Одамлар Ҳасина ва Имрон Хонга алданмайдилар
Чунки улар бу иккисининг Ғарбга малайлигини ҳамда АҚШнинг Ҳиндистонни кучайтириш стратегиясига хизмат қилиш орқали Умматга хиёнат қилишаётганини биладилар
Ҳиндистоннинг машҳур газеталаридан бири сўнгги кунларда «Шайха Ҳасина Ҳиндистон талабига қарамай, ҳинд элчиси билан учрашмади» номли мақолани нашр қилди. Бу мақола Бангладешдаги фикрий ва сиёсий майдонда шовқин-сурон кўтарилишига сабаб бўлди. Дакка ва Нью-Деҳли ўртасидаги алоқаларнинг таранглашувида ўз аксини топган бир неча ҳодиса бўлиб ўтди. Мақолада айтилишича, Шайха Ҳасина Ҳиндистон олий даражадаги элчиси Рева Жанжули Досни Даккадан чиқариб юборган ҳамда элчининг ўтган тўрт ой ичида учрашиш учун қилган талабини рад этган. Шунингдек, мақолада айтилишича, Шайха Ҳасина 2019 йилда қайта бош вазир этиб сайлангандан бери Ҳиндистоннинг барча лойиҳалари тўхтаб қолган. Хитой томонидан таклиф қилинган инфраструктура лойиҳалари эса, Дакка томонидан қўллаб-қувватланган. Покистон бош вазири Имрон Хон Бангладеш билан дўстона алоқаларни ўрнатиш учун чоршанба куни Шайха Ҳасинага даъват йўллаган. Бу эса, Бангладешдаги айрим тарафларни мамлакат Ҳиндистонга марказлашган сиёсатдан «чекинаётгани» ҳамда Хитой ва Покистон тарафга майл билдираётгани борасида ҳовлиқтирган.
Американинг ёвуз геосиёсий низомини кўкларга кўтариб мақтайдиган зиёлилар ва оммавий ахборот воситалари Ҳиндистон, Хитой ва Покистон ўртасидаги сиёсий йўналишга доир гап-сўзлар орқали қасддан жамоатчилик фикри билан ўйнашиб, одамларни чалғитишяпти. Шу орқали Шайха Ҳасина Ҳиндистонни попугини пасайтириб қўядиган ва Хитой билан музокара қила оладиган шижоатли ва кучли етакчи сифатида тасвирлашмоқда. Ҳолбуки, Ҳиндистон ҳақиқатда шундай бўлишидан хавфсираб туради. Аслида эса, биз 1924 йили Халифалик қулатилганидан бери, Ғарбнинг олам бўйлаб капиталистик тузуми ҳукмронлик қилаётган экан, Ҳасинада ҳам, Имрон Хонда ҳам бирор реал бошқарув қудрати йўқлигини яхши биламиз. Аксинча, улар мустамлакачи кофирнинг геосиёсий манфаатларига хизмат қилиш учун устимизга мажбуран ўрнатиб қўйилган қонхўрлардир.
Бундан ташқари, Ҳасинанинг Хитой ва Покистон билан «ҳамкорлик» қилаётганидан бошлари осмонга етаётган сиёсий доиралар бир ҳақиқатдан ўзларини бехабар қилиб кўрсатишяпти. Яъни, Имрон Хон Покистони ҳам Осиё қитъасида Ҳиндистоннинг ўрнини кучайтириш орқали Америка манфаатларини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир қўғирчоқдир. Шунинг учун Хитой давлати Бангладешдаги сиёсий таъсирини ошириш учун 31 миллиард доллар инвестиция ётқизаётганига бу доираларнинг ақллари етмаяпти. Улар яна Хитой давлати Хитой ва Покистон ўртасини боғловчи йўлга (CPEC) миллиардлаб доллар инвестиция ётқизаётганини яхши тушунмаяптилар. Ҳолбуки, Америка бу лойиҳанинг хатарли эканини билади, лекин ўз малайларига Хитой билан иқтисодий алоқаларни кучайтиришга рухсат беради.
Шуни ҳам унутмаслигимиз лозимки, Покистон Хитой давлати билан иқтисодий алоқаларни қанчалик ривожлантирса, Американинг мақсадини амалга ошириш орқали Ҳиндистонга қарши жанг қилишдан воз кечишда шунчалик давом этаверади. Американинг мақсади эса, Хитойнинг ўсишини жиловлаш ҳамда мусулмонлар қуролли кучларини мунтазам равишда парчалаш орқали минтақада кутилаётган қайта Халифалик барпо бўлишини олдини олишдан иборатдир. Биз Бангладеш Американинг геосиёсий эҳтиёжларига кирмайди, деб тушунмаслигимиз керак. Чунки Ҳасина ва Имрон Хон каби ҳукмдорларнинг бўлиши фақат мустамлакачи кофирларнинг ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учундир. Бажва-Имрон режими Кашмирдан бош тортиб, уни Ҳиндистонга топширгач, Ҳасина ҳукумати бу Ҳиндистоннинг ички иши деган эди. Айни пайтда бу икки мунофиқ ўз давлатларини Мадина давлати каби исломий давлатга айланди деган қуруқ хитоблари билан мусулмонларни алдашди. Шунинг учун Ҳасинанинг Бангладеш борасида Хитой ва Ҳиндистон ўртасида кучайиб бораётган кескинликлар орқали амалга оширишни хоҳлаётган режаси мустамлакачи Америка режасидан бошқа нарса эмас.
Эй мусулмонлар: Ҳизб ут-Таҳрир ҳокимларимиз томонидан мусулмонларга қарши кофирлар билан биргаликда тузилаётган тил бириктирувларни тинмай фош қилаверади. Токи, ушбу тил бириктирувлар ҳақида ваъйи ом вужудга келсин. Шунингдек, биз ушбу фойдасиз музокараларга алданиб, кофир мустамлакачининг қўлидаги ва унинг ёвуз режаларини амалга оширадиган ўйинчоққа айланиб қолмайлик. Бундай хор аҳволни енгиб ўтишнинг ягона йўли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этмоқдир. Ушбу давлат Хитой, Ҳиндистон ва Америка билан моҳирона уста сиёсат олиб бориб, айни минтақа ва бошқа ерлардаги ўз йўлида тўғоноқ бўлаётган уларнинг ҳукмронлигини суриб ташлашга қодир. Шунингдек, Халифалик давлати бутун инсониятни репрессив илмоний капиталистик тузумдан қутқаришнинг ва бутун дунёга буюк Исломни ёйишнинг уддасидан чиқади.
Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«…ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«… Сўнг золим–зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».