Фаластин масаласи миллий эмас, исломий масаладир

596
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин масаласи миллий эмас, исломий масаладир

«Маан» ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 18 жумодуссоний, милодий 2021 йил 31 январ якшанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

Исломий Жиҳод ҳаракати сиёсий бўлими аъзоси Холид Батш сайловда иштирок этиш масаласи сайловларнинг амалдаги манбаларини ўзгартиришга боғлиқ эканини маълум қилди. Батшнинг таъкидлашича, Жиҳод ҳаракатининг расмий позицияси Қоҳира учрашувидан сўнг «агар сиёсий сайловларнинг амалдаги манбалари ўзгартирилиб, барча иштирок этадиган миллий сиёсий дастурга келишиб олинса, шунингдек қонунчилик кенгаши билан миллий кенгаш ўртасини ажратиш зарурлигига қатъий амал қилинса» шунга асосланган ҳолда эълон қилинади. Кейин бундай деди: «Жиҳод ҳаракатининг иштирок этиши ёки иштирок этмаслигидан қатъий назар, умид қиламизки, сиёсий жараён иштирокчилари сайловларда миллий бирлик ҳукумати учун қатнашажаклар»».

Роя:

Фаластин масаласига исломий ақида нуқтаи назаридан қараган киши шуни англаб етадики, Фаластин босиб олинган замин бўлиб, ечим уни озод этиш билан амалга ошади. Сайловларда иштирок этиш ва ҳокимиятга кириб бориш эса, ушбу муборак заминни озод қилиш эмас, ундан воз кечишдир. Аммо озод қилишдан мақсад икки давлат ечими бўлса агар, бу ечимда Фаластиннинг 80 % ери босқинчи яҳудийларга берилади.

Аслида, муаммо сайловлар ўтказиш механизмида ҳам, унинг шаффофлигида ҳам эмас. Қонунчилик кенгаши билан миллий кенгаш ўртасини ажратишда ҳам, миллий бирлик ҳукуматининг йўқлигида ҳам, Осло шартномасига манба сифатида таянишда ҳам эмас. Балки, муаммо Озодлик Ташкилоти ҳам, унинг ортидан пайдо бўлган Фаластин режими, мажлислар ва сайловлар ҳам ташкил топишда Американинг иккита давлат қуриш лойиҳасига таянганидадир. Ҳолбуки, бу лойиҳада Фаластиннинг учдан икки қисмини яҳудий вужудига топшириш кўрсатилган. Шунинг учун муаммо Озодлик Ташкилотининг ўзида ҳамда ташкил топишдаги асосидадир. Тўғри ҳаракат эса, мана шу ташкилотни таъмирлаш ва қайта ишлаш билан эмас, уни фош этиш ва уни сиёсий жиҳатдан йўқ қилиш билан бўлади.

Аммо Қоҳира учрашуви ва Фаластин муаммосини ҳал қилишда унга суяниш масаласига келсак, бу хомхаёлдан ўзга нарса эмас. Чунки Миср Осло шартномасида тасдиқланган икки давлат ечими лойиҳасига мувофиқ музокараларни қайта бошлаш учун Американинг истаги бўйича ҳаракат қилмоқда. Шундан кейин қандай қилиб сайловлар манбаларини ўзгартиришни тасаввур қилиш мумкин, ахир, у Американинг ювиндихўри бўлмиш Сисийнинг раҳнамолигида бўляпти-ку?!

Бас, шундай экан, вақт келди. Энди, Фаластин гуруҳлари етакчилари Озодлик Ташкилоти ва унинг режимининг асл башарасини тан олиб, башараларини яхшилашга уринмасинлар ҳамда Фаластин масаласини бачканалаштириб, уни йўқ қиладиган миллийликдан келиб чиқиб гапиришни бас қилсинлар. Зеро, барча гуруҳларнинг ушбу муборак заминнинг бир қаричидан ҳам воз кечишга келишишлари ён бериш, хоинлик ва ботилга келишишдир. Чунки Фаластин замини гуруҳларнинг мулки эмас, балки Ислом Умматининг мулкидир.

Фаластин масаласи Ислом масаласи бўлиб, унинг манбаи Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларидир. Бу бизга Ислом Уммати ва унинг армияси ғайратини қўзғаб, Фаластинни дарёсидан денгизига қадар озод этишдек бурчларини уларга эслатмоқ вазифасини юклайди.

Роя газетасининг 2021 йил 10 феврал чоршанба кунги 325-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here