Ноумидликка тушманг, мана ечим тайёр

627
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ноумидликка тушманг, мана ечим тайёр

Устоз Холид Саид

Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси

Ғазо секторида бирин-кетин келаётган кризисларни ҳал этишга ҳаракат қилаётганлардан кўпчилиги, бирор ютуққа эришолмай, ҳайрон-лол туриб қолишяпти. Бирининг устига бошқаси қалашиб келаётган бу бўҳронлар ҳаётнинг қайси соҳаси бўлмасин, барчасини ўз домига тортмай қолмади. Таълим, соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш, минимал даражадан ҳам паст аҳволда. Масалан, сув инсон истеъмолига яроқсиз, буни ҳам маҳаллий, ҳам халқаро тадқиқотлар аниқлашган. Электр токи эса, одамлар унинг нималигини деярли унутиб юборишди. Бир жиҳатдан, ёнилғи маҳсулотларини таъминлаш муаммоси бўлса, бошқа жиҳатдан, электрни етказиб бериш ва уни узиб қўйиш жадвали худди омад пилдироғига ўхшайди… Яна бир жиҳатдан эса, Ғазо ҳукумати билан Рамаллоҳ ҳукумати айни муаммо устида бир-бирини айблашдан чарчашмайди… Ишсизлик даражаси 50 %га етди, – марказий статистикага кўра – камбағаллик даражаси ҳам худди шундай. Маошлар энг паст даражада… Қўйингки, муаммоларни санаб тугатолмайсиз.

Баъзилар бу муаммоларни – ҳаммасини ёки баъзисини – мавжуд деб тан олгиси келмаяпти ва воқеликни яхши-муаммосиз қилиб кўрсатишга уриняпти. Яна баъзилар жон-жаҳди билан ечим чиқаришга уриняпти-ю, бироқ муаммони баттар мураккаблаштиряпти. Бошқа бирлар эса, воқени ўзига тижорат ерига айлантириб, пул топиш учун фурсатни бой бермасликка уриняпти… Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ғарбий Соҳилдаги аҳвол, Ғазодаги аҳволдан оғирликда кам эмас, фақат тафсилотларида фарқ қилади, холос.

Муаммо сабабларини қидирадиган бўлсак, табиийки, Ғазога қилинган қамал айбдор бўлиб чиқади ҳамда ҳокимиятдаги тарафкашликлар, гуруҳлар ўртасидаги можаролар ҳам муаммоларга айбдор бўлиши мумкин. Шунингдек, муаммонинг бир бўлаги сифатида, маъмурий ва молиявий коррупциядан ҳам кўз юммаслик керак. Сабабларни ҳар қанча топишга ҳаракат қилмайлик, бу сабабларнинг ҳаммаси иккинчи даражали сабабдир ёки асосий сабабдан келиб чиққан. Асосий сабаб эса, яҳудийлар босқинчилигидир. Чунки Фаластин ҳамон босиб олинган, унинг аҳли зулму ситам оқибатида энг оғир аламларни тортмоқдалар. Ҳаёт – бу азоб-уқубатлар қачон тугайди, деган фақат битта саволга тақалиб қолган. Давлат қуриш ёки мустақил бўлиш қабилидаги ҳар қандай гап адашиш ва адаштиришдан бошқа нарса эмас.

Яҳуд вужудига келсак, баъзилар улар билан савдолашишга ҳамда вакиллик ролини ўйнашга уриняпти, масалан, Фаластин режими каби. Бу режим бундан қирқ йил аввал отасиз туғилган чақалоқдек дунёга келди, Озодлик ҳаракати билан яҳудийлар ўртасида сиёсий инкубатор тухуми бўлиб, ён бериш ва Фаластин масаласини тугатиш ҳаракатини такомиллаштирди. Буларга далил келтиришга ҳожат йўқ, биргина раҳбариятининг ўзи, мусулмонларни Фаластинни озод қилиш йўлидан оздириш мақсадида «яҳудийлар билан музокара қилиш»ни ўзининг асосий шиорига айлантириб олди. Фаластин масаласини ўткинчи талаблар ва кунлик турмуш тарзи каби савдолашишларга чеклаб қўйди. Яҳудийлар хавфсизлигини қўриқловчи соқчи режим бўлишни ўзига муносиб кўрди. Алалоқибат, халқаро мустамлакачи кучлар ва уларга қарашли ташкилотлару мусулмон юртларидаги вакил ҳукмдорлар душманлар эмас, воситачилар бўлиб қолишди, қурбон билан жаллод ўртасида ҳакамларга айланишди. Бунга яққол далил, биз ҳар сафар Ғазога қирғинбарот ҳужум қилиниши ортидан Мисрдаги хоин малай режимга таянилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Ғазо аҳлини қамал исканжасига олишда асосий шерик бўлган, шу орқали Фаластин режими билан яҳуд вужуди ўртасида воситачилик қилган бу режим бугун Ғазо режими билан нажас босқинчилар ўртасида воситачилик қиляпти. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг аралашишга бўлган чақириқлари, Фаластин раҳбарининг Фаластин аҳли мудофааси учун халқаро кучларни такрор-такрор даъват қилишлари… буларнинг барчасидан мақсад яҳуд вужудини мустаҳкамлаш, Фаластин аҳлини яҳудийлар босқинчилигига қўшимча, халқаро аралашувга бўйсундириш ва мустамлакачи давлатларнинг муборак Фаластин замини устидаги ҳукмронликларини кучайтиришга имкон яратишдир.

Шунингдек, яҳуд вужуди ҳарбий гуруҳларни фаолияти қисқарган, фақат реакциялар билдириб туришга чекланган ҳамда «босқинчиликни ечимнинг бир қисми, босқичма-босқич ҳал бўладиган нарса», деб биладиган гуруҳларга айлантиришга муваффақ бўлди. Бунинг боиси шундаки, айни гуруҳларда сиёсий онг йўқ, регионал коалициялар ўйинига ҳам, минтақа давлатлари ўртасидаги куч талашувларга ҳам рози бўлишган-қўшилишган. Ваҳоланки, уларнинг куч талашуви халқаро кураш билан чамбарчас боғлиқ. Мана шу Ғарб давлатлари араб давлатлари ёрдами билан Фаластин Озодлик ҳаракатига хиёнат тўнини кийдиришди. Оқибатда у яҳуд вужудини тан олди ва Фаластиннинг тўртдан уч қисмидан воз кечди… ва ҳоказо. Шуни таъкидламоқчимизки, мустамлакачи давлатлар Озодлик ҳаракатига хиёнат тўнини кийдиришгач, энди малай ҳукмдорлар ёрдамида Фаластиндаги қолган гуруҳларга ҳам айни тўнни кийдирмай қолмайди. Чунки Фаластин устида шундай улкан фитна ва даҳшатли хиёнат уюштирилмоқдаки, хоинликда Осло шартномасидан ҳам, ҳукмдорларнинг 1967 йил ва 1948 йилдаги хоинликларидан ҳам қолишмайди. Ҳатто жиноят ва хиёнатда улардан ҳам ёмон. Бу хиёнатлар тепасида Миср, Иордания ва Саудия Арабистони ҳукмдорлари раҳнамолик қилади, уларга Фаластиндаги пасткаш амалпараст мулозимлар шерик бўлишади.

Надоматлар фойда бермайдиган аҳволга тушиб қолмаслик учун биз барча гуруҳларга насиҳат қиламиз: Сизга фалокат анави хоин малай режимлардан келади. Бас, эҳтиёт бўлинг, уларнинг тузоғига илиниб қолманг. Улар билан алоқангизни узинг ва улардан ҳам, Ғарб лойиҳаларидан ҳам қўлни ювиб, қўлтиққа уринг. Фақат Исломдан ҳукм сўранг ва Фаластин масаласини Ислом Умматига қайтаринг. Халифалик давлатини барпо этиш ва ўтмишдаги холис етакчилар қилгани каби Фаластинни озод этиш учун Уммат армияларидан нусрат талаб қилинг.

Биз аминмизки, агар мусулмонларда фақат Аллоҳ, Росули ва мўминларни дўст тутувчи холис раҳбарият бўлганда эди, Америка Қуддусни яҳуд вужудига пойтахт деб эълон қилишга ва ўзининг «халқаро қонун»ларини оёқ ости қилиб бўлса ҳам Жўлонни яҳуд вужуди назорати остига киритишга журъат қилолмасди албатта. Шу кунларда мусулмон юртлар ҳукмдорлари орасида ҳаммани ҳуркитиб қўядиган бирор мард эркак чиқмагани учун Америка Фаластин масаласини тугатишга қаратилган битимини эълон этишга ҳозирлик кўряпти. Бу ҳукмдорларнинг ҳаммаси малайлик ва хоинликда бир гўр. Мўътадиллари ҳам, кескинлари ҳам баробар-фарқ қилишмайди. Фаластинга ёрдам кўрсатаётгани ҳам, ёрдам кўрсатишни истамаётгани ҳам, яҳудийлар босқинчилигини қораловчиси ҳам, инкор қилувчиси ҳам, бунга ҳеч нарса демай сукутни лозим топаётгани ҳам, бу вужуд билан муносабатларни яширинча нормаллаштираётгани ҳам, муносабатларни очиқ-ошкор нормаллаштираётгани ҳам, барчаси бир-биридан фарқ қилишмайди… Америка ўзининг Фаластин масаласини йўқ қилиш ва яҳуд вужудини мустаҳкамлашдек машъум режасини амалга ошириш устида ишлаяпти… бунда мусулмон юртлар ҳукмдорлари унга ёрдам беришяпти.

Эй мусулмонлар!

Бугун олдимизда икки вариант бор: ё – Аллоҳ сақласин – Фаластиндан воз кечамиз, ёки собит турамиз. Ундан воз кечишимиз эвазига бизга бир сиқим ушоқлар берилади, уни турмуш тарзимиз учун яхши, деб қабул қиламиз, истак-иродаси тортиб олинган хору зор авҳолда қолаверамиз. Собит туриш, сабр қилиб, сабрга чақириш, Аллоҳдан қўрқиш, Унинг амрига итоат қилиш, Росули Aнинг Исро масканини маҳкам ушлаш эвазига эса, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан чексиз мукофот оламиз.

Мусулмон армиялар сафидаги зобит ва аскар фарзандларимизга айтар сўзимиз шуки, куни кеча аждодларимиз армиялари Бадр, Қодисия, Ярмук, Ҳиттинда жасорат кўрсатган, Константинополни фатҳ қилган эканлар, бугун ҳам ўша армиялар жасорати – Аллоҳнинг изни ила – албатта давом этажак. Биз армияларимиз тайёргарлиги ва қудратини яхши биламиз ва исломий ақидадан ажрамайдиган ҳарбий онтларига ишонамиз, улардан ҳаргиз умид узмаймиз, уларнинг Аллоҳ, Росули ва бандаларига нусрат-ёрдам бериб, икки қибланинг биринчиси, икки ҳарами шарифнинг учинчиси бўлмиш муборак заминни озод этишларига аминмиз. У кун қачон келади, деб сўралса агар, шоядки жуда яқиндир, деймиз.

وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

«Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларга албатта нусрат-ёрдам беради, шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир»                                                                                                    [Ҳаж 40]

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here