Хитойнинг мусулмонларни репрессия қилаётгани ва қамалганлар аъзоларини ўғирлаётгани ҳақидаги хабарлар

702
0

Хитойнинг мусулмонларни репрессия қилаётгани ва қамалганлар аъзоларини ўғирлаётгани ҳақидаги хабарлар

Би-Би-Си телевидениеси (ҳижрий 1440 йил 16 шаввол, милодий 2019 йил 19 июн чоршанба куни) Шарқий Туркистон мусулмонларининг вазияти акс этган фоторепортаж нашр қилди. Суратда Хитой режими уйғур мусулмонларига шафқатсизларча зулм қилаётгани акс этган.

Дарҳақиқат, Хитой режими жуда кўп масжидларни ёпиб юборди. Қолган масжидлар ҳам намозхонлардан деярли холи, у ерларга атиги бир нечта кексалар қўрқа-писа қатнаб туришибди. Золим режим томонидан кўплаб уйлар қулфлаб ташланган. Чунки уларнинг эгаларини ё қатл қилган ёки қамоққа ташлаган ёхуд ҳижрат қилишга мажбур этган. Хонадонларга мусулмонларнинг Исломдаги соқол қўйиш каби баъзи аҳкомларга риоя қилгани сабабли жазога тортилгани таълимот сифатида ёзиб қўйилган. Ҳозирда бу мустабид режим бир миллиондан зиёд мусулмонни расман ва ошкора қамоқда ушлаб турибди. Шунга қарамай, мусулмон юртлардаги режимлар бу жиноятчи режим билан муносабатларини давом эттиришмоқда. Улар Хитой билан на дипломатик ва на савдо муносабатларини узишган. Аслини олганда бундай иш имоннинг энг заифи саналади. Улар унинг йиртқич ва ваҳший қилмишларини на қоралашмоқда ва бундай жиноий хатти-ҳаракатларидан тийиб қўйиш учун на унга босим қилишмоқда.

Халқаро Жиноят суди прокурори Жеффри Найс «Хитой маҳкамаси», деб аталган халқаро инсон ҳуқуқлари комиссиясига раислик қилади. «Сава» радиоси саҳифасининг (ҳижрий 1440 йил 15 шаввол, милодий 2019 йил 18 июн сешанба куни) тарқатган хабарида, Жеффрининг «менинг қўлимда Хитойнинг ўтган йигирма йилдан зиёд вақт мобайнида маҳбуслар органларини трансплантация қилиш амалиёти ўтказиб келганига оид далиллар бор», деган сўзлари келтирилган. Аммо Хитой бу даъвони инкор қилиб, ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслар аъзоларидан фойдаланишни 2015 йилда тўхтатганини таъкидлади. «Биз бу жарроҳлик амалиётларининг давом этаётганига ҳамда йирик фойда олинадиган аъзолар учун асосий манба Фалуньгун маҳбуслари эканига аминмиз», дейди халқаро экспертлар комиссияси.

Прокурор Жеффри «Хуллас калом, уларнинг аксари шундай даҳшатли суратда ўлдирилганки, таърифлашга тил ожизлик қилади», дейди.

Экспертлар комиссиясининг изоҳлашича, «Хитойда органларни трансплантация қилиш кўрсаткичи 2000 йилда бирданига юқорига кўтарилиб кетди. Донорлардан аъзо олиш учун навбат кутиш кўрсаткичи эса, пастлади. Сайёҳларнинг Хитойда орган трансплантациясини амалга оширганликлари билан боғлиқ кўрсаткичнинг кўтарилиши ва бу тўғридаги ҳисоботлар шуни кўрсатмоқдаки, у ерда сотилаётган органлар сони, фақат инсоннинг ўлиши билан олинадиган органлар миқдоридан анча кўпдир. Шунингдек, йилига 90 минг трансплантация амалиётининг аксари Хитойда амалга оширилади. Бу рақам Хитойнинг расмий ҳисоботларида айтилган рақамдан анча кўп».

Роя газетаси шарҳи:

Бу хабар шуни англатадики, Хитойдаги йиртқич ҳукумат орган савдоси учун кўплаб уйғур мусулмонлари ва бошқа маҳбусларнинг аъзоларини суғуриб олмоқда, сўнг ўзларини азоб чекиб ўлиб кетишига ташлаб қўймоқда.

Шунинг учун бутун Исломий Уммат хоин ҳукмдорларга қарши оёққа туриши лозим. Уларнинг Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонлар аҳволига сукут қилишаётганига, уларни ёрдамсиз қолдиришаётганига ҳамда жиноятчи Хитой билан алоқаларни давом эттиришаётганига қарши чиқмоқлари зарур. Шунингдек, Ислом Уммати Хитой товарларини бойкот қилиб, барча лойиҳаларини қабул қилмаслиги, исломий юртлардаги элчихоналарини ёпилишини, дипломатларини чиқариб юборилишини талаб қилишлари керак. Балки, Ислом Уммати ва аввало унинг армияси олдида ҳамма амалдан ҳам вожиброқ ҳамда усиз вожиб амалга ошмайдиган амал бор. Бу – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш амалидирки, ушбу давлат Хитой ва бошқа мустамлакачи кофир давлатларга мусулмон юртларни оёқ ости қилишларига ҳаргиз йўл қўймайди ҳамда зудлик билан бу давлат халифаси ўз армияларини сафарбар қилиб, мазлум мусулмонларга нусрат-ёрдам беради, жиноятчилар қўлидан уларни халос этади.

Роя газетасининг 2019 йил 26 июн чоршанба кунги 240-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here