ЕОИИ ва Хитой доллардан воз кечмоқчи
Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Хитой доллардан воз кечишни истамоқда.
Бу “Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ва “Бир камар, бир йўл” Хитой ташаббуси билан” муҳокама қилинди.
Доллар ва еврони қўллаган ҳолда, ЕОИИ ва Хитой ўртасидаги ҳисоб-китоблар, бизнес учун, шунингдек, ушбу мамлакатлар бюджети учун йўқотишларга олиб келади. Улардан қочиш, шунингдек халқаро санкцияларга боғлиқ бўлмаслик учун, ЕОИИ ва Хитой ҳисоб-китобларни ёки миллий валюталарда ёки ўзларининг ўзаро бирорта валютасида амалга оширишлари керак.
“Бу биз ўзимиз аниқламайдиган нархларда савдо қилаётганимиз, компанияларимизга бироз зарар етказадиган ҳолат. Шунингдек, кичик зарарлар иқтисодиётимизнинг офшорлаштиришидан келиб чиқади”, – деди ЕОИИ Интеграция ва макроиқтисодиёт кенгаши аъзоси Сергей Глазев.
Хитой Халқ университети Макроиқтисодий тадқиқотлар департаменти директори Лю Ю Шунинг сўзларига кўра, транзакцияларни тежаш ва таваккалчилик даражасини қисқартиришга имкон берадиган энг истиқболли усул – бу рақамли миллий валютадаги ҳисоб-китоблар. Аммо бу имконият фақат муҳокама қилинмоқда, дея қўшимча қилди у.
Изоҳ: 1971 йили АҚШ президенти Никсон Бреттон-Вудс иттифоқи тугатилгани ва олтин билан доллар ўртасидаги боғлиқлик бекор қилинганини эълон қилди. Ўшандан бошлаб олтиннинг пул билан бўлган алоқаси узилиб, бошқа товарлар қатори оддий товарга айланди. Американинг бундан кўзлаган мақсади долларни дунёдаги асосий пулга айлантириб, халқаро молиявий бозор назоратини қўлга киритиш эди. Шундан буён дунёдаги барча мажбурий қоғоз пуллар АҚШ долларига боғланиб, давлатлар пули қадри ва айирбошлаш қийматлари долларга қараб белгиланадиган бўлди. Америка истаган вақтда доллар курсини кўтариш ёки тушириш орқали бу давлатлар ички молиявий бозорларини издан чиқариш ва иқтисодий босим ўтказиш имконига эга бўлди. Америка доллари нефт нархини белгилайдиган ва молиявий тўловлар валютасига айланди.
Бундан аввал, Россия, Хитой, Европа иттифоқи, Ҳиндистон каби давлатлар доллардан воз кечиш, ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш бўйича қатор баёнотлар билин чиқишган эди. Ҳатто, 2018-йилнинг сентябр ойи бошида расмий ташриф билан Қирғизистонга келган Туркия президенти Эрдогон Туркия иқтисодиётига доллар таъсири ҳақида гапириб, Туркия ўз валютасидан фойдаланган ҳолда Хитой ҳамда Россия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада фаоллаштираётганини қайд этиб ўтган, Қирғизистон билан ҳамкорликда ҳам шундай имкониятларни кўриб чиқишга чақирган эди…
Бу давлат ва ташкилотлар доллардан воз кечиш йўлида қанчалар жиддий баёнотлар билан чиқишмасин буни уддасидан чиқа олишмайди. Сабаби, улар ўзаро савдода миллий валюталардан фойдаланишларига қарамай улар ўртасидаги айирбошлаш курсини белгиловчи валюта яна долларлигича қолаверади.
Дунёни капиталистик зулм исканжаси, молиявий кризис ва Америка доллари ҳукмронлигидан холос бўлишининг йўли битта. У ҳам бўлса, Ислом шариати шаръий пул қилиб белгилаган олтин ва кумуш низомига қайтиш. Бу икки маъданни муомалада юрадиган, товарлар ва маҳсулотлар сотиладиган, иш ҳақлари белгиланадиган валюта ва пул заҳираси қилиб қўйишдан иборат. Бу эса фақат Исломий Халифалик давлатини қайта тиклаш орқали амалга ошади.
Абдураҳмон Одилов