بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Иорданиядаги ўқитувчилар инқирози режим инқирозидир
Устоз Умар Муҳаммад Форуқ
Иордания режими ўқитувчилар кенгаши раиси ва аъзоларини қамоққа олгандан сўнг ўқитувчилар касаба уюшмаси инқирози кундан-кунга мураккаблашиб бораверди. Уларни ноҳақ қамоққа олиши ва турли вилоятлардаги айни уюшма идораларини ёпиб қўйиши ҳамда ўқитувчилар марказий ҳайъати аъзоларининг, филиаллари ва идоралари аъзоларининг фаолиятига тўсиқ қўйиши, идораларини икки йилга ёпиб қўйиши… Мана шулар сабабли Иорданиянинг барча вилоятларидаги ўқитувчилар қатор норозилик намойишлари уюштириб, очлик эълон қилишди ва вазият ҳамон мураккаблашиб бормоқда.
Ушбу ўқитувчилар кризисининг диққатни жалб қиладигани тарафи шундаки, уларни халқнинг асосий қисми қўллаб-қувватламоқда. Айниқса, режим ўзининг мени халқ қўллаб-қувватлайди, деб даъво қилган Мафрақ ва Ирбид сингари шаҳарлар марказларида намойишчиларга қўшилиб кетган халқ иштирокчилари сони кутилган рақамдан ҳам ортиб кетди. Гарчи ўқитувчилар талаби мутлақ ўз касбларига тааллуқли бўлиб, жамиятнинг бошқа соҳаларига таъсир қилмаса-да, бироқ Иордания жамиятининг кўпчилиги режим ва хавфсизлик хизматининг мураббий инсонларга, уларнинг илм даргоҳларига нисбатан айниқса, шундай оғир дамларда зўравонлик қилганини қоралаб, буни сиёсий кўрлик, мураббийларни шундай йўл билан таҳқирлаш орқали Ғарбга хизмат қилиш, дея баҳоладилар.
Режимнинг сиёсий кўрлигига келсак, у ўқитувчилар касаба уюшмасидек, жамиятнинг салмоқли ва таъсир кучига эга бир органини синдирмоқда. Айниқса, кофир Ғарб «Аср келишуви» каби режаларга тиз чўктириш мақсадида юртимизни қутурган ҳужумга нишон қилаётган бир пайтда шундай. Аслида, мустақил қарорига эга бўлган ҳамда ўзининг ва юртининг тинчлигини ўйлаган ҳар қандай режим ўзининг ички жабҳасини кучайтиради ва турли хавфга қарши уни мустаҳкамлаб боради. Ички жабҳани заифлаштирмайди ҳамда жамиятни бир-бирига қарши курашувчи партиялар ўртасидаги сохта маҳаллий урушларга тиқмайди. Шунингдек, жамиятдаги фаол кучларни синдириб, юртни хонавайрон этадиган ва халққа зўравонлик қиладиган фитначи ва хоинларга уларни тайёр ем қилиб бермайди! Бироқ Иордания режими эса, ўзидан ҳисоб талаб қилиши мумкин бўлган ҳар қандай овозни ўчиришга уриняпти. Айниқса, араб режимлари ичида таълим соҳасини вайрон қилишга ва ундан баъзи исломий қисмларини ҳам олиб ташлашга зўр бериб ҳаракат қиладиган режим Иордания режими бўлиб қолди. Таълим дастурига ўзгартиш киритиб илмонийлаштириш, режимнинг атрофидагилар томонидан бошқариладиган академиялар орқали таълимни хусусийлаштиришга уриниш ҳамда «таълимни ривожлантириш» ва унга «тарғиб қилиш», деган баҳона билан коррупциячи раҳбарлар чўнтагига грантларнинг оқиб келиши, буларнинг барчаси жиноятчиликнинг нақадар юксак чўққига етганига, ҳатто юртдаги таълим тизимигача етиб борганига яққол далилдир.
Иордания режимининг аҳволи бошқа мусулмон ўлкаларидаги режимлар аҳволидан фарқ қилмайди. Норозилик намойишлари бошланиб, одамларнинг режимларни ағдариш талаблари учқуни кўзга ташланган пайтдаёқ Иордания режими айни ҳолатдан фойдаланиб қолишга уринди. Дарҳол жамиятдаги фаол кучлар билан ҳисоб-китобини бир ёқли қилиб олиш ва уларнинг овозини, айниқса, таълимни ғарблаштириш ва илмонийлаштиришга қарши сезиларли равишда курашаётган ўқитувчиларнинг овозини ўчириш учун мана шу номойишлардан фойдаланди. Шунингдек, коронавирус пандемияси ва мудофаа қонуни ҳам режимга жуда қўл келди. Ундан жиноятлари устида ҳисоб талаб қилган ҳар бир холис инсонни бостиришда мана шу мудофаа қонунидан фойдаланди.
Иорданиядаги сиёсий ҳолатни кузатиб бораётган киши шунга гувоҳ бўладики, сўнгги вақтларда режимдан ҳисоб талаб қилаётган ёки уни танқид қилаётган ҳар бир шахсни тазйиқ остига олиш ва қамашга хориждан яшил чироқ ёқиб берилмоқда. Бу режимга чор атрофдан оқиб келаётган молиявий ёрдамлар унинг шундай жиноятларига хорижий мустамлакачи давлатларнинг рози эканлигини очиқ кўрсатиб турибди. Агар улар яшил чироқ ёқишмаса эди, ўқитувчилар касаба уюшмаси фаолиятини икки йилга ёпиб ташлашга журъат қилолмаган бўларди.
Иордания режими ўзининг ўқитувчилар касаба уюшмаси билан бўлган ушбу инқирозида мустамлакага хизмат қилиш учун қасддан уларнинг ҳайбатини синдиришга ва таҳқирлашга уринди. Буни уларни қандай қамоққа олаётгани, ўқитувчилар ва уюшма аъзоларини уюшмадан куч билан чиқариб юбораётгани ва ўқитувчиларни тинч намойишларида калтаклаётгани акс этган суратларни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш орқали амалга оширди.
Бас, инсонларни тарбия қилувчи ва уларга илм берувчи мураббийларни таҳқирлаш ва қамоққа олишга рухсат берган бундай режимнинг ҳолига вой бўлсин! Одамларнинг кўз олдида ўзининг намунавий шахслари обрўсини тушираётган ҳамда жамиятимиздаги намунавий шахсларга зарба беришни истаётганларга хизмат кўрсатиш учун уларга ўғри ва қароқчилардек муомала қилаётган бундай режимга ҳалокат бўлсин!
Иордания масаласини кузатиб бораётган киши шуни унутмаслиги керакки, ўқитувчилар инқирозини мураккаблаштириб, улар билан хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувни қасддан сунъий пайдо қилган мана шу режим ва унинг раҳбари бўлади. Бу очиқ кўриниб, ҳис қилиниб турибди, айниқса Карак шаҳрида. Шунингдек, қасддан оммавий ахборотни сафарбар қилиб, ўқитувчилар касаба уюшмасини олабўжи қилиб кўрсатди. Бу уюшмани ўзига қарши курашиши ва ҳеч бўлмаганда режаларига қарши курашиши мумкин, деган эътиборда унинг фаолиятига якун ясашга ҳаракат қилди.
Шубҳасиз, ўқитувчилар касаба уюшмаси инқирози айни уюшма билан ҳукумат ўртасида қонун ва жазога оид низо эмас. Йўқ. Бу низодан ҳам мураккаброқ ва хавфлироқдир. Бу уларнинг мустамлакачиликни кузатиб бораётган ҳаракатлари ва режалари тўғрисида айтилаётган ҳар қандай овозни систематик равишда террор қилиш амалиётидир. Шунингдек, жамиятларимизни ғарблаштиришга оид шубҳали режаларини тиқиштириш осон бўлиши учун ушбу жамиятлардаги намунавий шахсларга мунтазам зарба бериш жараёнидир. Бу шунингдек, режимдагилар оёқлари ликиллаб қолган курсиларини сақлаб қолиш учун ҳар қандай разилликка қўл уришга тайёр, деганидир.
Бас, шунинг учун ҳам, юртдаги сиз холис инсонлар зиммасига бундай режимга қарши туриш ҳамда уни жамиятдаги ҳалол инсонларга зиён етказиб, уларни қамашдан тийиб қўйиш вазифаси тушмоқда. Шундай экан, уларни зулмда давом этишларига, фарзандларингизга зўравонлик қилишларига йўл қўйманг. Ахир, бу режимнинг мустамлакачи Ғарб билан ҳамда унинг Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки каби ташкилотлари билан алоқа қилиши сизни қандай аҳволга солганини ўзингиз гувоҳи бўляпсиз. Сизга иқтисодий ва сиёсий танг-бахтсизлик келтираётганини кўряпсиз. Шундай бўлгач, энг сара фарзандларингиз бўлган ўқитувчилар ва холис инсонларни бу золим режим ва унинг хавфсизлик хизматининг зулмига, қамоққа олишига, хорлашига қўйиб берманг. Улар бу қилмишларни анави яҳудийларга ва мустамлакачи Ғарб режаларига хизмат сифатида қилишяпти. Биз Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, Ислом Умматини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик билан азиз-мукаррам қилишини сўраб қоламиз. Фақат ушбу Халифаликкина ушбу зотларнинг ўз динлари ва Умматларига бўлган меҳнатларидан оқилона фойдаланади.
وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَن يَكُونَ قَرِيباً
«У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!» [Исро 51]
Роя газетасининг 2020 йил 12 август чоршанба кунги 299-сонидан