“Назарбаев ордени”: мунофиқлик намунасидир

757
0

“Назарбаев ордени”: мунофиқлик намунасидир

 Қозоғистонда 28-29 май кунлари Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда халқаро фаолият, санариптик (рақамли) кун тартиб, умумий электр энергияси бозорини тузиш, шунингдек, ЕОИИ доирасида интеграцияга тааллуқли 20та ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Маълумки, Россия ўз мустамлакаларини иқтисодий жиҳатдан ўз чангалида ушлаб туриш мақсадида бу ташкилотни тузган. Юқоридаги каби ҳужжатлар эса, мустамлакачиликни амалга оширишдаги услублар ҳисобланади.

 Йиғилишнинг биринчи кунида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков, Россия президенти Владимир Путин ва Беларус президенти Александр Лукашенкони “Нурсултон Назарбаев” ордени билан мукофотлади. Улар Евроосиё иқтисодий интеграцияси ғоясининг 25 йиллиги, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташкил этилганининг 5 йиллиги муносабати билан Қозоғистон билан алоқаларни чуқурлаштиришга қўшган ҳиссаси учун” мазкур орден билан тақдирланишди. Мукофотни Қозиғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбаев топширди.

 Аслида ЕОИИ ғояси Россиянинг мустамлакачилик иштиёқидан келиб чиққан ғоядир. Бироқ, уни “Назарбаев ғояси” сифатида тақдим қилиб, Назарбаев бу ғояни илгари суришга мажбурланган. Ҳаётда гувоҳи бўлиб турганимиздек, бу ташкилотга аъзо бўлиш Қозоғистон учун кўплаб муаммоларни пайдо қилди. Назарбаев Россия чангалидан чиққиш учун кўп бор ҳаракат қилди, бироқ буни уддасидан чиқа олмади. Аммо шунга қарамай, у Путинни орден билан тақдирламоқда.

 Шунингдек, орденга сазовор бўлган Жээнбеков Назарбаевнинг “икки мамлакат ўртасидаги қардошлик муносабатларини ўрнатиш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси”ни алоҳида таъкидлаб ўтди. Аслида гувоҳи бўлиб турганимиздек, Қозоғистон ҳукумати Қирғизистон учун чегара ва божхона қийинчиликларини яратиб келмоқда.

 Шу кунга қадар бу ташкилот доирасида кучли кучсизни эзиб келмоқда. Россия Қозиғистонни, Қозоғистон эса Қирғизистонни сиқувга олади. Шундай бўлишига қарамай, мунофиқларча “ташкилот тенг шериклик”ка қурилган деб айтилади. Оламий мустамлакачи тузум мана шундай. Унда мустамлакачилар хўжайин ва қадрли бўлади, бошқа малайлар эса – ўзларига “елбаси” каби номларни қўйиб олишмасин – бари бир хўжайинларига ялтоқланиб, хор бўлиб яшашади.

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here