Республика тузуми эмас, балки Халифалик тузуми бошимиздаги соябон ва кўзларимиз қувончидир

481
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Республика тузуми эмас, балки Халифалик тузуми бошимиздаги соябон ва кўзларимиз қувончидир

Туркияда чиқадиган «Гарчек ҳаят» (Ҳақиқий ҳаёт) номли журналда Исломий Халифаликни барпо этишга даъват қилди ва «ҳозир бўлмаса, қачон?, сен бўлмасанг, ким?», деган саволлар ўртага ташланиб, «Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилинг», дея хитоб қилинди.

Бу даъват мусулмонларнинг реал орзу-умидларини, ҳақиқатдан ҳам ҳаётларида Исломнинг татбиқ этилишини истаётганларини, қонларида имоний ҳис-туйғу жўш ураётганини ифодалади. Шунингдек, барча мусулмонларни ўз бағрида бирлаштирувчи Исломий Халифалик эълон этилишига, исломий ақидадан балқиб чиқадиган шаръий аҳкомлар соясида яшашга, бу аҳкомларнинг Ислом давлатида халифа томонидан татбиқ этилишига уларнинг жуда интиқ эканликларини кўрсатди.

Оддий қилиб айтганда, бу кучли жамоатчилик фикрининг чинакам ифодаси бўлиб, ундан дунёнинг ҳар бурчагида яшовчи Ислом Умматининг ушбу буюк фарзнинг барпо этилишини қаттиқ орзу қилаётгани кўриниб турибди.

Тўғри, бу даъват Аё Софияни қайта масжидга айлантириш ортиданоқ Эрдоганнинг Адолат ва Тараққиёт партиясига қарашли журналда чиққан бўлса-да, бироқ у Эрдоганга ҳам, унинг партиясига ҳам ёқмади. Дарҳол айни партиянинг матбуот воизи Амр Челик чиқиб, уялмай илмоний республикани ҳимоя қилди, юзсизлик билан Исломий Халифаликни рад қилиб, бундай сўзларни айтди: «Туркия демократик илмоний давлат, қонун давлатидир. Халифаликка даъват қилиш билан қасддан сиёсий тарафкашлик қилиш нотўғри. Республика тузуми ўзининг барча хусусияти билан бизнинг кўзларимиз қувончидир. Туркия келажакка бугунги муштарак қадриятлари билан қадам ташламоғи керак, биз сиёсий тарафкашликка эргашиб кетиб қолмаслигимиз лозим. Чунки республика тузуми амалда мавжуд, у ердаги моҳир раҳбарият ўз халқи мақсадларини рўёбга чиқариши зарур».

Ҳукмрон партиянинг ушбу расмий баёнотидан турк режимининг Халифалик тузумига ва шариат аҳкомлари татбиқига кескин қатъий қарши эканлиги ҳамда илмонийликнинг ва камолчиларнинг Исломга зид республика тузумининг қатъий тарафдори эканлиги очиқ кўриниб турибди. Демак, Аё Софияни қайта масжидга айлантириш, гарчи туйғулари Исломга тўлиб-тошган мусулмонларда Халифаликни қайта барпо этилишига ва Ақсо масжидини озод этилишига бўлган истак-хоҳишни қўзғаган эса-да, бироқ аслида бундан бошқа нарса қасд этилган. Яъни, бу яқинлашиб келаётган сайловлар сабабли Туркиядаги мусулмонлар туйғусини қитиқлаш, холос.

Халқ қўлловидан йироқ бундай баёнот Халифалик тушунчасига зарба беришга ва уни халқни бўлувчи сиёсий тарафкашлик, дея тасвирлашга, Республика бошқарувини эса, турк давлати бошидаги ягона соябон қилиб кўрсатишга қаратилди. Ҳукмрон партиянинг бу баёнотидан Халифалик ҳам, шариат ҳам, ақида ҳам керакмас, яшасин миллатчилик, илмонийлик ва инсон яратган қонунчилик, деган маъно яққол кўриниб турибди.

Бу баёнотда куфр қонунларини татбиқ этишга, Ислом аҳкомларини янада узоқлаштиришга юзсизларча очиқ чақирилмоқда. Унда динни ҳаётдан ажратган, қонун тузишни ҳар нарсадан хабардор ва билгувчи Аллоҳнинг ўрнига халққа бериб қўйган илмоний республика бошқарувига ташвиқот қилинмоқда. Шу билан бирга, бу баёнот Исломнинг Халифалик давлатига боғлиқлигини рад этиб, шариат аҳкомларини сурбетлик билан инкор этишни ва қонунлар ишлаб чиқиш ҳуқуқини Роббул оламинга эмас, инсонга беришни англатади.

Ҳар бир мусулмон, ҳар бир турк бундай баёнотни қабиҳ санаб, рад этмоғи лозим. Ҳамда мусулмонлар кўзларининг қувончи Халифалик бошқаруви эканини, республика бошқаруви эмаслигини эълон этмоғи, Халифалик фарзларнинг тожи бўлиб, бутун Ислом аҳкомлари татбиқи унга боғлиқлигини, арабу турк ва бошқа барча мусулмон халқлар Халифаликни гувоҳи бўлсалар кўзлари қувнаб, диллари яшнашини баралла айтмоқлари даркор. Чунки бу Ислом ақидасидан балқиб чиққан исломий тушунча бўлиб, исломий сиёсат маданиятининг асоси саналади. Мусулмонлар қалбининг тўридан жой олган ушбу Халифалик мафкураси Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳулар Халифалигининг табиий давомчисидир. Мусулмонларнинг аксар қисми Халифалик тузуми қайтишини қаттиқ хоҳлайдилар. Шунинг учун улар бор кучларини қарийб юз йилдан бери тўхтаб қолган исломий ҳаётни қайта бошлаш учун рошид Халифаликни барпо этишга сарфламоқлари зарур.

Ҳа, мусулмонлар бошидаги соябон ва кўзларининг қувончи Исломга душман, мустамлакачи кофир Ғарбга дўст бўлган илмоний республика тузуми эмас, балки Халифалик тузумидир. Фақат Халифалик билан мусулмон халқлар бирлашиб, етакчилик тизгинини ўз қўлларига оладилар ва бу халқлар ўзга альтернативага ҳаргиз рози бўлмайдилар.

Роя газетасининг 2020 йил 12 август чоршанба кунги 299-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here