Путин Сурияга борди

720
0

Путин Сурияга борди

РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Путин аэропортдан тўғри РФ Қуролли кучлари ҳарбийлари жойлашган қўмондонлик пунктига йўл олган, у ерда Путинни Асад қарши олган.

 Путин ва Асад ҳарбийларнинг Суриядаги ҳолат ҳақидаги ҳисоботларни тинглашган. Шундан сўнг, икки томон делегациялари музокаралари бошланган.

Песковнинг сўзларига кўра, Путин Дамашқ кўчаларида тинч ҳаёт тиклангани яққол кўриниб турганини эътироф этган.

Ташриф доирасида Путин Сурия ҳудудидаги яна бир неча объектга ташриф буюриши режалаштирилган.

 Изоҳ: Маълумки, Россия Сурияга Американинг розилиги ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун кирган эди. АҚШнинг бундан кўзлаган мақсади ўзининг қийин вазиятга солиб қўйган исломий қўзғолончиларни заифлаштириш ва музокаралар столига ўтиришга мажбур қилишдан иборат эди. Чунки, АҚШ ўзини Асад режимига қарши курашаётган мусулмонлар билан бирга қилиб кўрсатиб келарди, шунинг учун уларга қарши ошкора жанг қила олмас эди. Шу сабабли АҚШ Россияни Сурия урушига жалб қилди. Россия Сурияда АҚШнинг “ити” вазифасини бажариб, ўзининг энг сўнги русумдаги қуроллари билан мусулмонларни қирғин қила бошлади. Бунинг натижасида ўн минглаб мусулмонлар, шу жумладан аёллар ва гўдаклар қурбон бўлган бўлса, миллионлаб мусулмонлар ўз ерларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Ҳатто рус ҳарбий амалдорлари Россия Сурияда энг сўнги русумдаги қуролларини мувафаққиятли синовдан ўтказишаётгани билан фахрланиб чиқишди.

 Россия Қуролли кучлари ҳарбий ва илмий қўмитаси раиси генерал-майор Игор Макушев 2017-йили Москвада берган баёнотида Россия кучлари Сурия жангида 200дан зиёд қурол турини синовдан ўтказганлигини тан олган эди.

“Суриядаги махсус амалиёт чоғида биринчи марта юқори аниқликдаги ҳаво ва денгиз қуролларини “бир вақтда ўт очиш синови”дан ҳам ўтказдик. Бу синов Россия бош штаб бошқармасининг режалари асосида амалга оширилди” – деган эди Игор Макушев.

 Бугунга келиб рус жаллодлари бошлиғи Путин рус ҳарбийлари Сурияда амалга оширган қирғинлар билан танишиш мақсадида Сурияга ташриф буюриб, мусулмонлар қони ва жони эвазига ўрнатилган “тинчлик” билан фахрланмоқда.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here