлик ва нодонлик сиёсий қарамликнинг талаб ва қўшимчаларидир.

Агар сиёсий мунофиқлик билан сиёсий нодонликка аниқ ва янги мисоллар қидирадиган бўлсак, уларнинг ҳар куни кўзга ташланадиган даражада кўплигига гувоҳ бўламиз. Лекин ушбу қисқа мақолада ушбу мунофиқлик ва нодонликни гавдалантирган учта мисолни келтириш билан кифояланамиз:

Биринчи мисол:

Бу мисол Марокаш ҳокимияти иштирокчиси ҳамда исломчилар, дея ҳисобланган Адолат ва Тараққиёт партиясидир. Тахминан бундан икки ой олдин Амирликлар билан Баҳрайн яҳудий вужуди билан дипломатик муносабатларни нормаллаштира бошлашганида Марокаш бош вазири Саъдуддин Усмоний бунга қаттиқ ҳужум қилган эди. Исломий хусусиятга эга бўлган Адолат ва Тараққиёт партияси раиси Усмоний ўз ҳукуматининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш ишига ҳар қандай вазиятда ҳам қўшилмаслигини эълон қилди.

Бироқ, куни кеча Марокаш қироли Муҳаммад олтинчи мамлакатнинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш ишига қўшилишини эълон қилганда эса, Усмоний ўз позициясини ўзгартирди. У аввалги позициясига зид бўлган бундай хоинона позициясини турли баҳоналар билан оқлай бошлади. У Адолат ва Тараққиёт партиясининг йирик аъзоларини бош котибиятга тўплаб, одамларга мунофиқлик ва нодонликка тўла баёнот тақдим этди! Баёнотдан қисқача келтирамиз:

  1. Марокаш қиролининг узоқни кўрган, ҳикматли раҳбарлигини ҳамда унинг раҳбарлиги келтириб чиқарган буюк стратегик ўзгаришларни қадрлаб, эъзозлаймиз.
  2. АҚШ президентининг Ғарбий Саҳро-Сахарани Марокашнинг бир қисми деб чиқарган баённомасини қўллаб-қувватлаймиз, бунинг натижаси ўлароқ, мамлакатимизнинг халқаро доиралардаги мавқеи мустаҳкамланишини ва Марокаш рақиблари томонидан қилинадиган душманликнинг озайишини юксак баҳолаймиз.
  3. Адолат ва Тараққиёт партияси Саҳро устидан мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш учун қирол олиб бораётган саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватлашга халқнинг сафарбар қилинишини қўллаб-қувватлайди.
  4. Қиролнинг Қуддус қўмитаси раиси сифатида фаластинликлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги ҳамда Маҳмуд Аббос билан алоқа қилиб, уни қўллаб-қувватлашдаги мустаҳкам позициясига эътибор қаратамиз.
  5. Адолат ва Тараққиёт партияси позицияси босқинчиликка қарши Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва халқаро қонунийликка риоя қилишдан иборатлигини таъкидлаймиз.

Адолат ва Тараққиёт партияси чиқарган баёнотдаги асосий пунктлар мана шулардир. Булардан унинг нақадар мунофиқлиги яққол кўриниб турибди. Чунки бу партия яҳуд вужуди билан ўрнатган эски муносабатлари орқали танилган қиролнинг сиёсий қарорларини қўллаб-қувватламоқда ва унинг позициясига мослашмоқда.  

Айни баёнотда Ислом ва мусулмонларга ашаддий душман президентлардан бири бўлмиш Трампнинг баёноти мақталиб, у ҳақда Марокаш манфаатига хизмат қилади, деган тасаввурни пайдо қилишга ҳаракат қилинган.

Адолат ва Тараққиёт партияси баёноти Исломдаги ўзгармас асослардан мутлақо йироқдир. Бу Ҳизб Исломни Марокашнинг ички-маҳаллий ишларига чеклаб, ўзи даъво қилгандек уни умумий манба қилиб олмаган. Бу нарса унинг мунофиқлигига қўшимча чексиз нодонлиги ҳамдир!!

Иккинчи мисол:

Сиёсий мунофиқлик билан сиёсий кўрликка иккинчи мисол Амирликлардир. Хусусан, Дубай компаниясининг собиқ раиси полиция генерал-лейтенанти Зохий Халфон. Бу кимсанинг нафратли баёнотлари бор. Масалан, яқинда Араб давлатлари Лигасига яҳудийлар давлатини аъзо қилишга ва арабларни бу давлат билан хавфсизлик бўйича ҳамкорлик қилишга даъват қилгани унинг қанчалик мунофиқ ва нодонлигини кўрсатди. Унинг даъвосича, бу босқинчи давлат хавфсизлиги минтақа хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқ эмиш. Ҳеч шубҳа йўқки, бу баёнотлар мунофиқлик ва аҳмоқликнинг навбатдаги намуналаридир.

Учинчи мисол:

Эрон ва унинг раҳбари Ҳасан Руҳоний. Руҳоний АҚШнинг келаси йилнинг йигирманчи январида президентлик вазифасини тарк этувчи президенти Трампга қақшатқич оғзаки ҳужумлар йўллаб, уни террорист, жиноятчи ва худосиз, деб атади. «Биз энг кўп қонун бузувчи кимсалардан бири бўлган жиноятчи Трампнинг кетаётганидан жуда бахтиёрмиз. Бу кимса Эронга коронавирус вакцинаси масаласида ҳам раҳм қилмади», деди у. Янги президент Жо Байденнинг инсофли раҳбар эканидан умид қилишини, Американи аввалги ваъдаларига вафо қилишга чақиришини билдириб, бундай деди: «Америка халқи Байденга қонунга риоя қилади, ваъдаларини бажаради, деб овоз берди, қонунларни бузади, деб эмас». Байденнинг янги маъмуриятига хушомад қилиб, «Эрон бутун дунё бўйлаб хавфсизлик, тинчлик ва барқарорлик ҳукм суришини истайди», деди.

Ушбу баёнотлари билан Руҳоний Байденга мунофиқлик қилиб, унинг рақибига ҳужум қилмоқда, АҚШ сиёсати унинг аҳмоқона баёнотларидан таъсирланади, деб ўйлаяпти. Билмайдики, АҚШ сиёсати шахслар сиёсати эмас, давлат сиёсатидир.

Биз Ислом Уммати сифатида мабдага асосланган Ислом давлатига муҳтожмиз. Бу давлат ўз қарорларини дин аҳкомларидан мадад олувчи манфаатларига асосан қабул қилади. Унинг сиёсатчилари ўзларининг ақл-фаросати ва ўткир онглари билан ажралиб турадилар. Улар бутун дунёдаги воқеа-ҳодиса ва хабарларни узлуксиз кузатиб, оламга алоҳида бурчакдан, яъни, бутун инсонларга Ислом рисоласини етказишга асосланган бурчакдан қарайдилар. Шунингдек, юз берган воқеаларни чуқур таҳлил қилиб, ўз вазият ва шароитларига мустаҳкам боғлагандан кейингина қарор қабул қиладилар. Душман билан ҳисоблашиб ўтирмайдилар, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдилар. Ёвузлик, куфр ва душман кучларига қарши Ислом давлатининг халқаро имкониятларидан келиб чиққан ҳолда курашиб, душманлари қалбларига қўрқув соладилар. Жанговар ҳаракат билан амалга ошмайдиган ишларни сиёсий ишлар орқали амалга оширадилар, Ислом Умматини мудофаа қилишдан, уни инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматдек муносиб мақомига олиб чиқишдан ўзга ташвишлари бўлмайди. Ислом даъватини давлатнинг бош вазифаси, деган эътиборда етказадилар ва урушларга киришдан ҳеч иккиланмайдилар. Чунки кўз олдиларига битта мақсадни келтирадилар, огоҳ бўлингким, у Ислом шаънини кўтармоқ ва уни бутун инсониятга ёймоқ мақсадидир.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here