Макрон: Сиёсий Ислом Франция учун ҳақиқий таҳдид туғдирмоқда

857
0

Макрон: Сиёсий Ислом Франция учун ҳақиқий таҳдид туғдирмоқда

Францияда норозилик намойишни давом эттираётган сариқ нимчалилар ҳақида баёнот берган президент Эммануел Макрон ҳодисага умуман алоқаси бўлмаган Исломни айблади. Макроннинг сўзларига кўра, сиёсий Ислом Францияга таҳдид солмоқда.

“Сиёсий Исломнинг барча турлари, мазҳабчилик ва давлатимиз билан алоқани узган ҳамма нарсага қарши яна ҳам қаттиқроқ муомалада бўламиз”, деди Макрон ўз баёноти давомида.

Франция президенти “Миллий музокаралар” йиғилишида илмонийлик масаласи кун тартибига қўйилганлигига ишора қилар экан, 1905 сонли илмонийлик қонуни самара берганлигини ва бу қонуннинг ижроси давом эттирилиши кераклигини таъкидлади.

Макрон ва шунга ўхшаганлар ўзлари учун таҳдид сифатида кўраётган “Сиёсий Ислом”  бутун дунё Мусулмонларини бирлаштирадиган халифалик давлати эканлиги кундек равшан. Макроннинг “сиёсий Ислом”ни таҳдид деб аташи бежиз эмас. Чунки Халифалик давлати тикланганда, бу мустамлакачи кофирлар Ислом ўлкаларидан қувилишини, талон-тарож қилаётган бойликлардан мосуво бўлишини ҳамда сиёсий ва иқтисодий мустамлакаларига нуқта қўйилишини жуда яхши билишади. Шунинг учун ҳам сиёсий Ислом, яъни Исломий бошқарув тизими Ғарб кофирлари ва уларнинг маҳаллий ҳамкорлари назарида улкан таҳдид сифатида кўрилади.

Аслини олганда бутун инсоният учун ҳақиқий таҳдид Ислом эмас, Ғарб олға сураётган ва Ислом оламига мажбуран тиқиштираётган капитализм мабдасидир. Бу мабданинг зулмидан нафақат Мусулмонлар, балки бутун дунё азият чекмоқда. Бугунги Инсониятнинг дунёдаги аҳволи бунга ёрқин далилдир. Франциядаги сариқ нимчалилар Исломдан эмас, капитализмдан безиб кўчаларга чиқишмоқда. Инсон буни англаш учун сиёсатчи ёки билимдон бўлиши шарт эмас, бунинг учун бироз фикр юритишнинг ўзи кифоя.

Қиёмуддин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here