Шом қўзғолонига давлатларга боғланмаган, фақат Аллоҳнинг арқонига боғланган мустақил етакчилик керак
Жума намозидан сўнг Ғарбий Ҳалаб атрофида халқаро ҳамжамият фитнасига қарши ҳамда Таҳрир Шом ҳайъати хавфсизлиги қўлида сақланаётган маҳбусларни озод этилишини талаб қилган халқ тадбирлари кузатилди. Бобакка шаҳарчаси аҳолиси намойиш қилиб, қуйидаги сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқдиллар: «Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг қонхўр режим томонидан ҳибсга олинишидан ажабланмаймиз, бироқ уларнинг Исломни ўзларига шиор қилганлар томонидан ҳибсга олинаётганидан ёқа ушлаяпмиз», «Халифаликни барпо этишга даъват қилиш ҳурмат, фахр ва нусрат йўлидир, хавфсизлик қамоқларига тушишга лойиқ жиноят эмас». Бошқа плакатларда – бизнинг қирғинимизда халқаро ҳамжамиятларнинг ҳам қўли бор, улардан умид қилмаймиз, ҳамдарлик сўрамаймиз, балки уларни душманларимиз қаторига қўшамиз, дейилди. Шунингдек, қуйидаги сўзлар ҳам ифодаланди: Биз бу қўзолонимизни қонхўр режим билан музокара қилиш учун ҳам, ярашиш учун ҳам бошламаганмиз, билъакс, уни ағдариб, ўрнига Ислом бошқарувини ўрнатиш мақсадида қўзолон қилганмиз. Биз қонхўр режимга куч бериб, Шом қўзғолонини ерга кўмиб юборувчи халқаро трассаларни очиш учун қон тўкмадик, таналаримизни сочмадик. Биз БМТ ва халқаро ҳамжамиятдан яхшилик кутаётганларга «янтоқ экиб, ундан узум кутиш мумкинми»? – дея савол берамиз.
Ғарбий Ҳалаб яқинидаги Саҳора шаҳарчасида «Қўзғолон учун холис етакчиларсиз ечим йўқ» номли намойиш ўтказилди. Ундаги плакатларда Шом қўзғолонига давлатлар билан алоқа қилмайдиган, фақат Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаб, холис инсонларни жамлайдиган мустақил етакчилик кераклиги таъкидланди. Йўқолсин, бу ярашувлар, музокаралар ва конференциялар, дейилди. Шунингдек, ўзини «дўст», дея иддао қилган Туркия билан мувофиқлашган конференцияларнинг кўплаб минтақаларни руслар ва мажусийларга топширилишига кўк чироқ сифатида хизмат қилгани урғуланди.
Ғарбий Ҳалаб яқинидаги Куфр Таол шаҳарчаси ҳам шундай намойишга гувоҳ бўлди. Унда халқаро ҳамжамият конференциялари қораланиб, холис мужоҳидлар қўллаб-қувватланди ҳамда Шом мужоҳидларига қуйидагича мурожаат йўлланди: «Билиб қўйинглар, бу конференциялар ташқи кучларга боғланган гуруҳ етакчилари билан мувофиқлашмасдан татбиқ қилинмайди, бас, конференцияларни қораланг, етакчиларни ағдаринг», «Анқарада жиноятчи учлик ва Хавфсизлик Кенгашининг учрашув ўтказиши янги ҳудудларни жиноятчиларга топширишни англатади, бас, фронтларни очинг, ёрдамсиз қўйганларни шарманда қилинг».
Шимолий Идлиб атрофида эса, асосан, Дайр Ҳассондаги ўрмон жамлоқларида «Аллоҳдан ўзга кафил бўлолмайди, ундан бошқа барча «кафил» давлатлар йўқ бўлсин» номли намойиш ўтказилди. Намойишдаги плакатларда мана бундай мазмундаги сўзлар ифодаланди: Ярашув ва музокаралар, ҳеч бир ерни озод қилмайди, ҳеч бир режимни ағдармайди, жангчи гуруҳлар раҳбарларининг Туркия режими билан алоқа қилишлари Шом аҳлини боши берк кўчага тиқмоқда, қўзғолонларини хавф остига қўймоқда. Бас, қўзғолончилар вақт кеч бўлмасидан, турк режимига эргашаётган етакчиларни ишдан олиш билан позицияни аниқ белгилайдиларми, ҳаракатни тўғрилайдиларми, ахир, турк режими ҳамон қўзғолонни йўқ қилиш ролини бажармоқда?! Ўз навбатида, Жанубий Ҳалаб яқинидаги жамлоқ аҳли ҳам намойиш қилиб, Таҳрир Шомга қарашли Атма судидан ҳибсга олинган Ҳасан Асоф, Муҳаммад Аззу Абдураҳмон Ҳасанларни озод этишни талаб қилишди. Жанубий Ҳалаб яқинидаги ҳамиятли ва ғурурли кашиларга «қачонгача сукут қиласиз?!», «фарзандларингиз зулм кўришларига қараб тураверасизми?!» каби саволлар билан мурожаат йўллашди. Жума куни Идлиб, Куфр Тахорум, Маарратун Нўмон шаҳарлари ҳамда Идлиб районидаги Бобул Ҳаво чегара пункти қатор намойишларга гувоҳ бўлди. Асосан, бу намоишларда Халқаро Хавфсизлик кенгашининг нохолис қарорлари кўтарилди.
Роя газетасининг 2019 йил 25 сентябр чоршанба кунги 253-сонидан