Капиталистик ҳазорат меваларидан бири йирик давлатларнинг ўз иқтисодларини ривожлантириш йўлида одамларнинг азоб-уқубатларидан фойдаланишдир

501
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капиталистик ҳазорат меваларидан бири йирик давлатларнинг ўз иқтисодларини ривожлантириш йўлида одамларнинг азоб-уқубатларидан фойдаланишдир

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизи коронавирусни Уханга америкалик ҳарбийлар киритган бўлиши мумкин, дея зимдан АҚШга айблов йўллаган ва ўз навбатида, АҚШ буни инкор этган эди. Бироқ шундай бўлса-да, икки давлатнинг ҳар бири пандемиядан ва одамларнинг азоб-уқубатларидан ўзининг иқтисодини яхшилаш йўлида фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Масалан, Хитой ҳукумати ўз ерида жойлашган аксар хорижий компанияларни деярли бепул равишда эркин савдога қўйиб, технологик ширкатлар акцияларини жуда арзон нархда сотиб олди. Буни айни компаниялар инвесторларининг коронавирус тарқалиши сабабли Хитойдан қочиб чиқишлари ортидан амалга оширди. Трамп эса, улкан миқдордаги Саудия нефтини жуда арзон нархда сотиб олишга, шу орқали АҚШнинг стратегик захирасини тўлдиришга фармон берди. Чунки нефть нархи бир баррели 25 долларга тушиб кетди. Шунингдек, Трамп Европа Иттифоқи давлатларига АҚШга сафар қилишни тақиқлаш билан қақшатқич зарба берди. Чунки бу айни давлатларнинг молиявий бозорларининг улкан зиён кўришига олиб келди. Бу зиён 33 %га етди. Қизиғи шундаки, Трамп «ҳозиргина Иттифоқни тарк этган» Британияни – унда ҳам вирус тарқалганига қарамай – айни тақиқдан истисно қилди!

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими бу ҳақда баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни баён қилди:

«Коронавирусни ривожлантириб биологик қурол сифатида фойдаланган Америка бўлиши ҳам, Хитой бўлиши ҳам мумкин, ёки бу вирус инсониятнинг бузуқ хулқ-атвори сабабли келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин. Бироқ қандай бўлишидан қатъий назар, Ғарбнинг дунё тақдирига нисбатан макиавеллича назарда қарашининг бадалини бутун дунё, шу жумладан, ғарблик халқлар ҳам тўламоқда. Дунёга иқтисодий ҳукмронлик қилиш устида Хитой билан Америка ўртасида кетаётган техник ва тижорат уруши инсоният азоб-уқубатини орттиргандан орттирди. Ваҳоланки, шундоқ ҳам инсоният 2008 йилдаги молиявий кризис азоб-уқубатларидан ҳалигача қутулгани йўқ эди».

Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:

«Бугунги кунда бу очкўз капиталистик давлатлар ўзларининг мустамлакачилик режаларини амалга ошириш учун инсонлар азоб-уқубатларидан фойдаланиб, уларнинг азоб-уқубатларига сармоя ётқизишаётган экан, бунинг ажабланарли ери йўқ. Чунки айнан шулар жаҳон урушларида миллионлаб инсонларни қурбон қилиш билан олам бошига мусибатлар етказишди, айнан шулар одамлар бошидан атом ва напалм бомбаларини ёғдиришди, бактериологик қуроллар билан қирғин қилишди. Чунки бу давлатлар инсон жонини сариқ чақалик қадрлашмайди. Аксинча, улар ўз фойдаларини ва шу давлатлардаги нуфуз эгалари бўлган хўжайинлари манфаатини қадрлашади».

Матбуот баёноти қуйидагилар билан тамомланди:

«Шундай экан, бугун мусулмонлар ўз зиммаларига нақадар улкан жавобгарлик ва нақадар муҳим вазифа тушаётганини тушунмаяптиларми?! Шубҳасиз, бу бутун инсониятни жинояткор капиталистик тузум бадбахтлигидан қутқариш жавобгарлиги ва вазифасидир. Тинч барқарор жамиятларни яратишга ёлғиз Исломгина қодир. Ислом буни қатъий эътибор билан, жамиятдаги моддий қадрият баробарида, инсоний, ахлоқий ва руҳий қадриятларни рўёбга чиқариш, бир қадриятни бошқасидан устун қилмаслик билан амалга оширди. Бу билан Ислом жамиятларни барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда амалий татбиқ кўрсатиш орқали ажойиб намунага айланди.

Роя газетасининг 2020 йил 25 март чоршанба кунги 279-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here