Россия Ливияда АҚШ манфаатларини таъминлашда давом этмоқда

565
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россия Ливияда АҚШ манфаатларини таъминлашда давом этмоқда

Ал-Жазира веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 18 зулҳижжа, милодий 2020 йил 8 август шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Бизнинг Ал-Жазира манбаларимизнинг таъкидлашича, Ливиянинг нефтга ихтисослашган райони Рас-Лануф портидаги Россиянинг «Вагнер» компаниясидан бўлган қуролли шахслар Рас-Лануф шаҳридаги нефт-кимё заводи атрофига «С-300» русумли зенит-ракета тизимини жойлаштиришган. Манбаларимизга кўра, «Вагнер» кучлари айни тизимни заводдан 250 метр масофага ўрнатишган. Маълумки, ўтган кунлар мобайнида бу кучлар суриялик жангарилар ва истеъфодаги генерал Халифа Ҳафтарга қарашли ливиялик қуролли кучлар билан биргаликда заводни эгаллаб олишган эди. «Вагнер» кучлари Рос-Лануф завод ичкарисидаги цехларда суриялик жангарилар ва ливиялик қуролли кучларга ҳарбий машқлар ва дарслар беришмоқда».

Роя газетаси шарҳи:

Америка Ливияда Британиянинг мустаҳкам қўрғонини ёриб киришга муваффақ бўлди, у ўнлаб йиллардан бери йўлига улкан тўғоноқ бўлиб келганди. Айниқса, бу муваффақиятга унинг малайи Халифа Ҳафтар 2019 йил 12 декабрда Триполига навбатдаги ҳамласини қилганда эришди. Ўшанда Ҳафтар кучлари пойтахт Триполи марказигача илгарилаб, у даъво қилгандек «ҳал қилувчи жанг»а кирган эди. Бу Россиянинг «Вагнер» компанияси жангариларининг аралашуви ва ёрдами билан амалга ошган. «Вагнер» Путинга яқин бўлган ва Россия армияси билан ҳамкорлик қилиб, унинг нопок топшириқларини амалга оширадиган компания.

Ливиядаги мусулмонлар аҳволи бошқа мусулмон юртлардаги аҳволдан фарқ қилмайди. Дарҳақиқат, бугун Росулуллоҳ ﷺнинг кўппаклар ялоққа ёпирилиб ташлангани ҳақидаги сўзлари бизга тўғри келяпти. Сонимиз икки миллиардга яқинлашиб қолган эса-да, бироқ худди сел кўпигига ўхшаймиз. Нима учун, чунки Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини ушламай қўйдик. Шунинг учун куч-қудрат, иззат ва улуғликка қайта эришишимизнинг ёлғиз бир йўли бор. У ҳам бўлса, Ислом асосида бирлашиб, бизга Ҳақ Субҳанаҳу буюрган давлат бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлидир.

Роя газетасининг 2020 йил 12 июл чоршанба кунги 299-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here