Иқтисодий тараққиёт нима билан бўлади?
Ҳар қандай давлатнинг ривожланиши фақат оғир саноатнинг ривожланишига боғлиқ. Қирғизистонда юз бераётган иқтисодий кризиснинг асосий сабаби ҳам, халқаро сиёсат тарафидан саноатлашишдан ман қилинаётганидир.
Мамлакатнинг енгил саноати, хизмат кўрсатиш тармоғи, қишлоқ хўжалик ва инфраструктура тармоқларининг барчаси оғир саноатга қарамдир! Шунингдек, енгил саноатнинг барча тури, йўл ва темир йўл қурилиши, инфраструктура тармоқларини қуриш ва қайта қуриш ишлари машинасозлик ва станоксозлик сингари оғир саноат тармоқларига муҳтождир.
Масалан Қирғизистонни олиб кўрсак, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг барчаси фақат ташқи кучларга қарамлиги касофатидан пайдо бўлаётганига гувоҳ бўламиз. Бор табиий бойликларимизни ва ҳатто инсон меҳнатига алоқадор имкониятларимизни ҳам ўз хоҳиш ихтиёримизга кўра тартиблаштира олмаймиз! Ҳатто энг катта коррупция касофати остида қолган асфальт йўлни ҳам, бошқа давлатлар қуриб беришига муҳтожмиз. Ҳатто темир йўлини ҳам ўзимиз қура олмаймиз! Чунки йўл қурилиши учун керакли техника ишлаб чиқариш имкониятига эга эмасмиз. Оғир саноати ривожланган давлатлар эса, юртимизга фақат ўз компаниялари билан кириб, вақти вақти билан инфраструктурамизни янгилаб миллионлаган маблағларимизни олиб чиқиб кетишади!
Қирғизистондаги қашшоқлик муаммоси оламий бошқарув системасининг нотўғри, яъни фақат йирик давлатлар манфаати асосида ишлаб чиқилган халқаро қонунларга таянган эканлигига бориб тақалади!
Халқаро қонунлар, учунчи олам (қишлоқ хўжалигига асосланган ва фақат хом ашё етказиб беришга асосланган) давлатларини оғир ва ҳарбий саноатлашивунинг олдини олиш асосига қурилган! Йирик давлатлар учинчи олам, яъни аграр давлатларнинг ер ости ва усти бойликларини хом ашё сифатида оламга олиб чиқишларидан манфаатдор. Буни улар “оламий иқтисодий глобаллашган (марказлашган, тартиблаштирилган) бошқарув системаси” деб аташади. Йирик ва етакчи давлатлар, оламда етиштирилаётган хом ашёлар ва қазиб олинаётган ер ости бойликларининг ҳисобини олиб, шунга кўра керакли оғир саноат ускуналарини таёрлашади ва ўзларининг қайта ишлаш корхоналари воситасида оғир ва енгил саноатни кучайтириб боришади. Улар ҳатто бизнинг юртларимиздаги ер ости ва усти бойликларимизни ҳам ўзлари қазиб олиб чиқиб кетишади!
Қирғизистон иқтисодий кризис ботқоғига ботиб боряпти. Бу ердаги сиёсий доира эса, фақат инвестор тортиш билан муаммони ҳал қилиш ҳақида фикрлашдан нарига ўта олмайди! Шу сиёсий доира Қумторни куфрга бериб, ҳозиргача қайтариб олиш у ёқда турсин, ҳатто йиллар мобайнида ўз улушининг кўп қисмини ҳам ололмаяпти. Халқаро сиёсат ва халқаро суд тизимларининг барчаси мустамлакачилар манфаатларини ҳимоя қилишади, уларни халқаро қонун билан енгиб бўлмайди! Шунда ҳам Қирғизистон сиёсий доираси бирини қўйиб иккинчи етакчи давлат корхоналарига ер ости ва усти конларимизни сотишда давом этишяпти.
Қирғиристон сиёсий доираси ва етакчи гуруҳи халқаро сиёсат билан ҳамкорликда иш олиб боради. Иккаласи бир бўлиб, халқни алдаш ва етакчи давлатлар манфаати йўлида олиб борилаётган ҳийла найрангларига уларни кўндириш ҳақида фикрлашдан нарига ўтолмай қолишди. Масалан Бишкекдан бошланган “хавфсиз шаҳар” номи остидаги йўл ҳаракатини марказий компьютер орқали назорат қилиш тармоғини олсак: жуда катта молиявий манфаат келтирадиган бу лоиҳа Россия компанияси томонидан олиб борилади. Фуқороларнинг охирги сомларигача тортиб олиниб, (Қирғизистонга тегадиган кичик бир қисмидан ташқари) барчаси Россия компаниясига бериб юборилади. Вазирлар бу иш устидан пора олиб, лоиҳанинг хавфсизликка оид томонларини кўпиртириб гапириш билан куфр манфаатларини ҳимоя қилишди ва фуқоролар манфаатини оёғ ости қилиб юборишди. ТЕЦдаги келишувлар, уран кони атрофидаги шу кунда юз бераётган кескинликлар, темир йўл транзит воситаси, Хитой билан Россия ўртасидаги тортишувлар шулар жумласидан. Президент ва ҳукумат йирик давлатларнинг қайси бирига хоинлик қилсак экан, деган сиёсий доира асосидаги фикр билан боши қотиб қолди.
Мухолиф кучлар ҳам шу сиёсий доира вакилларидан ҳисобланади. Улар ҳокимиятни олиш илинжида бошқа йирик мустамлакачи давлат билан тил бириктириб, ҳокимиятни қўлга олиши билан ўша ташқи давлат манфаати учун хизмат қилишдан бошқа йўлни билмайди. Шу манфаат асосида ўзларини ватанпарвар фидоий қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Ҳокимиятнинг хоинликларини фош қилиш орқали халқни жумбушга келтириш ёки халқ овозини пул билан сотиб олиш билан ҳокимиятни қўлга киритгач, улар ҳам ишни хоинлик билан давом эттиришдан ўзга чора топа олмайди. Чунки ушбу капиталистик халқаро бошқарув системаси ичида мустақилликка ўрин йўқ!
Мустақил бўлиш учун мавжуд оламий куфр бошқарув системасини инкор қилиш керак! Халқаро қонунларни рад этиб, давлат қонунлари ва сиёсий элитаси фақат ўз фуқоролари эътиқод қилган Ақида асосидаги бошқарув системаси (мабдаъ) асосидаги тузум билан бошқариш керак. Чунки давлат мамлакатни фақат ўз халқи эътиқод қилган ақида асосида бошқаргандагина ўйғонади! Шунда давлат билан халқ мамлакатни бошқаради, уни ғам ташвиши билан бирга яшай бошлайди!
Қирғизистоннинг аксарият фуқороси мусулмонлардан иборат эканлиги сабабли, унга демократик эътиқод асосидаги ҳар қандай тузумни тадбиқ қилиш уни ўйғота олмайди. Яъни, халқ билан давлат ўртасида уйғунлик пайдо бўлмайди, аксинча улар ўртасидаги жарлик тоборо кенгайиб бораверади. Демак Қирғизистон фақат исломий ҳукмларни шаръий татбиқ этилиши билангина ўйғоқ ва мустақил мамлакатга айланиши мумкин!!!
Абдураззоқ.