Толибон салибчи Американинг ўйинларини ҳануз англаб етмадими?!

402
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Толибон салибчи Американинг ўйинларини ҳануз англаб етмадими?!

Ал-Жазира веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 24 муҳаррам, милодий 2020 йил 12 сентябр шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Бугун шанба куни Қатар пойтахти Давҳада Афғонистон ҳукумати билан Толибон ҳаракати ўртасида тинчлик музокаралари бошланди. Ушбу халқаро ва регионал даражадаги йирик анжуман Афғонистонда доимий тинчлик ўрнатиш сари тарихий ва жиддий қадам, дея баҳоланди.

Музокаранинг очилиш нутқида Толибон ҳаракатининг сиёсий бўлими раиси мулла Абдулғани Бародар – биз юртда тинчлик ва барқарорлик бўлишини истаймиз, халқнинг барча қатламлари манфаати эътиборга олиниши керак ва Афғонистон мустақил давлат бўлиши шарт, деди.

Ўз навбатида, Давҳа анжуманида қатнашган АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳам афғон халқи қўлида юрт учун янги бир йўналиш бошлаш бўйича тарихий имконият мавжудлигини айтиб ўтди. У Толибоннинг «террорчи гуруҳлар»ни қабул қилмаслик мажбуриятига риоя қилганидан мамнуният билдириб, менинг давлатим мустақил, бирдам ва қўшнилар билан ички тинчликда яшовчи Афғонистонни қўллаб-қувватлайди, деди».

Роя:

Толибон ҳаракати ўтган йигирма йил мобайнида Афғонистоннинг катта ҳудудларини эгаллашга ва қатор ғалабаларни қўлга киритишга муваффақ бўлиб келди. АҚШнинг бундай ҳарбий муваффақиятсизлиги уни Толибонни музокарага тортишга мажбур қилди, буни мағлубиятдан қочиш йўлида Афғонистон ботқоғидан чиқиб олишнинг чораси, деб билди.

Толибон ҳаракати эса, Америкага ва унинг малайи афғон ҳукуматига ён бермаслиги, бундай нопок ўйинга кирмаслиги керак эди. Бунинг ўрнига, ўз урушини давом эттириб, Американи расво ва синган аҳволда юртдан чиқиб кетишга мажбур қилиши лозим эди. Хусусан, бу уруш Америка учун энг узун ҳисобланар экан, унинг кетма-кет келаётган ички кризислари Афғонистондан чиқиб кетишга мажбур қилаётган эди.

Бу музокараларнинг тезда ўз натижасини бериши амри маҳол. Бироқ Толибон раҳбарияти ўзини ўзи ботқоққа тиққанлиги аниқ, чунки у бундан пок эди. Бу музокаралар ҳаргиз Толибон фойдасига хизмат қилмайди, фақат Америка ва унинг минтақадаги режасига хизмат қилади. Бас, Толибон ҳаракати қачон салибчи Американинг тузоқларини англаб етаркин?!

Роя газетасининг 2020 йил 16 сентябр чоршанба кунги 304-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here