Халифаликка чақираётган даъватчиларни таъқиб қилиш Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлади

588
0

Халифаликка чақираётган даъватчиларни таъқиб қилиш Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлади

Шундай экан, Покистон ҳукмдорлари қачон тийилишаркин?

Халифалик учун даъват қилаётган Абдулҳодий ўғирлаб кетилганига уч ҳафтага яқин вақт ўтди. Унинг оиласи унинг қаердалигидан ва саломатлигидан хабари йўқ ва бундан хавотирда. Режим товламачилари ўғрилар каби тунда унинг уйига ўғирлаш учун бостириб киришган. Уларнинг айримлари фуқаро кийимида ва айримлари ҳарбий кийимда бўлган. Улар 2019 йил 20 ноябр ярим тунда Абдулҳодийнинг уйида рейд ўтказишган. Сўнгра унинг ўзи ҳамда ёши улуғ ва юрак хасталиги билан касалланган отасини ўғирлаб кетишган. Покистон режими Қуръон ва Суннат билан ҳукм юритишни талаб қилаётган мусулмонларга шафқатсиз муносабатда бўлмоқда. Бу режим на оилани ҳурмат қилади, на мусулмонларни ҳимоя қилади, на ожиз-у беморларга шафқат қилади. Айни пайтда эса, (Абинандон ва Ғалбашон) исмли жиноятчи ҳиндларга юмшоқ муомала қилмоқда. Шунингдек, босиб олинган Кашмирда душман Модига нисбатан оғир босиқлик сиёсатини қўлламоқда.

Режимнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо қилишга чақираётганларни ўғирлаши унинг Мадинаи Мунавварада Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритган тақволи кишилар сийратига эргашмаётганини, аксинча, Маккаи Мукаррамада Қурайш устидан ҳукм юритган тўда йўлидан юришни танлаганини кўрсатмоқда. Бу тўда мусулмонлар оламларнинг Роббиси бўлган ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чақирганлари учун уларни шафқатсиз азоблаган эди. Ушбу режим ҳам Қурайш каби мўминларга шафқатсизлик қилмоқда ҳамда Ислом ва мусулмонларнинг душманларига бўйсунмоқда ва ёрдамни ана ўшаларга бермоқда.

Эй, Покистон мусулмонлари! Покистон ҳукмдорлари Абдулҳодийни ҳибсда ушлаб туришибди. Ҳолбуки, Покистонни бугунги муваффақиятсизлигидан Ислом билан ҳукм юритишгина сақлаб қолади. Шунингдек, бу ҳукмдорлар Ислом номи остида ташкил этилган бу юртнинг барча жойларида Халифаликка чақираётган даъватчиларни репрессия қилиш орқали Исломга қарши ҳужум қилмоқда. Улар Аллоҳ Таолонинг қуйидаги ваъдасини назар писанд қилишмаяпти.

إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ

«Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!» [Буруж 10]

Рувайбиза ҳукмдорлар Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни талаб қилаётган холис мусулмонларга шафқат қилмаяптилар. Ҳолбуки, Росулуллоҳ ﷺ:

«إِنَّ اللَّهَ قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِياً فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْب»

«Аллоҳ менга шундай деди: Ким менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш қилишга рухсат бераман», деб айтганлар. Бухорий ривояти. Уммат ичидаги барча инсофли мусулмонлар, хусусан матбуот ходимлари ва инсон ҳуқуқлари фаоллари Халифаликка чақираётган даъватчиларга қилинаётган таъқибларни тўхтатишни талаб қилиб, ҳукмдорларга қарши овозини баралла кўтариши вожибдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here