Мусулмонларнинг жонсиз таналарини ёқишни тўхтатинг

453
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг аёллар қаноти кампания бошлади!

Мусулмонларнинг жонсиз таналарини ёқишни тўхтатинг

StopMuslimCremation

MüslümanCenazeleriYakmayaSon

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти (ҳижрий 1442 йил 10 жумодулаввал, милодий 2020 йил 25 декабр жума куни) кампания бошлади. Ушбу кампаниядан мақсад, Шри-Ланкада мусулмонлар дуч келаётган жиддий зулм ва қонунбузарликларга дунё жамоатчилиги эътиборини тортиш ҳамда Шри-Ланкадан «Kovid-19» қурбони бўлган мусулмонларнинг жасадларини мажбурий ёқиш каби шармандали сиёсатни бас қилишни ҳукуматдан талаб қилишдир. Гап шундаки, Шри-Ланка жорий йилнинг апрелидан бери коронавирусга чалиниб вафот этган ўнлаб мусулмонлар жасадини ёқиб юбориш билан мусулмонларнинг исломий ақидаларини қўпол равишда бузиб келмоқда.

Бу мамлакатда миллатчи экстремистик бутпарастлик кенг авж олгани сабабли у ердаги мусулмонлар айирмачилик, олабўжи қилиб кўрсатиш ва зўравонликларга дуч келмоқдалар. Тахмин қилингани каби, мусулмон юртларидаги золим режимлар Шри-Ланка мусулмонларидан воз кечиб, уларга ёрдам беришдан кўз юмишмоқда. Аммо биз Ислом Уммати Шри-Ланкадаги мусулмон ака-укаларимиз ва муслима опа-сингилларимиздан ҳаргиз қоз кечмаймиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:

وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ

«Агар улар дин йўлида сиздан нусрат-ёрдам сўрасалар, нусрат-ёрдам бериш зиммангиздадир» [Анфол 72]

Ушбу кампанияни қуйидаги электрон манзиллар орқали кузатиб боришингиз мумкин:

http://www.hizb-ut-tahrir.info/ar/index.php/hizb-campaigns/72352
https://www.facebook.com/WomenandShariaAR/

Роя газетасининг 2020 йил 30 декабр чоршанба кунги 319-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here