Яҳудлар зулми кучаймоқда

680
0

000

Қуддусда жойлашган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи марказлар босқинчи яҳуд режимининг қуддус ҳалқига нисбатан амалга оширган зулмлари кучаётганига ва уй-жой ҳамда ишхоналарнинг бузиб ташлашлари давом этаётганига диққатни тортар экан, яҳуд режими ўтган ойда ҳам ўз зулмларини етарли даражада давом эттирганини маълум қилди.

Яҳудийлар назорати остидаги Силван минтақасида фолият олиб борадиган Вади Ҳилва маълумот маркази Яҳудларнинг ўтган октябр ойида Қуддус халқига нисбатан амалга оширган ҳуқуқ бузарликка оид ҳисобот эълон қилди. Ҳисоботда айтилишича Яҳуд режими тарафидан ўтган ойда 75 Қуддуслик, жумладан 45 та вояга етмаган бола қамоққа олинган.

Келтирилган ҳисоботга кўра, 45 та вояга етмаган болалардан 22 таси уч ой аввал “тош отганлик” жинояти билан суд қаршисига келтирилган. Шунингдек, Вади Ҳилва маълумот маркази Яҳуд режимининг Қуддус халқига қилган босқинларини ва бир қанча уйлар ва ишхоналарни бузиб ташлаганликларини, яна 200 тасини бузиш ҳаракатида эканлигини маълум қилди.

Шунингдек ҳисоботда қайд этилишича, яҳудий фуқаролари ўтган ойда Масжиди Ақсога қаратилган ҳужумларини кескин даражада орттирган.

Яҳуд аскарлари ҳимоясида Масжидул Ақсода маросимларини ўтказилган яҳуд режими, Арафа куни Қуддуснинг томига Исроил байроғини ўрнатган.

Шу вақтгача Ҳизбуллоҳ гуруҳи Фаластинлик мусулмонлар тарафдори эканлиги ҳақида жар солиб мусулмонлар орасида яҳудларга душманлиги билан обрў қозониб келаётган эди. Бироқ Сурия воқеасидан сўнг Фаластинни унутиб, уни яҳудларнинг қўлига топшириб қўйди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here