Ҳизб ут-Таҳрир аза тутиб йиғламайди, балки эгри-бугри чизиқ қаршисига тўғри чизиқ тортади

892
0

Матбуот раддияси

Ҳизб ут-Таҳрир аза тутиб йиғламайди, балки эгри-бугри чизиқ қаршисига тўғри чизиқ тортади

Азиз биродар Муҳамад Абдуллоҳ Яъқуб

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳижрий 1441 йил 21 шаъбон, милодий 2020 йил 14 апрелда (нон инқирози ва азахонада йиғлаётган Абу Халил) номли мақолангизга раддия сифатида қуйидагиларни айтамиз:

Биринчидан: Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг «Ўтиш даври ҳукумати эски режим йўлидан юриб, ноннинг нархини оширди) номли баёнотидан иқтибос келтирганингиз учун сизларга катта раҳмат. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир одамларнинг тирикчилигига оид ҳаётий мавзуни кўтаришига қарамай, Хартумнинг аксар матбуоти унга эътиборсиз эди.

Иккинчидан: Ҳизб ут-Таҳрирдан бошқа ким буюк Ислом Уммати ақидасидан балқиб чиққан ёрқин, очиқ лойиҳага эга?! Ким бу буюк Уммат учун яхшиликни кўтармоқда?! Ахир, бу Уммат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Исломни татбиқ қилган кунда одамлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлган эди-ку. Шунинг учун биз фақат ботилга қарши курашамиз. Чунки у бугун одамлар ҳаётини бошқарар экан, уни чидаб бўлмас дўзахга айлантирди. Ҳақиқат эса, доим ботил устидан ғолиб бўлган.

وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

«Яна айтинг: Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир» [Исро 81]

Биз содиқ ҳақиқат биносини қуришни хоҳлаймиз. Биз ботил давлатлари, зараркунанда давлатлар вайроналари узра Ислом давлати биносини қуришни хоҳлаймиз. Ҳукумат эса, бизни бинони қуришимизни эмас, балки уни бузишимизни хоҳлайди. Чунки оламлар Роббиси томонидан бизга яхшилик келишини хоҳламайдиган кофирлар йўлига эргашади. Шундай экан, қандай қилиб ундан яхшилик кутиш мумкин?!

مَا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَلَا الْمُشْرِكِينَ أَنْ يُنَزَّلَ عَلَيْكُمْ مِنْ خَيْرٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَاللَّهُ يَخْتَصُّ بِرَحْمَتِهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

«На аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар)дан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга Парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик (яъни ваҳий) тушишини истамайдилар. Аллоҳ эса, раҳмат-марҳаматини ўзи хоҳлаган кишиларга хос қилиб беради. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир» [Бақара 105]

Учинчидан: Ислом ва араб оламининг ҳозирги ҳолатида Халифалик яқин орада барпо бўлмайди деган гапга келсак, Халифалик қачон барпо бўлишини ҳеч ким билмайди. Лекин биз уни яқинда барпо бўлишига ишонамиз. Зеро, у Аллоҳнинг ваъдасидир:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»    [Нур 55]

Шунингдек, у Пайғамбаримизнинг хушхабаридир:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Аллоҳ биздан натижани эмас, балки амал ҳақида сўрайди. Чунки у бажарилиши лозим бўлган фарздир, унга ҳаракат қилмаслик эса, катта гуноҳдир. Пайғамбаримиз ﷺ айтадилар:

«وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Ким бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлимини топибди». Шунинг учун биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари бугун Халифалик замони келганига ишонамиз. Лекин Халифалик уни барпо қиладиган рижолларга муҳтож. Биз сизни бир сўз билан бўлса-да Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилаётган рижоллардан бўлишингизни хоҳлаймиз.

Сўнгги сўз: Эй азиз биродар! Биз аза тутиб йиғламаймиз, балки эгри-бугри йўл қаршисига тўғри чизиқ тортамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here