Иброҳимий ва Ақсо масжидини ҳамда муборак Фаластин заминини фақат қоралашлар ва талаблар билан озод қилиб бўлмайди

580
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иброҳимий ва Ақсо масжидини ҳамда муборак Фаластин заминини фақат қоралашлар ва талаблар билан озод қилиб бўлмайди

«Маан» ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1441 йил 18 зулҳижжа, милодий 2020 йил 18 август шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади (матндаги айрим сўзларга ўзгартиш киритилди):

«Араб парламенти иттифоқи раиси, Иордания парламенти спикери Отиф Торовна яҳудий вужудининг муборак Иброҳимий шариф жомесидан бир қисмини эгаллаб олганини қоралади.

У Араб парламенти иттифоқини, БМТни ҳамда барча халқаро ва регионал иттифоқларни муқаддас исломий ва насроний даргоҳларнинг дахл қилиниши олдидаги ўз жавобгарликларини бўйнига олишга чақирди. Бундай ҳаракатнинг мусулмонлар ва насронийлар туйғусини очиқдан-очиқ таҳқирлаш ҳисобланишини, бу албатта мусулмонларнинг реакциясини қўзғашини ва реакция эса, икки давлатнинг хавфсизлиги ва тинчлигига таҳдид туғдиришини таъкидлади.

Маълумки, яҳудийларнинг собиқ мудофаа вазири Нафтали Беннет жорий йилнинг февралида Халил шаҳридаги Иброҳимий масжидида лифт қурилиши лойиҳасига яшил чироқ ёқиб берган эди».

Роя газетаси шарҳи:

Босқинчи яҳудий вужуди содир этаётган жиноятларни қоралаш ҳам, мустамлакачиларнинг БМТ бошчилигидаги ташкилотларининг чақириқлари ҳам, буларнинг ҳеч бири яҳудийларни жиноятдан қайтара олмайди ва Иброҳимий масжидига бўлган ҳукмронликларини тўхтатолмайди. Аксинча, Фаластиндан атиги бир чақирим ерда сон-саноқсиз армиялар бўла туриб, бу жиноятни қоралаш билан кифояланиш ушбу муборак замин ва унинг муқаддас даргоҳларига нисбатан хиёнатдир, улардан воз кечишдир. Шунингдек, бу мусулмонларни алдашга ва шу орқали жамоатчилик олдида тупикдан чиқишга уринишдир. Чунки жамоатчилик яҳудий вужудининг Фаластин аҳли ва муқаддас даргоҳларига бўлган зулми кундан-кунга кучайиб бораётганини гувоҳи бўляпти. Исломий ҳамкорлик ташкилоти, Араб Давлатлари Лигаси, Араб парламенти, васийлик ва ҳомийлиги билан мақтанаётган Иордания режими ҳамда барча мусулмон юртлари ҳукмдорлари, ҳамма-ҳаммаси яҳудийларнинг бу зўравонлигини ўз кўзлари билан кўриб, қулоқлари билан эшитиб билиб туришибди. Аммо бирортаси бунга қарши амалий ҳаракат қилишмаяпти.

Ақсо масжиди, Иброҳимий масжиди ва барча муқаддас даргоҳларни яҳудийлар вужуди ифлослигидан мусулмонларинг армиясидан бошқа ҳеч ким қутқармайди. Шунинг учун исломий армиялар дарҳол ҳаракатга келиб, Аллоҳ Таолонинг амрига итоат қилиб, Умматни мана шундай ҳалокат жарлиги ёқасига олиб келган малай режимларни ағдариш учун такбиру таҳлиллар билан ерни ларзага келтириб ҳаракат қилиши ва Фаластинни озод этиб, уни қайтадан исломий юртларнинг гултожисига айлантирмоғи даркор.

Роя газетасининг 2020 йил 19 август чоршанба кунги 300-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here