Башир ҳукумати исломий эди, деган гапга узил-кесил жавоб

582
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Башир ҳукумати исломий эди, деган гапга узил-кесил жавоб

Устоз Муҳаммад Жоме (Абу Айман)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи ёрдамчиси

Шу кунларда Исломга қарши қаратилган гапларни эшитиб қоляпмиз. Гўё коррупциячи Башир ҳукумати исломий бўлган эмиш. Ғалати бир гапларни айтиб юришибди. Масалан: «Башир ҳукумати бизга Исломни ёмон кўрсатиб қўйди» ва «Бизни Ислом билан алдай олмайсизлар» каби. Бу билан шаръий ҳукмни айтаётган ёки воқеа-ҳодисаларга Ислом асосида қараётган ҳар бир кишига ҳужум қилишмоқда. Ҳатто улардан бири – оятдаги «اقِرَأْ» калимаси далил қилиниб, динимиз бизни илмга ва тушунишга буюряпти, деб баён қилинган пайтда оятда келган ушбу калимага ҳужум қилди. Унинг даъвосича, бундай далил қилиб келтириш Кизоний (яъни ихвончилар)нинг услуби эмиш. Субҳаналлоҳ! Шунинг учун бу каби гапларга узил-кесил ечим беришимиз ва кескин раддия билдиришимиз керак бўляпти.

Кизон бошқа, Ислом бошқа. Иккиси бир-бирига мутлақо зид, ўрталарида асло ўхшашлик йўқ. Ислом ўзининг нусус ва манбалари билан Роббул аламиннинг динидир. Исломни савоб иш қилганларнинг савоби билан ҳам, гуноҳ қилганларнинг гуноҳи билан ҳам ўлчанмайди. Ислом ким яхшилик қилса ҳам ўзига, ёмонлик қилса ҳам ўзига, дея битиб қўйган. Шунинг учун юқоридагиларнинг бари ҳужжатсиз, мантиқсиз гаплар бўлиб, на далилликка ярайди, на гувоҳликка. Мен уларга раддиямни бундай саволлар билан бошлайман: Башир ҳукумати исломий эдими? Башир Исломни татбиқ қилганми? 2005 йил илмоний конституция қабул қилинганини нима дейиш мумкин? Судан Республикаси нима дегани? Нима учун Башир партияларнинг Исломга асосланишига тақиқ қўйган? Башир режими Исломни Судан аҳлининг ўзлигига айлантирдими? Исломда парламент ва қонунчилик палатаси, деган нарса борми? Халқаро Валюта Фонди ва унинг Судан иқтисодини вайрон қилган кўрсатмаларига амал қилишга Ислом ва шариат рухсат берадими? Ислом Американинг Судан ишларига аралашишига рухсат берадими? Ва ҳоказо саволлар…

Бу каби саволлар сон-саноқсиз, уларга жавоб берсангиз, Баширнинг исломий, дейишда қаттиқ турган кишилардан ёқангизни ушлайсиз. Ваҳоланки, Башир режими илмоний эди. Чунки у илмонийлик дастури ва бошқарув шаклини қабул қилган. Зотан, мустамлакачиликдан то шу кунгача Судандаги ҳукуматларнинг бирортаси ҳам Ислом билан ҳукм юритишмади. Мустамлакачилар тиқиштирган 1953 йилдаги мухторият конституциясидан бошлаб, 2005 йилдаги конституцияга қадар барча конституцияларга мурожаат қилиб кўринг, барчасининг аниқ илмоний конституция эканига гувоҳ бўласиз. Бу конституцияларнинг ҳеч бирида Ислом тилга олинмаган, фақат фуқароларнинг қайси динга мансублиги айтилган ерда тилга олинган, холос. Ёки Ислом урф-одатлар ва анъаналар билан бир ерга қўйилган, масалан «улуғ эътиқодлар», дейишаётгани каби. Яъни Аллоҳ Азза ва Жалланинг дини бўлмиш Ислом инсоннинг залолатдаги бутпарастлик динлари ва одамларни урф-одатлари билан бир қаторга қўйилган. Бундай ёлғон, алдов ва адаштирувлар хоҳ ҳукуматда бўлсин, хоҳ мухолафатда, фарқсиз, мустамлакачиларга малай бўлган ҳукмдорларнинг қуролидир. Шулар орқали Судан аҳлини Исломларига бўлган муҳаббатларидан адаштиришмоқчи. Судан мустамлакадан озод этилгандан то бугун (2019 йил)га қадар уни бирорта ҳам исломий давлат исломий дастур асосида бошқаргани йўқ ва бу мутлақ ҳақиқатдир. Майли, сизга 2005 йилги конституцияни далил сифатида келтирайлик: илмонийлар ўша йилги конституцияни исломий эканини иддао қилишяпти. Ҳолбуки, унда Судан Республикаси мустақил суверен демократик давлат экани ёзиб қўйилган. Шунингдек, унда «бу конституция давлатнинг Олий Қонунидир», «Халқ ҳокимият манбаидир», «демократия, сиёсий кўппартиявийлик бошқарув асосидир», «инсон ҳуқуқларини халқаро конвенциялар ва шартномаларда айтилгандек ҳимоя қилишга амал қилинади» каби сўзлар қайд этилган.

«Бошқарув масалалари ва диалог натижалари» сарлавҳаси остида берилган Миллий диалог хулосасида «Ислом, урф-одат ва улуғ эътиқод, Судан давлати қонунчилигига манбадир», деб келади. Шундай қилиб, бутун олам Парвардигори томонидан нозил қилинган буюк Исломимиз инсон томонидан ўйлаб топилган урф-одатлар ва адашган эътиқодлар билан ёнма-ён қўйилди ва бу Ислом ва мусулмонларга нисбатан ҳақоратдир. Чунки ҳеч қандай тузум Исломга тенг бўлолмайди, ҳеч қандай инсоний адашган фикр ва йўл унинг буюклик даражасига кўтарилолмайди.

Шунингдек, Башир режими Судан аҳли шахсиясини Ислом-мусулмонлар эмас, балки суданликлар, дея қайд этди, чунки суданликлар деганда мусулмон ҳам, ғайримусулмон ҳам кириб кетади. Мана шунинг ўзи Башир режимининг исломий эмаслигига етарли далилдир. Миллий диалог хулосаларида «суданликлар, деганда уларнинг суданга оидликлари тушунилади», деб келади. Шунингдек, «суданлик халқнинг шахсияси суданлик эканида алоҳида таъкидланади ва мана шуни ҳимоя қилувчи қонунлар ишлаб чиқилади», дея қайд этилган. Мустамлакачилар миллийлик деган нарсани яратишди ва шу билан Сайкс-Пико шартномаси орқали ва «бўлиб ташла, ҳукмрон бўл» сиёсатини ижро этиб, юртни бўлиб ташлашди. Ваҳоланки, Ислом мусулмонлар шахсиясини қатъий белгилаб, миллат, қабила ва ирқларидан қатъий назар, Ислом-мусулмонларга чеклаб қўйган. Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ

«Шубҳасиз, мўминлар оға-инилардир» [Ҳужурот 10]

Яна бундай деди:

وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْ

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлинманг» [Оли Имрон 103]

Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِى تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»

«Мўминларнинг ўзаро муносабатлари, раҳмдилликлари ва ҳамдардликлари худди бир танага ўхшайди. Агар унинг бирор аъзоси бедор бўлса қолган аъзолар ҳам иситмалаб, бедор бўлиб чиқади».

Ҳатто Баширнинг «Миллий Конгресс» партияси ҳам исломий эмас. У илмоний партия бўлиб, бу партияга аъзо бўлувчи шахснинг мусулмон бўлиши шарт қилинмаган. Ўзлари бу партиянинг ўзига мусулмон ва ғайримусулмонларни жамловчи томирдир, дейишган.

Ҳатто Башир партиялар тўғрисидаги қонунда партияларнинг Исломга асосланишини тақиқлаган. Мисол учун, Ҳизб ут-Таҳрирга Баширнинг 2005 йилги конституциясидаги партиялар тўғрисидаги қонуни бўйича рухсат берилмаган. Ўша қонунда бундай дейилган: «Бу қонун сиёсий партиялар, ташкилотлар, касаба уюшмалари, меҳнат иттифоқлари, жамиятларнинг тузилишини ва қайд этилишини демократик жамият талабларига мувофиқ тартиблаштиради». «Ҳеч бир ташкилот миллий даражада ёки юрт жануби даражасида ёхуд давлат даражасида сиёсий партия сифатида фаолият қилишга ҳаққи йўқ, ҳаққи бўлиши учун унда қуйидагилар топилиши шарт: а) ҳар бир суданлик учун унинг динидан ёки этник келиб чиқишидан ёхуд туғилган еридан қатъий назар, очиқ аъзолиги бўлсин; б) ушбу конституция матнига зид келмайдиган дастури бўлсин».

Кўпчилик индамай келаётган муҳим нарса, Судандаги бошқарувнинг «Судан республикаси», деб аталишидир. Бу барча расмий ҳужжатларда мавжуд: туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, шахсни танитувчи гувоҳнома (паспорт), виза, миллий рақам…. каби. Бу ҳам Башир ҳукуматининг демократик ҳукумат эканига яққол далилдир. Чунки республика бошқаруви қонунчиликни инсоният Парвардигорига эмас, республикага, яъни, парламент ва қонунчилик палатаси орқали инсониятга берган демократик бошқарувдир. Бундай ҳолат Баширнинг ҳокимиятдалиги пайтида очиқ эди. Бу нарса Башир ўзи чиқарган қарорлар билан ҳукм юритадиган шаклида бўлганми ёки бирор демократик партия бошқаруви шаклида реал суратда бўлганми, бунинг фарқи йўқ. Чунки буларнинг бари инсоннинг ҳукм юритишидир, ҳар ишдан хабардор Аллоҳнинг ҳукм юритиши эмас. Жанубни бўлиш, Дарфур урушлари, шу каби бошқа урушлар, манфур ҳаром рибони ҳалол қилиш, солиқ ва божхона солиқлари солиш, фавқулодда ҳолат эълон қилиш… буларнинг ҳаммаси аниқ шаръий аҳкомларга хилоф келишига қарамай, мана шу парламент ва қонунчилик палатасидан ўтган, у ердагилар шаръий аҳкомлар ва қатъий нусусларни сариқ чақага олмаган ҳолда, мана шуларни қабул қилишган! Бас, шунча ишлардан кейин ҳам Башир ҳукумати қандай исломий бўлсин?!

Юқорида барча далилларни бирма-бир келтирганимиздан сўнг бундай деймиз: Башир конституцияси мана шу, ҳукм юритиш фикрлари ва бошқарув асослари ҳам мана шу. Конституциянинг ўзида бошқарувнинг демократик илмоний республика бошқаруви экани тан олинди… Хўш, нега баъзилар Башир ҳукуматини исломий, деган гапда қатъий туришибди?! Демак, мана шу баъзилар икки ҳолатдан биридаги кимсалардир: ё Исломни билмайдиган жоҳиллардир ёки ўз лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Исломни узоқ-узоқларга четлатиб, Ислом устида шайтонлик-муғомбирлик қилаётганлардир. Чунки мудом мусулмонлар шаръий аҳкомларни онгли тарзда билар эканлар, улар айни лойиҳаларини ҳаргиз амалга оширишолмайди. Зеро, ушбу аҳкомлар бундай қилишларига асло йўл бермайди, билъакс, қабиҳ қилмишларини тезда ўртага чиқаради. Шунинг учун улар «исломчилар» ниқоби остида Исломга муғомбирлик қилишдан бошқа чоралари қолмади. Аммо шуниси исботландики, бу «исломчилар» низоми илмоний экан, мустамлакачи одамларни алдаб, Судандаги элчихоналари орқали ҳокимиятни ҳамон бошқариб келмоқда, холис инсонлардан иборат бирор мустақил ҳукуматнинг ундан қутулишига ва бойликларни талаётган қўлларга болта уришига йўл қўймаяпти. Чунки бу мустамлакачи бир ҳолатда Исломни ниқоб қилиб алдаш орқали, яна бир ҳолатда Исломга душманлик қилиш орқали ўз бошқарувининг давом этишини истаяпти. Бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам Ислом тоза, покиза, нурли ва кундуздаги қуёш мисоли тиниқлигича қолажакдир.

Бас, хоҳ соқолли илмонийлар орқали бўлсин, хоҳ элчихоналар орқали бўлсин, етар шунча илмоний бошқарув. Биз Судан аҳли суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг

«عَليْكُمْ بسُنَّتِي وسُنَّةِ الخُلَفاءِ الرَّاشِدِينَ المَهْدِيِّينَ عَضُّوا عَلَيْهَا بالنَّواجِذِ»

«Менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифалар суннатини маҳкам тутиб, оғиз тишларингиз ила маҳкам тишланглар», деган васиятларини ижро этиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Исломнинг барпо бўлишини ва аҳкомлари татбиқ этилишини орзиқиб кутмоқдамиз. Токи, Аллоҳ биздан истагандек, инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга айланайлик.

Роя газетасининг 2019 йил 15 май чоршанба кунги 234-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here