بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Судан ҳарбийлари яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш билангина кифояланишмай, ҳатто уларни юртнинг ҳарбий мудофаа тизимидан хабардор қилишмоқда
Устоз Муҳаммад Жоме (Абу Айман)
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи ўринбосари
«Судан Трибьюн» веб-сайти 2020 йил 29 ноябр куни қуйидагича хабар тарқатди: «Жорий йил 23 ноябрда «Исроил» делегацияси биринчи марта Хартумга келди. Пойтахтда бир неча соат бўлиб, ҳарбий қўмондонлар билан учрашди. Судан суверен кенгаши «Исроил» делегациясининг келишидан хабари бўлмаганини ва буни режалаштирмаганини айтди. Суверен кенгаш матбуот котиби Муҳаммадфаккий Сулаймон 2020 йил 29 ноябр куни «Ҳикоят» газетасига берган интервьюсида шундай деди: «Суданга келган «Исроил» делегацияси юрт қуролли кучларининг мудофаа саноати тизимини кўздан кечирди ҳамда ҳарбийлар билан учрашди. Делегация айни дамда тафсилоти очиқланмаётган масалаларни муҳокама қилди. Унинг бу зиёрати ҳарбий характерга эга бўлиб, сиёсий соҳага дахлдор эмас».
Ушбу хабардан кўриниб турибдики, Судан ўтиш даври ҳукумати етакчиларининг сурбетлиги кофирлар ҳукмронлигига имкон берувчи мустамлакачилик лойиҳасига мослашиш ҳамда босқинчи жинояткор яҳудийлар билан тил бириктириб, уларга юртнинг ҳарбий тизимини фош этиш даражасига етиб борди. Ваҳоланки, улар Аллоҳ Таолонинг
لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُواْ الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُواْ
«Имон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз» [Моида 82]
деган каломида айтилганидек, бизнинг ашаддий душманларимиздир.
Мазкур хабардан ҳатто ҳукуматнинг ҳам ҳарбий, ҳам фуқаровий етакчилари ушбу мустамлакачилик лойиҳасига рози бўлишаётгани, улар энг катта хоинликда ва энг жирканч малайликда ўзаро баробар эканликлари фош бўлмоқда. Зеро, бу уларнинг баёнотларию қилмишларидан ҳам кўриниб турибди.
Юртнинг ҳарбий қўмондонлигини ва мудофаа потенциалини душманга фош этмоқ Ислом Умматининг дини ва шариатидагина эмас, ҳатто инсон тузган тузумларда ҳам хиёнат ҳисобланади. Наҳотки, Судан раҳбарлари яҳудийларнинг Суданни парчалаш лойиҳаларини ўқимаган бўлсалар. Ахир, яҳудий вужудининг ички хавфсизлик директори Ави Дихтер ўзининг машҳур докладида буни очиқ ифодалаган-ку?! Дарҳақиқат, докладда Дихтер Судан аҳлининг ўз қарорига эга бўладиган, бойликларини ўзи бошқариб, мустамлакачи кофирларнинг қўлини кесиб ташлайдиган қудратли давлатлари бўлмаслиги кераклигини таъкидлаган.
Бошида ўтиш даври ҳукуматидаги фуқаровий ҳукмдорлар яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш борасида мунофиқлик қилишди. Ушбу нормаллаштиришни қатъан рад этувчи мусулмон жамоатчилигига ёлғон гапирди. Бунга мисоллар талайгина:
2020 йил 25 августда матбуотда Абдуллоҳ Ҳамдукнинг АҚШ давлат котибига ўз ҳукумати яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш ваколатига эга эмаслигини маълум қилгани ҳақида айтилди. Ўшанда ўтиш даври ҳукумати матбуот котиби Файсал Муҳаммадсолиҳ «ўтиш даври ҳукумати «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга эмас», деди. 2020 йил 24 августда «Озодлик ва Ўзгариш кучлари бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдукка «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш сари ҳеч қандай қарор қабул қилмаслигини айтди. «Судан Трибьюн» веб-сайтида 2020 йил 5 феврал куни «Судан вазирлар кенгаши Бурҳоннинг «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш ишини қайта авж олдираётганлиги тўғрисидаги гапларни инкор этди» сарлавҳали хабар нашр қилинди. «Ҳукумат матбуот котиби ўз баёнотида Бурҳон-Нетаньяху учрашуви тасодиф бўлганини қайта таъкидлади», дейилади ушбу хабарда. «Судан Трибьюн» веб-сайти 2020 йил 18 августда Судан ташқи ишлар вазири лавозимини вақтинча бажараётган Умар Қамариддиннинг мана бу сўзларини нашр қилди: «Судан ташқи ишлар вазирлиги «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштиргани ва икки давлат ўртасида учрашувлар бўлгани тўғрисидаги матбуот котиби баёнотларини рад этади». 2020 йил 21 сентябрда Файсал Муҳаммадсолиҳ матбуот баёнотида «вазирликнинг ўтиш даври кенгаши раиси ҳамкорлигидаги делегация «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш ишини муҳокама қилиш ваколатини ўз зиммасига олмаслиги»ни таъкидлади. У ўз мамлакатининг «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш позицияси аниқ эканини айтар экан, жумладан, «чунки бизда бу каби ишларда қарор қабул қиладиган ваколат йўқ, балки бу сайланадиган ҳукумат вазифаларига киради, биз бу позициядан қайтганимиз ҳам, ундан воз кечганимиз ҳам йўқ», деди.
Бироқ адлия вазири АҚШ делегацияси билан бўлган учрашувдан сўнг ҳукуматнинг кофирлар билан тил бириктиргани ва уларнинг таълимотига бўйсунганини тасдиқловчи баёнот берди. Унинг баёноти «Судан Трибьюн» веб-сайтининг 2020 йил 24 октябрдаги хабарида нашр қилинди: «Судан адлия вазирлиги ўтиш даври ҳукуматининг Судан манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш ваколатига эга эканини таъкидлади». «Конституция ҳужжатида манфаат, мустақиллик ва мувозанатдан бошқа ҳеч қандай чеклов қўйилмаган, шу боис «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштиришга ҳеч қандай монелик йўқ», дея қўшимча қилди Адлия вазири Насруллоҳ Абдулборий.
Дарҳақиқат, бу тентак ҳукмдорлар ушбу жирканч ишни ҳамда Суданнинг муборак ерини яҳудийларга ва уларнинг разведка хизматига топшириш учун АҚШдан маблағ талаб қилишди. Бунга мисол, «Судан Трибьюн» веб-сайтининг 2020 йил 4 сентябрда «Судан «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш эвазига АҚШдан катта миқдорда маблағ талаб қилди» сарлавҳали мақоласида шундай келади: «Ишончли дипломатик манбаларга кўра, Судан «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш эвазига АҚШдан катта маблағ берилишини ҳамда Суданнинг террористларни ҳимоя қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарилишини талаб қилди». «Илаф» электрон газетасига кўра, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Судан ҳукуматига «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштиришга рози бўлгани учун 50 миллион доллар қийматида унча катта бўлмаган молиявий кўмак берганини маълум қилди!! Ушбу манбаларнинг таъкидлашича, Хартум бунинг муқобилида кутилаётган ютуқлар рўйхатини тақдим этган бўлиб, у Судан номини террористларни қўлловчи давлатлар рўйхатидан ўчирилишини ҳамда юртнинг кучли иқтисодий кризисидан чиқиши учун камида ўн миллиард долларлик молиявий ёрдам олишни ўз ичига олган. «Тиёр нет» веб-сайтида 2020 йил 2 сентябр чоршанба куни Судан ташқи ишлар вазири лавозимини вақтинча бажараётган Умар Қамариддиннинг «Помпео бирор аниқ мажбурият олмади, фақат ваъдалар берди», деган сўзлари нашр қилинди. Судан раҳбарларининг асл сиёсий даллолликлари мана шу.
Шубҳасиз, қўллари муборак Шом заминидаги мусулмон аҳлимиз қонига беланган «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштиришдек хиёнатга Судан ҳокимиятидаги ҳарбий ва фуқаровий раҳбарлар тил бириктиришди. Улардан фуқаровий ҳукмдорлар берган баёнотлар эса, ёлғон ва мунофиқликдан бошқа нарса эмас. Бу Нью-Йорк Таймс газетасида нашр қилинган мана бу ёлғон ва мунофиқликдан фарқ қилмайди: «Судандаги суверен кенгаш раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон АҚШ давлат котибига АҚШ Конгресси суверен дахлсизлик тўғрисидаги қонунга ижозат бермагунича «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш амалга ошмайди, деди». (Судан Трибьюн веб-сайти, 2020 йил 1 декабр).
Бурҳон мустақил ҳеч нарса қилолмайди. Юқоридаги мақоланинг ўзида шундай сўзлар келган: «Газетада айтилишича, Оқ уй шу йилнинг декабр ойида Судан билан «Исроил» ўртасида ўзаро ҳамфикрликка эришиш учун расмий имзолаш маросими ўтказишни режалаштирмоқда».
Булардан кўриниб турибдики, бу ҳукумат ҳам мустамлакачилар Халифалик давлатини ағдаргандан сўнг пайдо қилган миллий ҳукуматлардан фарқсиз ўлароқ, Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнат қилиш билан ризқ топишга уриниб, жиноятлар содир этмоқда. Мустамлакачи давлатлар эса, уни қўғирчоқдек ўйнатяпти. Шундай бўлгач, ҳукуматлар бундай қилмишлари билан Судандек олижаноб бир юртни бошқаришга ҳақлими?!
Судан аҳли бундай тентак ҳукмдорларни ағдариб ташлаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Ислом бошқарувини барпо этмоқлари, унинг шариатини татбиқ қилмоқлари лозимдир.
Роя газетаси сайтидан олинди